Камерал назоратдан кейинги текширишлар

изучение

”Давлат солиқ хизмати органи томонидан мавзуга оид  ва экспресс-ўрганишни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ   давлат солиқ хизмати  органи (бундан кейин  матнда – солиқ органлари) томонидан мавзуга оид ва экспресс-ўрганишлар (бундан кейин матнда – ўрганишлар) тартиби аниқланади.

Мавзуга оид ва экспрессўрганишлар нима учун керак

Ўрганишлар камерал назорат натижаси бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун жойига борган ҳолда амалга оширилади.

Эътибор беринг, солиқ тўловчидан мавзуга оид ва экспресс-ўрганишга тааллуқли бўлмаган ҳужжатларни талаб қилишга ёхуд солиқ органи мансабдор шахслари томонидан молия-хўжалик фаолиятига бошқача тарзда аралашишга йўл қўйилмайди.

Мавзуга оид ва экспрессўрганишлар қандай ҳолларда ўтказилади

камерал назорат натижасида солиқ тўловчининг банк ҳисоб рақамларида пул маблағларининг ҳаракатлари таҳлилида харид қилинадиган ва реализация қилинадиган товар-моддий бойликлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг ҳажми, номенклатураси (ассортименти) ва суммаси ўртасида  номутаносибликлар аниқланганда;

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот тақдим этиш мажбурияти юкланган органлар ва ташкилотлардан солиқ органларига келиб тушган ахборотлар таҳлили бўйича  тафовут ва фарқлар аниқланганда;

валюта қонунчилиги соҳасида аниқланган қонунбузарликлар, шу жумладан, ташқи савдо шартномалари бўйича импорт ва экспорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархи оширилгани ва пасайтирилгани кузатилганда.

 

Мавзуга оид ва экспрессўрганишларга қандай процедуралар киритилади

Солиқ органларининг мансабдор шахслари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

камерал назорат натижаларининг ҳаққонийлигини текшириш мақсадида солиқ тўловчининг фақат мавзуга оид ва экспресс-ўрганишга тегишли бўлган бухгалтерия, молия, статистика, банк маълумотлари ва бошқа ҳужжатларини ўрганиш;

солиқ тўловчи томонидан ишлаб чиқариш ҳудудларини, омбор, савдо биноларини ҳамда бошқа бинолар, шунингдек, солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёки солиққа тортиш объектларини сақлаб туриш билан боғлиқ бўлган жойларни кўздан кечириш;

фақат мавзуга оид ва экспресс-ўрганишга тегишли бўлган ҳужжатларнинг нусхаларини олиш;

кўздан кечириш давомида товар-моддий захиралар ва асосий воситалар камомади ёки ортиқча товар-моддий захиралар ва асосий воситалар, шунингдек, уларни яроқсизланганлик ҳолати аниқланганда, қонунчиликда кўзда тутилган тартибга мувофиқ инвентаризацияни (тўлиқ ёки танлов асосида) ташкиллаштириш, ҳужжатларни талаб қилиш ва солиқ тўловчидан тушунтиришлар олиш;

солиқ тўловчи томонидан товар-моддий бойликлар воситачига ёки масъул сақлашга берилган ҳолларда комитент/комиссионер ва масъул сақловчиларнинг омборларини талабнома расмийлаштирмаган ҳолда солиқ органининг тегишли буйруғи асосида кўздан кечириш.

Солиқ тўловчи томонидан ишлаб чиқариш ҳудудлари, омбор, савдо бинолари ҳамда бошқа бинолар, шу жумладан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёки солиққа тортиш объектларини сақлаш билан боғлиқ жойларни кўздан кечириш солиқ органининг талабномасига жавобан солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда акс эттирилган ишчи ўринларини, товар-моддий бойликларни, асосий воситаларни ёки бошқа мол-мулкни мавжудлигини тасдиқлаш мақсадида кўздан кечирилади. Зарур ҳолларда кўздан кечириш ўтказилишида фото ва видеотасвирга олиш орқали амалга оширилиши мумкин.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан солиқ тўловчига нисбатан қўзғатилган жиноят иши муносабати билан зурур ҳужжатлар олиб қўйилган ҳолларда, солиқ органининг мансабдор шахси томонидан мазкур ҳолат ёритилган ҳолда далолатнома расмийлаштирилади. Мазкур ҳолатда мавзуга оид ва экспресс-ўрганиш жиноят иши доирисида тафтиш ўтказилиши сабабли кечиктирилиши мумкин.

 

Мавзуга оид ва экспрессўрганишлар натижалари

Ўрганиш натижасига бўйича солиқ органиниг мансабдор шахслари томонидан қонунбузилишлар аниқланганда, уларни солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тегишли нормасига ҳавола этган ҳолда солиқ тўловчининг тушунтиришлари ҳисобга олинган, батафсил ёритилган маълумот тузилади.

Агар мавзуга оид ва экспресс-ўрганиш тугалланганда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолатлари мавжудлиги аниқланмаган бўлса, бу ҳақда маълумотномада қайд этилади.

 

Ўрганиш  маълумотига қуйидагилар илова қилинади:

ўрганишни тайинлаш учун асос ҳисобланган мезонлар кўрсатилган ҳужжатларнинг нусхалари;

ўрганишни амалга ошириш давомида олинган ҳужжатлар нусхалари, шунингдек, ўрганиш доирасида амалга оширилган ҳаракатларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Эътибор беринг, ўрганиш давомида солиқ тўловчилар ўрганишни амалга оширилиши якунлангунга қадар мустақил равишда солиққа оид ҳуқуқбузарликни бартараф этишга ҳақли, шу жумладан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этишлари, шунингдек, қўшимча ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммасини тўлашлари мумкин.

24.12.2018