Маҳаллада тажриба сифатидаги бизнес марказлар

бизнес центр

Вазирлар  Маҳкамасининг 2018 йил  20 сентябрдаги қарорига биноан эксперимент сифатида  Олмазор туманида “Тадбиркорлик маркази” ташкил этилади.

Экспериментдан мақсад

Ҳунармандчиликни ва тадбиркорликни  тараққий эттириш, ёшлар тадбиркорлиги ва оилавий тадбиркорликни  қўллаб-қувватлаш.

Марказнинг асосий  вазифаси

Ҳар бир маҳалладаги хонадонларини уйма-уй юриб ўрганиш ва унинг асосида тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бўлган шахсларни аниқлаш ҳамда уларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишлари учун кўмаклашиш ва уларни марказга кенг жалб қилиш;

фуқароларнинг ўз бизнесларини ташкил этиш ва юритиш кўникмалари, жумладан, лойиҳа бизнес-режасини тайёрлаш, солиққа тортишнинг турли режимларини тўғри танлаш ва қўллаш, бизнес юритишнинг ҳуқуқий асослари, молиявий менежмент ва бухгалтерия ҳисобини ўзлаштириш ва бошқа йўналишлар бўйича ўқитишни ташкил этиш;

зарур бўлган ҳолларда, янгидан фаолият бошлаётган тадбиркорлар “оёққа туриб олгунга қадар” уларга Марказлар (бизнес-инкубатор) биносидан, шу жумладан ёшлар тадбиркорлик кластерлари биноларидан белгиланган тартибда жой ажратиб бериш учун кўмак бериш;

тадбиркорларга, шунингдек тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолига ўз бизнесларини ташкил этишда бизнес-режалар ишлаб чиқиш, маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, солиққа тортиш, ишчилар ёллаш, статистика, молия, солиқ ва бошқа ҳисоботларни топшириш, банк хизматлари, бино ва жойларни ижарага олиш, давлат мулки объектларини “ноль” қийматида харид қилиш бўйича маслаҳат ёрдами кўрсатиш ва амалий кўмак бериш;

маҳалла ҳудудида ҳунармандчилик билан шуғилланишга  қарор қилган шахсларни қўллаб-қувватлаш: рўйхатдан ўтишда, солиқ бўйича имитёзлар, кредитлар  олиш ва бошқа ишларда “Ҳунарманд” ассоциацияси аъзолиги орқали  кўмаклаш;

маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги жисмоний ва юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали, “ягона дарча” тамойили бўйича фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари, банк, лизинг, суғурта, аудиторлик, консалтинг, бухгалтерия, баҳолаш, риэлторлик ва бозор инфратузилмаси субъектларининг бошқа хизматлари ҳақида  маълумот бериш.

Марказлар бизнес инкубатор шаклида ташкил этилади. Бу ҳолда Марказлар юридик шахс ташкил этмасдан иш юритади, ишларни ташкил этиш маҳалла  фуқаролар йиғини раислари зиммаисга юкланади.

Зарур бўлган ҳолларда Марказ фаолиятига жаматчилик асосида тажрибали маҳаллий тадбиркор ва  ҳунармандлар, давлат ва хўжалик бошқаруви, оқсоқоллар кенгашининг малакали мутахассислари жалб этилади.

24.10.2018