ШАҲЛО АБЗАЛОВА (ТОШКЕНТ РАДИОСИ) БИЛАН СУҲБАТ: КОРПОРАТИВ ПЛАСТИК КАРТА

Шаҳло: Электрон ҳамён ҳисобланган – пластик картабизнинг турмуш тарзимизга  кириб келганига  унчалик узоқ муддат бўлмаган эса-да у бизнинг замонавий  муносабатларимизда  чуқур илдиз ота бормоқда.

“Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом” Ўзбекистон Республикасининг Адлия Вазирлиги рўйхатидан  2005 йилда ўтган эди. Тадбиркорлар, мана 10 йилдан ортиқроқ муддатдан буён унинг  барча афзалликларидан фойдаланиш имконига эга бўлмоқдалар. Аммо бу ўн йилдан ортиқроқ муддатни ташкил этган банк корпоратив карталаридан  фойдаланиш тарихида пул маблағлари харажатининг  тўғрилиги ёки нотўғрилиги масаласи  атрофидаги баҳслар ҳамон тинаётгани йўқ.

Хўш айтинг-чи,корпоратив карталардаги компаниянинг  пул маблағларини нималарга  сарфлаш мумкину нималарга сарфлаш мумкин эмас?

Евгения: Барча тўловларни тўғри ва нотўғрига ажратадиган бўлсак, у ҳолда:

Тўғри тўловлар – корхона фойдасига амалга ошириладиган –идора учун концелярия товарлари олиш, хизмат автоуловларига бензин ёқилғиси қуйиш сингари тўловлардир. Мен бу ҳолда “корхона фойдасига” деган атамани алоҳида таъкидламоқдаман, чунки аудиторлик амалиётида  карта қўлига  бериб қўйилган, моддий ашёлар учун жавобгар шахс ундан кўплаб шахсий харажатлари учун ҳам тўлаб юборганининг гувоҳи бўламиз. Одатда, Низомнинг энг “ашаддий бузғунчилари” корхонанинг раҳбарлари ва мулкдорлари ҳисобланади. Бунинг учун топиладиган баҳона ҳам жўнгина: “бу пуллар  барибир ўзимники, хоҳлаганимдек фойдаланавераман”.

Умуман олганша шундай, барча активлар охир-оқибатда  корхонанинг акциядорлари ва мулкдорларига тааллуқли, аммо корпоратив картадан амалга оширилаётган нотўғри тўловлар бўйича солиқлар тўланишини унутмаслик керак.

Нотўғри тўловлар– корпоратив картадан корхонанинг раҳбарияти ва мулкдорларининг шахсий  эҳтиёжлари учун савдо-сотиқларни амалга ошириш. Бу – жисмоний шахслар учун  даромад,  демак, ундан солиқ тўланиши зарур.

Кўпинча, биз корхона раҳбариятига  қонунчиликка тўғри келадиган  “рухсат этиладиган” харажатлар рўйхатини тасдиқлаб, у билан ходимларни таништиришни тавсия этамиз.  Ана шундай йўл тутилганда нотўғри қўйиладиган қадамлар илгаридан бартараф этилади.

Шаҳло: Бу ҳолга мисоллар келтириш мумкинми?

ЕвгенияМасалан, ресторанга  тушлик ва кечки овқат харажатларини тўлаш. Бундай ҳолларда  раҳбарият муҳим мижоз ёки ҳамкор билан тушлик қилинганини эълон қилади.  Майли, бунга рози бўлайлик. Умуман, бу сингари  харажатлар  бизнес учун бегона эмас. Бироқ  тасдиқлайдиган ҳужжатлар: мазкур учрашувни ўтказишга, тадбирнинг мақсади баён этилган буйруқ, ўтказилган учрашув ҳақида ҳисобот, ресторан томонидан  тақдим этиладиган чеклар ва унга берилган таомларнинг рўйхати зарур бўлади. Айниқса, қўлига  карта бериб қўйилган  киши муҳим мижоз билан тушлик қилганини тасдиқлаб турган бир пайтда чекга илова сифатида берилган  ҳужжатда қайд этилган “1 та палов, 1 та салат”деган ёзув алоҳида эътиборни  тортади. Ўз-ўзидан шундай савол пайдо бўлади: кимдир овқатланиб, кимдир унга қараб турганми?

Ёки яна бир ҳолат –раҳбарнинг уйидаги интернет учун тўлов.Бунинг учун ҳам юқоридагидек  баҳона  кўрсатилади–  ишдан ташқари вақтда уйда  фойдаланаладиган интернет гўё бизнес эҳтиёжи учун хизмат қилармиш. Балки шундай йўл тутиш ҳам мумкиндир, у ҳолда бу сингари эҳтиёжни қондириш учун корхона маблағидан фойдаланишга рухсат этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар, иш вақтидан ташқари қилинган меҳнат учун ҳисоб-китоблар қани?

Тўғри  сарфланганлиги   тегишли далиллар ва тасдиқловчи ҳужжатлар билан исботланмаган ушбу харажатлар  қўлига карта бериб қўйилган кишининг  даромадларига киритилади ва ундан, табиийки, жисмоний  шахснинг  даромади сифатида солиқ ушланади.

Шубҳасиз, банк корпоратив картасидан фойдаланиш қулай:  кечаю кундуз давомида компания пул маблағларидан фойдаланиш имконияти  прайдо бўлади, тўловлар зудлик билан амалга оширилади, аммо бу ҳолда  қоннуни бузишга йўл қўймаслик учун ҳуқуқий-меъёрий актлар билан мунтазам танишиб боришни ҳамда ўзларингизнинг бухгалтерларингиз ёки аудиторларингиз билан маслаҳатлашишни эсдан чиқарманг!

ШаҳлоКорпоратив картани кимга ишониб топшириш тавсия этилади?

Евгения: Қўлига  банк корпоратив картаси топширилган одам, ҳар қандай ҳолатда  юридик шахс ҳисобланади. Юридик шахс банк корпоратив картасидан фойдаланишга ўзининг  хоҳлаган ходимини, у билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномани имзолаган ходимини вакил қилиб қўйши мумкин.

Шаҳло: Корхонада бир нечта пластик корпоратив карталар ҳам бўлиши мумкинми?

Евгения: Ҳа, албатта бир нечтаси бўлиши мумкин. Кўп ҳолларда карталарни  ходимларнинг вазифалари ёки харажатларнинг  турлари бўйича топшириб қўядилар. Масалан, ходимларнинг бири тез-тез хизмат сафарига чиқиб туради –унга карталарнинг бири берилади,  концелярия товарлари ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари сотиб олишга  иккинчиси берилади.

Шаҳло: Моддий жавобгар шахс пул маблағларидан фойдалангани учун қандай ҳисобот бериши мумкин?

Евгения:

банкнинг корпоратив картасини олган ходим ўн кун ичида юридик шахснинг бухгалтериясига банкнинг корпоратив картаси воситасида амалга оширилган харажатлар тўғрисида ҳисобот тақдим этиши  керак.

банкнинг корпоратив картасидан хизмат сафари харажатлари тўланганда қўлига банк корпоратив картаси берилган ходим хизмат сафаридан қайтганидан кейин қонунчилик томонидан белгилаб қўйилган муддатда бухгалтерияга банк корпоратив картаси воситасида сарфланган маблағлар тўғрисида ҳисобот тақдим этиши керак.
Банкнинг корпоратив картасидан хизмат сафари харажатлари тўланган тақдирда қонунчилик томонидан белгилаб қўйилган тегишли реквизитлари бўлган терминалларнинг квитанциялари ва бошқа ҳужжатлар “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида”ги Йўриқномага мувофиқюридик шахс бухгалтериясига тақдим этиладиган ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланади.

банкнинг корпоратив картасиданбошқа харажатлар ҳам тўланганда ҳисобот ҳужжати сифатида  терминаллар  квитанцияларининг асл нусхалари ва унга илова сифатида берилган   савдо ва сервис корхоналарининг тегишли хизматни  кўрсатганликлари  борасидаги  “тўланди” деган штампи босилган ва тўловни  терминал орқали  қабул қилган ходимнинг  имзоси қўйилган счет ва патталари    хизмат қилади.

банкнинг корпоратив картаси воситасида хўжалик эҳтиёжлари учун кўтара харид қилинган майда моллар учун тўловларга қонунчиликка мос келадиган  терминаллар квитанцияларининг асл нусхалари  ва уларга илова қилинган товар счетлари ва бошқа ҳужжатлар хизмат қилади.

Шаҳло: Банкнинг корпоратив картасидан фойдаланишда энг кўп учраб турадиган қонунбузарликлар ҳақида нималардейиш мумкин.

Евгения:

банкнинг корпоратив картасига ушбу карта тақдим этилган шахсга тегишли бўлган ойлик маош ва унга тенглаштирилган пенсия, нафақа, стипендия  ва дивиденд каби тўловларни ўтказишга  йўл қўйилмайди. Шунингдек, банкнинг корпоратив картасидан нақд пул ечиб олишга рухсат этилмайди;

карта тақдим этилган ходимнинг шахсий харажатлари тўланади;

бошқа тўловларнинг, учини шахс харажатлари тўлаб юборилади. Бундай ҳол, кўпинча, бир гуруҳда бирнеча компания бўлганда юз беради.

Ҳисоботлар тақдим этилмайди.

Шаҳло: Банкнинг корпоратив картасидан фойдаланганда қандайдир ўзига хос ҳолатлар ҳам учрайдими?

ЕвгенияАлбатта, учраб туради. Масалан:

умумий овқатланиш корхонаси Банкнинг корпоратив картаси ёрдамида алкогол ва тамаки маҳсулотлари харид қилиши мумкин. Картадан ечиб олинган маблағ – слиплар, электрон терминалларнинг квитанцияси ва  унга  илова қилинган “тўланди” деган штамп босилган  ва тўловни терминал орқали қабул қилган дўкон ходимининг имзоси қўйилган счет  билан тасдиқланади. Ҳисобдор шахс бухгалтериягасотиб олинган товарларнинг номи ва раҳбар буйруғи билан белгиланган муддатдаги уларнинг нархларини кўрсаган ҳолда пластик картадаги маблағлардан фойдаланилгани тўғрисидаги ҳисоботни топшириши керак.

ходимларга совғалар сотиб олиш. Корхоналарда раҳбарият кўпинча турли-туман байрамларга: янги йил, 8 март, туғилган кун ва  бошқалар учун  совғалар сотиб олишга  буйруқ чиқаради. Совғалар  асосан,  корпоратив карталар орқали харид қилинади. Совғани расмийлаштириш одатдаги товар ва моддий бойликларни расмийлаштиришдан асло фарқ қилмайди, аммо кўп ҳолларда ходимларнинг   солиқ даври мобайнида юридик шахсдан натурал шаклда олган  энг кичик ойлик иш ҳақининг  6 баробаригача бўлган миқдордаги  совғалари солиққа тортилмайслигини  унутиб қўйишади.

вакиллик харажатлари.Бу харажатлар ҳам ҳарқандай бошқа харажатлар сингари аниқ мақсадларга йўналтирилган ва илгаридан режалаштирилган бўлиши керак. Вакиллик харажатларини расмийлаштириш бўйича қонунчилик асосида  белгилаб қўйилган бирор  шакл мавжуд эмас, шунинг учун ҳам  ташкилотнинг ўзи вакиллик харажатлари бўйича ҳисоботнинг ички   шаклини мустақил равишда  тасдиқлаб қўйиши мақсадга мувофиқдир. Мисол учун:

1) вакиллик харажатларини амалга ошириш учун буйруқ (тадбирлар ўтказиш ёки бошқа ишларга);

2) режалаштирилган тадбир дастурига;

3) истиқболдаги харажатлар  сметасига;

4) ўтказилган тадбир  натижалари бўйича тузилган ҳисобот;

5) вакиллик харажатларини ҳисобдан чиқариш бўйича акт;

6) бевосита  тадбирлар ўтказиш учун (озиқ-овқат махсулотлари, концелярия товарлари ва бошқа нарсалар харид қилишга) ишлаб чиқилган харажатлар  бўйича  бошланғич ҳужжатлар;

7) чет ташкилотлар хизматига  тўланган харажатлар бўйича  бошланғич ҳужжатлар;

8)  шартномалар (хизматлар кўрсатишга, тавар-моддий бойликлар сотиб олиш ва бошқа ишларга).

28.03.2017