Ижара шартномаларини рўйхатга қўйиш

аренда

“Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида”ги  Низомга асосан кўчмас мулкнинг ижара шартномалари мажбурий тартибда  давлат солиқ хизматларига ҳисобга қўйилиши керак.

Эътибор беринг:

Ҳисобга  қўйиш борасидаги талаб  юридик шахсларга ҳам,  жисмоний шахсларга ҳам тааллуқли;

Уй-жойни ижарага бериш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Агар шартномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у беш йилга тузилган ҳисобланади;

Кўчмас мулк  ижара  шартномасининг ойлик миқдори шартнома бўйича қонунчилик томонидан белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаслиги керак;

Ҳисобга қўйиш муддати: шартнома тузилган кундан бошлаб ўн  кун ичида.

Шартномани ҳисобга қўйиш

Шартнома ижарага  берувчи томонидан, асосан ДСҚ веб-сайтида очиладиган шахсий кабинет орқали ҳисобга қўйилади ёки  ижарага берувчининг доимий яшаш манзилидаги (юридик шахс рўйхатдан ўтган жойдаги) ёки ижарага берилаётган уй-жой жойлашган жойдаги солиқ органларига шахсан  қоғоз орқали тақдим этилиши мумкин.

Ҳисобга қўйиш учун қандай ҳужжатлар зарур

Кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасини мажбурий  ҳисобга қўйиш учун маълумотлар;

Ижара шартномаси;

Ижарага бераётган жисмоний шахснинг ёки юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси. Агар вакил қатнашса – унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

Ушбу пунктда қайд этилганларидан бошқа, қўшимча  ҳужжатларни  тақдим этишни талаб қилишга  йўл қўйилмайди.

Шартномани бекор қилиш

Кўчмас мулк шартномаси келишувда белгиланган  муддат тугаганидан кейин бекор қилинади.

Кўчмас мулк шартномаси судлашув йўли билан бекор қилинганида  ижарага  берувчи давлат солиқ органларига суд қарорини тақдим этиши керак.

Кўчмас мулк шартномаси муддатидан илгари, томонларнинг келишувига биноан бекор қилинганида қўчмас мулк ижарасини бекор қилиш тўғрисидаги  келишув мажбурий рўйхатдан ўтказиш учун давлат солиқ органларига  тақдим этилади.

Кўчмас мулк шартномаси муддатидан илгари, томонларнинг келишувига биноан бекор қилинганида қўчмас мулк ижарасини бекор қилиш тўғрисидаги  келишув Низомда  кўрсатилган махсус формада  ёки Фуқаролик кодексига мувофиқ  эркин формада тузилиши мумкин.

Давлат солиқ органи томонидан кўчмас мулк шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги келишувни рўйхатга  қўйиш ижарага берувчи томонидан шахсий кабинет орқали  электрон  формада тақдим қилинганда   реал вақт  мобайнида, қоғоз шаклида тақдим этилганда эса ўша вақтнинг ўзида  ҳал қилинади.

31.01.2019