Камерал назорат афзалликлари

камеральная проверка

Эътибор беринг: «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг  9 моддасига биноан:

ўтказиладиган  камерал назорат натижалари бўйича қоидабузарликлар  аниқланган ҳоллардагина  давлат солиқ хизмати  органлари тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини  текшириш ташаббуси билан чиқиши мумкин.

Камерал назорат нима?

Камерал назорат – бу давлат солиқ хизматидаги мавжуд солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги молиявий ва солиққа оид ҳисоботларни, шунингдек  бошқа ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳисобланади.

Бошқа ҳужжатларда компаниялар ҳақидаги, солиқ тўловчининг ўзидан ёки учинчи шахсдан  олган маълумотлар тўпланган бўлади. Масалан, очиқ ҳисоб рақами тўғрисидаги банк маълумотномаси, ижара олинган хоналар ҳақидаги 8-форамдаги маълумотнома.

Камерал назоратда, шунингдек мазкур фаолият тури доирасидан ташқаридаги  ва хос бўлмаган амалиётлар таҳлил этилади.

Камерал назорат солиқ хизмати жойлашган ерда, солиқ тўловчининг иштирокисиз ўтказилади.

Камерал назорат нима учун керак?

Солиқ идораси   таркибидаги камерал солиқ назорати қонунбузарликларни олдини олиш борасидаги бурмунча самарали  омил ҳисобланади.

Камерал назоратнинг асосий мақсади солиқ тўловчига камерал текширишлар  натижасида  аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликларини мустақил равишда бартараф қилиш ҳуқуқи беришдан иборатдир

Камерал назорат натижалар

Агар камерал назорат жараёнида солиқ ҳисоботлари тўлдиралаётганда хатоликка йўл қўйилган бўлса ёки тақдим этилган солиқ ҳисоботидаги маълумотлар билан давлат  солиқ хизматидаги мавжуд маълумотлар ўртасида номувофиқ ҳолатлар аниқланганда бу ҳақда ёзма шаклда, шу билан биргаликда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ тўловчига тегишли ўзгартиришларни киритиш ҳақидаги талабнома юборилади.

Солиқ тўловчи тузатишлар ҳақидаги талабномани олган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида тегишли солиқлар ва тўланиши керак бўлган бошқа тўловлар тўғрисида тузатилган ҳисобот  тақдим этиши ёки келиб чиққан номувофиқликлар сабабини тегишли ҳужжатларни ҳавола этган ҳолда ёзма ва электрон шаклда асослаши керак.

Ҳисоботларни текширинг, солиқларни ўз вақтида тўланг, компаниянинг ўсиш суръатларини таҳлил этинг — буларнинг барчаси камерал назорат ўтказишда ва  шубҳасиз, режали текшириш бўйича рўйхатни тузишда ўзининг ижобий натижаларини беради.

07.03.2018