Матбаа ва ноширлик фаолиятидаги 2020 – 2021 йиллардаги  ўзгаришлар

полиграфическ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ноширлик ва матбаа соҳасини  янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори асосида  ноширлик ва матбаа фаолиятига жиддий ўзгартиришлар  жорий қилинди.

Ноширлик ва матбаа корхоналари, шу жумладан, давлат буюртмасини бажарувчи корхоналар нархни шакллантириш сиёсатини бозор механизмлари асосида эркин шакллантирадилар.

2020 йил 1 июлдан бошлаб  ноширлик фаолиятини  лицензиялаш  бекор қилинади, матбаа  фаолиятини  амалга ошириш учун рухсат бериш тартиби  бекор қилинади.  Бунинг ўрнига фаолиятнинг бошланиши тўғрисида хабар бериш тартиби жорий қилинади. Ноширлик ва матбаа фаолиятини юритишни бошлаганлиги ҳақида  хабардор этиш автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади.

2020 йил 1 октябрдан бошлаб республика бюджети маблағлари ва Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этишда (қайта нашр этишда) нархларни давлат томонидан тартибга солишни (рентабелликнинг чекланган даражасини белгилаш) бекор қилинади.

2021 йил 1 январдан бошлаб ноширлик ва матбаа корхоналарининг босма маҳсулотларини реализация қилишдан, шунингдек, босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳрир, матбаа ва ноширлик хизматлари кўрсатишдан тушган тушумдан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги “Ижод” фондига ажратмалар бекор қилинади.

31.03.2020