Касаначилар учун имтиёзли займлар

надомники

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Касаначиликни янада ривожлантириш учун  қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ тадбирни амалга ошириш учун касаначилар “Касаначиликни қўллаб-қувватлаш бўйича консорциум” МЧЖдан қарз олишлари мумкин бўлган фаолиятнинг олти тури белгилаб берилган.

Улар:

Тўқима ва трикотаж маҳсулотларни ишлаб чиқариш.

Галантерия (атторлик) маҳсулотларини ишлаб чиқариш.

Қандолат ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш.

Мебель маҳсулотларини ишлаб чиқариш.

Электротехника маҳсулотларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш.

Боғдорчилик ва ободонлаштириш хизматлари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Касаначиликни қўллаб-қувватлаш бўйича консорциум” МЧЖ томонидан заём бериш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорида заём бериш ва уни қайтариш, заёмдан фойдаланиш мониторингини олиб бориш шартлари ва тартиби баён этилган.

Эслатма

Касаначи — Тошкент шаҳрида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси, шунингдек фуқаролиги бўлмаган, буюртмачи билан тегишли шартнома тузган, 16 ёшга тўлган ва ундан катта ёшдаги, жисмоний шахс,

Низом касаначига биргаликда  заём олувчининг ёрдамига таяниш имкониятини яратади.

Биргаликда заём олувчи — ҳар ойда заём ва заём бўйича фоизларни тўлашда иштирок этаётган, шунингдек заём бўйича солидар масъулият олган касаначининг эри (хотини), яқин қариндошлари (ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари, болалари) ва бошқа жисмоний шахслар.

Займ бериш шартлари:

Бериш муддати – 6 ойлик имтиёзли давр билан уч йил муддатга.

Займ суммаси – энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача.

Фоиз ставкаси – заём шартномаси тузиш кунидаги қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда. Берилган заёмлар бўйича асосий қарзни қайтариш имтиёзли давр тугагандан кейинги ойдан бошланади.

Фоизлар ҳар куни заём бўйича қарзнинг амалдаги қолдиғига ҳисобланади. Заём бўйича фоизлар ҳар ойда, заём шартномасида кўрсатилган жадвал бўйича ундирилади.   Бу ҳолда фоизлар ҳар куни заём бўйича қарзнинг амалдаги қолдиғига ҳисобланади. Заём бўйича фоизлар ҳар ойда, заём шартномасида кўрсатилган жадвал бўйича ундирилади.

Займни расмийлаштииш тартиби

Займни олиш учун касаначи қуйидаги ҳужжатлар билан яшаш жойи бўйича Консорциумнинг филиалига мурожаат этади:

заёмнинг мақсади, таъминоти, муддати ва суммаси кўрсатилган ҳолда, заём бериш тўғрисида ариза;

касаначи паспортининг нусхаси (фуқаролиги бўлмаган шахслага яшаш учун рухсатноманинг нусхаси);

яшаш жойидан маълумотнома;

заёмдан фойдаланишнинг бутун даври учун бизнес-режа;

касаначи ва буюртмачи ўртасида тузилган тегишли меҳнат шартномасининг нусхаси.

 Таъминот (залог) турлари:

сотиб олинадиган товарлар (замонавий машина ва асбоб-ускуналар сотиб олишда);

кўчар ва кўчмас мулк гарови;

қимматли қоғозлар;

тижорат банки ёки суғурта ташкилотининг кафолати;

учинчи шахснинг кафиллиги;

олинган заёмнинг касаначи ёки буюртмачи томонидан қайтарилмаслик таваккалчилигининг Консорциум фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисида суғурта полиси.

 

Заём бериш ва уни қайтариш тартиби

Займ касаначи эҳтиёжлари учун улар томонидан тақдим этилган шартнома бўйича, яъни бевосита товарлар, жиҳозлар ва бошқа нарсаларни  етказиб берувчига ўтказилади.

Касаначи (биргаликда заём олувчи) заём ва у бўйича ҳисобланган фоизларни қуйидаги шаклда қайтариши мумкин:

касаначи (биргаликда заём олувчи)нинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳисобидан нақд пулсиз шаклда ўтказиш орқали;

нақд пул топшириш орқали;

касаначи (биргаликда заём олувчи)нинг пластик картасидан ва тижорат банкларидаги омонатлари бўйича ҳисоб рақамларидан маблағни нақд пулсиз шаклда ўтказиш орқали;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан.

Касаначи (биргаликда заём олувчи) ва буюртмачи асосий қарз ҳамда ҳисобланган фоизларни заём шартномасида белгиланган қайтариш муддати бошлангунга қадар заёмни муддатидан аввал қайтариш учун воситачилик тўловини тўламасдан қайтариш ҳуқуқига эга.

 

Заёмдан фойдаланиш мониторингини олиб бориш

Заёмдан фойдаланишнинг бутун даврида Консорциум филиали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ходими иштирокида бевосита жойларга чиқиб заёмдан самарали ва мақсадли фойдаланишнинг доимий мониторингини олиб боради.

Касаначи ёхуд буюртмачи заём маблағидан мақсадли фойдаланиш тўғрисида заём шартномаси шартларини бажармаган ҳолларда, Консорциум филиали касаначи ёки буюртмачидан заём маблағини муддатдан олдин қайтариш ва ҳисобланган фоизларни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

 

02.04.2018