Компания ҳақида

”Yaran Consulting” бухгалтерлик компанияси – ҳужжатларни, солиқларни ва пул оқимларини тартибга солишга ёрдам беради. Биз кичик ва ўрта бизнеснинг бухгалтерлик ҳисобини олиб борамиз, солиқ ва молиявий ҳисботларни тузамиз ва топширамиз. Раҳбарлар ва мулкдорларнинг бухгалтерлик масалаларини ҳал этиш учун вақтларини  йўқотмасликлари ва бутун эътиборларини  бизнесни ривожлантиришга сафарбар этишлари учун қоғозлар билан боғлиқ ишларни амалга оширамиз.

Мушкул вазиятларда ёрдам берамиз:

Агар бош бухгалтер ғойиб бўлиб қолса, нима қилишни билолмай қолсангиз;

Агар бухгалтер ҳисобот даври арафасида  ишдан бўшаб кетса;

Агар бухгалтерия иши бир йил мобайнида олиб борилмаётгани маълум бўлиб қолса ва уни зудлик билан тиклаш зарур бўлганда.

Биз бошловчи тадбиркорлар билан кўп ишлаймиз

Бухгалтерия ҳисобининг ҳаққоний тизимини  бошиданоқ талаб даражасида ташкил этиш осонроқ кечади. Агар сизнинг корхонангиз стартап бўлса ташкилий-ҳуқуқий йўналишни  танлашда, солиқларни ҳисоблашда ёрдам берамиз, солиқ имтиёзларидан қандай фойдаланишни ўргатамиз.

Агар бухгалтер бўлмаса ёки ҳисобот олиб борилмаган бўлсаю, 1 – 2 кундан кейин  режадаги солиқ текшируви белгиланган  бўлса – бу ҳолда биз ёрдам бера олмаймиз. Шундай бўлса ҳам, бизга  қўнғироқ қилинг, ҳеч бўлмаганда текширишни ўтказишга қўйиладиган асосий талабларни, солиқ тўловчининг вазифаларини сизга тушунтирамиз.

Компаниямизнинг асосий вазифаси — ошкора  ҳисоб-китоблар ва  самарали режалаштириш  асосида  мижозимиз манфаатларини ҳимоя қилиш.  

Бизнесингиз  манфаатларини ҳимоя қилишни профессионал мутахассисларга ишониб топширинг!

страховка