Давлат буюртмалари бўйича иш ўринлари

рабочие места

Ишсизликни камайтириш борасидаги давлат дастури жадал ишлаб чиқилиб амалиётга жорий қилинмоқда:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилнинг октябридаги 877-сонли “Меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олиб иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисида” ги Низоми чиқди.

Низомда давлат буюртмасини хусусий бизнесга ҳам жойлаштирилиши қайд этилган. Иш ўринларини ташкил этиш учун 3 йиллик муддат билан 12 энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида фоизсиз ссуда тақдим қилиш тавсия қилинади.

Бундан бир неча ой илгари, 2017 йилнинг декабрида Вазирлар Маҳкамасининг 965-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Ниизоми чиқди.

Низомда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб мулкчилик ходимлари сони 20 нафардан ортиқ бўлган мулкчиликнинг барча шаклдаги корхоналари эҳтиёжмандлар учун 10 фоиз ишчи ўринларини заҳиралаштиришлари белгилаб  қўйилди.

Эътибор беринг: иш ўринларининг йўқлиги, иш ўринлари тўғрисида маълумот бермаслик ҳолатлари жаримага сабаб бўлади. Қўшимча иш ўринлари  яратилганлиги учун туман ва  шаҳар ҳокимияти томонидан имтиёз ва афзалликлар берилади.

Ҳудудий  ўқув марказида иш бошлади.

Марказлар келгусида ишга жойлаштириш имконияти билан кадрларни қайта тайёрлашга мўлжалланган.

Меҳнат вазирлигининг бўш иш ўринлари миллий он-лайн базаси билан  автоматизациялашган тизим ишга туширилди.

Энди Ёшлар иттифоқи ходимлари, Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Меҳнат ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш органлари  иш билан банд бўлмаганларга  бўш иш ўринлари топишга кўмаклаша оладилар.

Бошқа имтиёзли микрокредитлар:

Ҳунармандлар учун имтиёзлар;

Ёрдамчи хўжаликлар учун имтиёзли микрокредитлар;

Хусусий тадбиркорлар учун имтиёзли микрокредитлар;

Ёш оилалар учун имтиёзли кредитлар;

Имтиёзли микрокредитлашнинг эксприментал тизими.

                  

26.06.2018