Мижозларимиз – биз ҳақимизда

1

Шу йили биз таъсисчиларимиз билан биргаликда дивидендларни тарқатиш тўғрисида қарор қабул қилдик, бунинг учун бизнинг компания олдида молиявий кўрсаткичларимизни  тасдиқлаш учун  аудитрлик ташкилотини танлаш вазифаси кўндаланг бўлиб қолди. IT технологиялари соҳаси энг жадал ривожланаётган тармоқлардан биридир. Шунинг учун ҳам  бир томондан, тақдим қилаётган хизматларининг юқори даражасини  таъминлашга, иккинчи томондан бизнинг учун ишончли ҳамкор бўлишга қодир компанияни танлаш жуда зарур эди. Ўтказилган қатор мулоқотлар ва учрашувлардан сўнг “Yaran Consulting” МЧЖ компаниясини танладик ва бугун шунга имонимиз комилки, танловимиз тўғри бўлган. Бизнинг ҳамкорлигимиз мобайнида “Yaran Audit” МЧЖ маслаҳатчилари бухгалтерия ҳисоби ва  IT технологияси соҳасида солиқни ҳисоблаш борасида ўзларининг чуқур билимга эга эканликларини, омилкорликларини намоён этди.

                                                                                                        Руслан Ахмеров,

                                                                                                       “Torrens” МЧЖ раҳбари.

3

Бизнинг компания дори-дармон воситаларининг кўтара савдоси билан шуғилланади. Аслида   компаниямиз  учун қонуний аудиторлик текширувлари шарт эмас, бироқ бизнинг чет элдаги таъсисчиларимизни бухгалтерия ҳисоби тизимини ташқи мустақил мутахассислар томонидан баҳолаш масаласи қизиқтириб қолди. Биз “Yaran Consulting” МЧЖ компанияси мутахассисларининг ишларидан, уларнинг малакаларидан ва ишга профессионал даражада  ёндошувларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдик. Тафтишлар тугаганидани кейин бизга  корхонамизннг ҳисоб тизимини такомиллаштириш бўйича батафсил тавсияларни ўз ичига олган ҳисобот тақдим этилди.

                                                                                                                       Сергей Вальков,

                                                                                              Sidh Pharma” МЧЖ  бош ҳисобчиси.

2

Бизнинг компания фаолиятининг асосий йўналиши бизнес жараёнларни автоматлаштириш учун дастурий ишланмаларни яратиш ва амалиётга жорий этишдир.  Биз дастурий маҳсулотларимизни биринчи йил ишлаб чиқараётганимиз ва амалиётга жорий этаётганимиз йўқ, шу боис буюртмачи билан бажарувчи ўртасидаги мақсад ва вазифаларни англаб етиш қанчалик муҳим эканлигини  яхши тушунамиз. Мана шунинг учун ҳам “Yaran Consulting” МЧЖ компаниясининг энг кучли жиҳатларини мен ишга холисона ва мустақил ёндошув, энг қийин вазиятларда ёрдам қўлини чўзиш деб биламан. Шунингдек, бухгалтерия ҳисоби аутсорсинги ишлари профессионал даражада ташкил этилганини  алоҳида таъкидлашни хоҳлар эдим. Натижада, бизнинг биргаликдаги ҳамкорлигимиз энг юқори даражада самарали ва ортиқча вақт сарфламаган ҳолда амалга оширилмоқда. Бизнинг давримизда эса вақт пулдан ҳам қиммат баҳоланади!

                                                                                                         Дмитрий Тен,

                                                                                                    “Core IT Servis” МЧЖ раҳбари.

 

Untitled-1

Ўзларининг тўйларини режалаштираётган инсонларга ёрдам бериш учун ташкил этилган  бизнинг журналимиз – “To’yona Wedding” мана 4 йилдан буён нашр этилмоқда. Журнал саҳифаларида биз ушбу унутилмас кунни қаерда, қандай ўтказиш мумкинлиги, энг эзгу орзу-ҳавасларни қайси мутахассислар рўёбга чиқара олишлари ҳақида  ҳикоя қиламиз. “Yaran Consulting” МЧЖ компанияси билан ҳамкорлик қила бошлаганимиздан кейин бизнинг ишончли бош бухгалтер топиш борасидаги орзуимиз амалга ошди. Ўтган 4 йил мобайнида  биз бухгалтерия соҳасидаги 10 дан ортиқ мутахассисни алмаштирдик, фақат мижозларимизнинг тавсияси билан “Yaran Consulting” МЧЖ компанияси билан ишлаб профессионаллар деган тушунчанинг маъносини яна ҳам яхшироқ англаб етдик. Доим ҳамма ишлар ўз вақтида амалга оширилади, хоҳлаган пайтда алоқа боғлаш мумкин, олинган маслаҳатлар натижасида  бизнесимизнинг рентабеллик даражаси  кескин ошди.

                                                                                                    Ксения Яковенко,

                                                                                 T o’yona Wedding”журналининг тижорий директори.

 

Image00112

“Yaran Consulting” МЧЖ компаниясининг ходимлари ҳар доим ўзларини бизнинг бизнесимизнинг ўзига хос томонларини ҳисобга олган ҳолда зиммаларидаги масъулиятни   аниқ адо этувчи малакали мутахассис сифатида намоён этадилар. Бизнинг фаолиятимиз мобайнида юзага келадиган масалаларни “Yaran Consulting” МЧЖ компанияси мутахассисларининг тезкорлик билан ва профессионал даражада  ҳал этишларига доимо ишончимиз комил.

                                                                                               Павел Георганов,

                                                                                           Beshyogoch Qahva” МЧЖ раҳбари.

22

Бизнинг фаолиятимизнинг асосий йўналиши – алюмин фольга ва полистролдан бир марта фойдаланишга мўлжалланган идишлар ишлаш чиқаришдир, ушбу маҳсулотни ишлаб чиқаришни биз Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб йўлга қўйдик. Биринчи бошловчиларга осон бўлмагани сингари, дастлаб ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек маҳсулотларни ўтказиш борасидаги ташвишларни бартараф этиш қийин кечди. Биз “Yaran Consulting” компаниясининг дастлабки пайтлардаги кўмакларини, уларнинг маслаҳатларини ва мураккаб ҳамда ғайриодатий ҳолатлардаги ёрдамларини ғоят қадрлаймиз.

                                                                                           Баҳодир Қодиров,

                                                                             ” Fazo Nur PlastМЧЖ раҳбари.

Logo (2)

Бизнинг “Key Consulting“ МЧЖ компаниямиз сотув ва бошқарув  борасидаги  тренинглар, сотувни кўпайтириш бўйича маслаҳатлар бериш, маркетинг тадқиқотлари олиб бориш ва бизнесга маркетинг ҳамкорлигини амалга ошириш соҳаларига ихтисослашмоқда.

Биз бизнес ҳамкор билан  ишларимизни йўлга қўйишни режалаштира бошлашимиз биланоқ,  ўзимиз учун фақатгина профессионал мутахассислар билан ишлашни мақсад қилиб олдик. Бизнес соҳасидаги бир олам тажрибаларим туфайли шуни яхши биламанки, ишнинг кўзини билмайдиган ходим ёки ҳамкорнинг “каромати” – нафақат қилинган ишларни  нуқул   текшириш, балки кўзга ташланавермайдиган жарималар ва пениялар учун кўплаб харажатлар демакдир.

“Yaran Consulting” компанияси билан иш юритиб биз фақат профессионаллар билан ишлаш борасидаги  ўша дастлабки фикримизнинг ҳаққонийлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик: биргаликда ишлар батартиб олиб борилмоқда, улар билан ҳар доим бухгалтер сифатида ҳам, аудитор сифатида ҳам маслаҳатлашиб олса бўлади.

Биз “Yaran Consulting” компаниясини ўз вақтининг қадрига етадиган ва бизнеси учун чинакам қайғурадиган тадбиркорларга тавсия этамиз!

                                                                                                   Ксения Коновалова,

                                                                       Key Consulting МЧЖ раҳбари  

Image00115

Тошкент Ёғ-мой комбинати ўзининг 50 йилдан ортиқроқ тарихига эга, биз ҳар доим давр билан биргаликда қадам ташлашга ҳаракат қиламиз. 2014 йилда биз корхонамизнинг бизнес жараёнлари самарадорлигини таҳлил этиб чиқишга  қарор қилдик. Таҳлилни амалга ошириш учун юқори даражадаги малакали ва ишлаб чиқариш соҳасидаги иш тажрибасига эга бўлган  молиячиларни жалб этишга қарор қилинди. Чунки бизнинг бизнесимиз доираси жуда кенг, маҳсулотларимизнинг турлари кўп ва минг нафарга яқин ходимларимиз бор. Биз аудиторлик  компаниялари  тўғрисида доимий ҳамкорларимиз, хом ашё етказиб берувчиларимиз  ва буюртмачиларимиз  ўртасида  тавсияномалар тўпладик. Айниқса, “Yaran Audit” компанияси  мутахассислари тўғрисида жуда яхши фикрлар олдик.  Шартнома тузиш арафасидаги  учрашувда  биз аудиторларнинг профессионал маҳоратларига ишонч ҳосил қилдик, лекин муҳими, биз уларнинг ёғ-мой ишлаб чиқариш соҳасидаги билимларини қўлга киритдик.  Икки йиллик  ҳамкорлик  хулосалари туфайли биз уларни ишнинг кўзини биладиган, обрў-эътиборли ва моҳир, ишончли ҳамкор сифатида тавсия этамиз.

                                                                                     Татьяна Сидорова,

                                                                             Тошкент ёг-мой комбинати ОАЖнинг молиявий директори

6666

“Уларга ўз бизнесингизни ишониб топширишингиз мумкин!“

 “Yaran Consulting“ компанияси билан илк бор мулоқот қилганимданоқ, менинг хаёлимга худди шундай фикр келди.  .

 Биз ҳамкорликни фирмамиз учун анчагина мураккаб бўлган бир пайтда бошлаган эдик.  Мен бир олам профессионал кўмак олдим. Компания менга барча хатоларни тўғрилаш,  пул оқимларини тўғри йўлга солиш, ҳужжатларни саводхонлик билан юритишда ёрдам берди. Ана шунда  мен фирмам ишончли қўлларда эканини англадим.

Менимча, мижознинг корхонасини  оёққа турғазишни  кўзлаш, эскирган ишларни унутиш (улар, баъзида барча муваққат заҳираларни  ютиб юборади), компания барча  ходимларининг  орзуси! Худди маша шу жойда Yaranнинг тенги топилмайди!

Жамоа хушмуомала, ҳамманинг юзларида табассум. Улар ишга киришганларида  ҳар қандай муаммо уларнинг ечиши зарур бўлган вазифага айланади.

Бу ишда, шубҳасиз Yaranнинг раҳбари – Евгения Соннинг хизматлари катта, у ўзининг тажрибакорлиги, куч-ғайрати, хушчақчақлиги ва интилувчанлигини бошқаларга ҳам юқтиради.

Уларнинг менинг ғалабамдан чинакамига қувонаётганларини англаш ғоят ёқимли.
Жиддий тажриба ва катта акл-идрок талаб этиладиган одатдан ташқари ҳолатларда, албатта уларга  мурожаат этишим мумкинлигини  мен яхши биламан. Ҳар қандай масалага уларнинг жавоб топа олишларига аминман.
Ходимлар қонунчиликдаги  энг сўнгги янгиликлардан хабардор қилинади, ўз малакаларини  мунтазам ошириб борадилар.

Мен биргаликда ишлаш бахтига муяссар бўлган бухгалтер – Донохонга алоҳида ташаккур билдираман.  ҲАММА НАРСАНИ эсда тутадиган, нодир инсон. Доно бир вақтнинг ўзида ўнлаб ташкилотларга муваффақиятли хизмат кўрсатишга улгуришига қарамасдан,  мен нимани сўраб қолмайин у ҳаммасини энг майда тафсилотларга  қадар эслай олади ва барча жараёнларни  назорат қилади.

Сизларга катта раҳмат, муваффақиятлар ва ютуқлар ҳамроҳингиз бўлсин!

Ҳурмат ва миннатдорчилик билан, Сергей  Цой,

“Коучинг устахонаси” лойиҳаси раҳбари

Final Version

Аудиторлик хизматлари кўрсатиш бозорида “Yaran Audit“ МЧЖ корхоналарнинг ҳуқуқий ва иқтисодий соҳадаги ишларини сифатли ва билимдонлик билан ташкил этишга қодир бўлган энг яхши ва ишончли  компания сифатида намоён эта олди, десак айни ҳақиқатни айтган  бўламиз. Молиявий таҳлил қисмидаги саводли тавсиялар, солиқларни ҳисоблашдаги  аниқ ва ёрқин далиллаш бизга бошқарувнинг компаниямизнинг эртанги кунига ишонч бағишлайдиган, ҳаққоний қарорларини қабул қилиш имконини беради.

Амалга оширилган барча ишлар, маслаҳатлар ва сабр-тоқат билан қилинган меҳнат учун Сизнинг компаниянгиз ходимларига чин инсоний миннатдорчилигимизни билдиришни хоҳлаймиз.

Комил ишонч билан шуни таъкидлаймизки, “Yaran Audit“ МЧЖ аудиторлик компаниясида ўз зиммаларига мижозларнинг манфаатларини астойдил ҳимоя этишни мақсад қилиб олган  юқори малакали ходимлар хизмат қиладилар.

                 Ҳурмат билан, Жаҳонгир Азимов,

Diplomat Law“ адвокатлик бюроси директори.