Ходим ишга қандай қабул этилади?

как принять на работу сотрудника

Кўпинча, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидагилар ходимларни ишга олаётганларида энг зарур бир неча ҳужжатларни расмийлаштириб қўйишни ҳам ёддан чиқариб қўядилар ва бу ҳужжатлар ҳақида текширишга тайёргарлик кўра бошлаганларидагина эслаб қоладилар.

Бу вақтга келиб ходимларнинг баъзилари аллақачон ишдан бўшаб кетган, кимлардир бошқа шаҳарга  кетиб қолган бўладилар, кимларнидир топишнинг мутлақо иложи бўлмайди.

Сизнинг эътиборингизга  ходим ишга қабул қилинаётганда қандай  ҳужжатлар тақдим этилиши  ва расмийлаштирилиши кераклиги  ҳақидаги эслатмани  ҳавола этмоқдамиз.

Ходим тақдим этадиган ҳужжатлар

Паспорт нусхаси, шахсий жамғарма пенсия ҳужжати нусхаси, солиқ тўловчининг идентификация рақамининг нусхаси;

Меҳнат дафтарчаси (асосий иш жойи бўлган ҳолда, асл нусхаси);

Даромадлари ҳақида (илгариги иш жойидан) маълумотнома;

Диплом нусхаси;

Ишга қабул этиш ҳақида ариза;

Иш берувчи расмийлаштирадиган ҳужжатлар:

Меҳнат шартномаси;

Ишга қабул қилиш ҳақида буйруқ;

Меҳнат дафтарчасига ёзиш;

Ходимни пенсия тизимига ҳисобга қўйиш;

Ходимни ички протоколлар: кун тартиби, мансаб йўриқномаси, техника хавфсизлиги  ва бошқалар  билан таништириш;

Иш берувчининг жавобгарлигини  суғурталашни унутманг!

  

Мавзу бўйича ўқинг:

ходимларнинг сони ҳақидаги маълумотларни яширганлик учун жарима

07.03.2018