Иш ҳақини ҳисоблаб чиқиш (payroll)

payroll

Халқаро амалиётда ойлик маошни  ҳисоблаш соҳасини,  хусусан  70 фоиз  Америка  ва Европа  компаниялари аллақачон аутсорсинг (payroll) зиммасига юклаб қўйганлар.

Ойлик  маошларни ҳисоблаш ишини  кичик корхоналарда, одатдагидек бош (аслида  ягона) бухгалтер ёки иш ҳақи ҳисоб-китобини олиб борадиган  бухгалтер амалга оширади, йирик холдинг тизимида бунинг учун алоҳида бўлим ташкил этилади.

Бироқ  ўрта ва  йирик бизнесга  мансуб компаниялар ойлик маошларни хисоблаш бўйича хизмат кўрсатадиган бухгалтерлик компанияларига борган сари  кўпроқ мурожаат этмоқдалар (Яъни  иш ҳақларини  ҳисоблаш борасида  аутсорсингга  ўтмоқдалар). Бунинг бир неча сабаблари  мавжуд.

Биринчидан,  кўп эмас, ҳатто ойлик маошларни ҳисоблайдиган биттагина  яхши бухгалтерни топишнинг ўзи қийин. Иккинчидан, ойлик маошни ҳисоблаш бўлими  бухгалтериянинг бошқа бўлимлари билан  жуда ҳам боғлиқ эмас, шу боис уни  ажратиш ва ихтисослаштирилган ташкилотлар хизматига бериб юбориш оппа-осон.  Учинчидан, қонунларнинг яратувчилари ойлик маошларни  ҳисоблаб чиқишга, иш ҳақидан олинадиган солиқларни  ҳисоблашга ҳар доим у ёки бу ўзгаришларни киритиб турадилар, тўртинчидан кўплаб  компаниялар иш ҳақи борасидаги  ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни  имкон қадар ошкор этмасликка ҳаракат қилишади.  Шунинг учун ҳам иш ҳақини ҳисоблаш бўйича хизматларни шу соҳадаги мутахассисларга топширишни, яъни иш ҳақини ҳисоблаш бўйича аутсорсингга ўтишни маъқул кўришмоқда.

Миллий компаниялар  аутсорсинг компанияларига асосан қуйидаги ҳолатларда мурожаат этмоқдалар, агар:

компания  бозорга эндигина  чиққанда,  асосий бизнес-жараёнларни олиб бориш, назорат этувчи органлар билан мулоқот қилиш борасида  ҳали тажрибаси бўлмаган пайтларда;

кичик корхоналарнинг  бухгалтерия ташкил этиши ва штатда бундай кадр сақлаши мақсадга мувофиқ бўлмаганда;

филиаллари (ваколатхоналари) катта ҳудуднинг турли томонларида  жойлашган ҳолда;

ойлик маошни ҳисоблаш мураккаб тизимда олиб борилганда.

Ходимлар ойлик иш ҳақларини  ҳисоб-китобини ташкил этишда аутсорсингнинг қуйидаги афзалликларини эсдан  чиқармаслик керак:

агар компания айланмалари, шунга мувофиқ  ходимлар сони ҳам камайган ҳолларда  хизмат нархи ҳам шунга пропорционал тарзда пасаяди;

бухгалтерларнинг малакасини оширишга, уларни вақтли профессионал адабиётлар билан таъминлашга зарурат бўлмайди;

меҳнатга ҳақ тўлаш ва ходим учун иш ўрнини ушлаб туриш, унга таътил пули, касаллик варақаси ва бошқа  ижтимоий тўловлар учун харажатлар камаяди;

ҳисоб-китоб тизимини  сотиб олиш  ва уни сақлаб туриш харажатлари  қисқаради:

агар бухгалтер касал бўлиб қолса  ёки  таътилга чиқса  ҳар доим компания унинг ишини давом эттиришни  бошқа  ходимга топширади;

ижрочи компания ишнинг сифатли  бажарилиши учун  моддий жавобгарликни ўз зиммасига олади.

”Иш ҳақи” бўлимидаги ҳисоб-китоблар қуйидагиларни кўзда тутади:

штатдаги ва  штатдан ташқаридаги  ходимларнинг иш ҳақлари барча омилларни кўзда тутган ҳолда ҳисоблаб чиқилади:

касаллик варақаси учун тўловлар;

бола тарбияси билан банд бўлганлар учун тўловлар;

меҳнат таътилидагилар учун тўловлар;

солиқлар ва ойлик маошдан ушлаб қолинадиган бошқа тўловларни ҳисоблаб чиқиш, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди (МҲТФ) ижтимоий бадалларини ҳисоблаш;

ҳисобот ҳужжатлари – ҳисоб-китоб ведомостларини, иш вақтини ҳисобга олиш табелини, иш ҳақини  тарқатиш  ведомостини тайёрлаш;

солиқ тўловларини шакллаштириш ва топшириш;

вақти-вақти билан солиқ инспекциясида маълумотларни солиштириш;

Бизнинг  мутахассисларимиз, экспертларнинг кўп йиллик тажрибалари шундан далолат берадики,  иш ҳақи ҳисоб-китобларини ишлаб чиқиш,  ҳисоботларни тайёрлаш ва  топшириш, ойлик маошдан олинадиган солиқларни  тўғри ҳисоблаш, ойлик иш ҳақи ҳисоб-китобларидаги  хатоларни  бартараф этиш  сингари вазифаларни  мустақил (тегишли тайёргарликларсиз) ҳал этиш ғоят мушкул. Буларнинг ҳаммаси учун юқори малака, махсус ахборот (ҳисоб-китоб) тузилмаси (дастурлар), барча меъёрий ҳужжатлар ва қонунчилик актларини билиш ва  кўплаб вақт талаб этилади.  Шунинг учун ҳам сиз бухгалтериянинг  мазкур йўналиши оқсаётганини  сезганингиз заҳоти, ҳисоб-китобнинг  бу йўналишини, яхшиси  аутсорсинг компаниясига  топширганингиз маъқул.

Ойлик иш ҳақини ҳисоблаш бўйича хизмат кўрсатадиган компания (payroll) билан шартнома имзолаб, Сиз нотўғри ҳисоб-китоб  таваккалчилигини назорат этувчи органлар томонидан  камчиликлар аниқланганда  белгиланадиган  жарима ва  пенияларни ўз ҳисобидан тўлайдиган  аутсорсер-компания зиммасига юклаган бўласиз.

Ўзга ташкилот томонидан амалга оширилган иш ҳақи ҳисоб-китоблари Сизга меҳнат шартномалари шартларининг  махфийлигини  таъминлаш имконини беради. Маълумотлардан ҳатто Сизнинг бухгалтериянгизнинг ходимлари ҳам хабар топа олмайдилар.

Автосорсинг ташкилоти мутахассислари  сиз учун беназир ёрдамчига айланади: сиз улардан ўзингизни қизиқтирган ҳар қандай  масалалар бўйича  ёрдамлар, тавсиялар ва  маслаҳатлар олишингиз мумкин.