Квартирани  қандай  ижарага бериш мумкин

аренда

Агар ўз квартирангизни ижарага  беришга қарор қилган  бўлсангиз,  албатта “Кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат солиқ хизматлари органларида  мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида”ги низом билан албатта танишинг.  Низомда  сизга зарур бўладиган ҳужжатларнинг андозалари илова қилинган.

Квартирани ижарага бериш учун сиз қуйидагиларни амалга оширишингиз керак:

Ижара шартномаси тузиш;

Шартномани солиқ хизматида ҳисобга қўйиш;

Жисмоний шахс даромадлари солиғини (бундан кейинги ўринларда – ЖШДС) тўлаш.

Солиқ хизматларида ҳисобга қўйиш

Ижара шартномасини,   у тузилган кундан эътиборан 10 кундан кечиктирмай  сиз жисмоний шахс сифатида  ҳисобга қўйишингиз керак.

Бунинг учун туман солиқ хизматига қуйидагиларни  тақдим этишингиз зарур:

Ижара шартномасининг нусхаси;

Кўчмас мулк ижара шартномасини мажбурий ҳисобга қўйиш учун маълумот

Ижарага берувчи ёки бошқарувчи вакили паспортининг нусхаси.

Ҳисобга қўйиш, агар сизда ЭРИ калити бўлса электрон тарзда ёки бевосита ташриф буюрган ҳолда амалга оширилади.

Солиққа тортиш

Мулк даромадлари учун ЖШДСнинг миқдори 12 фоизни ташкил этади. Солиқ ҳисоби шартнома  пули миқдорига асосан амалга оширилади, яъни шартнома  миқдори 12 фоизга кўпайтирилади  — шу пул солиқ ҳисобида тўланади.

Солиқни тўлаш муддати:

Агар сиз юридик шахсга ижарага берган бўлсангиз унинг ўзи  ЖШДСни сиз учун тўлайди ва ундан  солиқни олиб қолган ҳолда сизнинг ҳисобингизга ижара ҳақини ўтказади;

Агар сиз жисмоний шахсга  ижарага берган бўлсангиз, солиқни у ҳолда даромадни олганингиздан сўнг, кейинги ойнинг бешинчи санасигача солиқ хизматига сизнинг ўзингиз тўлашингиз керак бўлади.

Эътибор беринг, ҳар йили кейинги йилнинг 1 апрелига қадар  шу йилда олган даромадларингиз тўғрисида ҳисобот топширишингиз керак.

Ижара шартномасини қандай тузиш керак

Сизнинг манфаатларингиз ҳимоя этиладиган мукаммал шартномани тузиб бериши  учун, яхшиси ҳуқуқшуносга мурожаат қилганингиз маъқул.

Сиз агар шартномани ўзингиз тузадиган бўлсангиз у ҳолда Низомнинг иловасидаги андозалардан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг “Уй-жой ижараси” деган 35-боби ва “Мулк ижараси” деган 34-бобидан фойдаланишингиз мумкин.

03.10.2019