Инвентаризация қилиш: қайси активларни қайта ҳисоблаб чиқиш керак

инвентаризация

Инвентаризациялаш нима

Инвентаризация қилиш — компаниянинг ички   бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан  активларни амалда  мавжудлигининг  мувофиқлигини вақти-вақти билан аниқлаштиришдир.

Инвентаризация бухгалтерия ҳисоботидаги  маълумотларнинг  қанчалик тўғри, активлар қай ҳолатда эканлигини кўрсатиб беради.  Инвентаризацияда компанияга тегишли барча активлар қайта ҳисоблаб чиқилади.

Инвентаризацияда қайси активлар текшириб чиқилади

Асосий воситаларни, товар моддий-бойликларни, мол-ҳолни, уларнинг болаларини  инвентаризация қилиш  – айнан мавжуд активларни текшириш, сонларини ҳисоблаб чиқиш;

Номоддий бойликларни  инвентаризация қилиш  – мулкка эгалик  ҳуқуқини  тасдиқлайдиган тегишли  ҳужжатларни  текшириш;

Молиявий қўйилмаларни инвентаризация қилиш – мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг мавжудлигини аниқлаш, серияли номерларни, тўлаш муддатларини солиштириш, инвестициялар даромадлилигини текшириш;

Тугалланмаган ишлаб чиқаришни ва истиқболдаги даврлар учун харажатларни  инвентаризация қилиш  – харажатларни акс эттиришнинг тўғрилигини текшириш. Молиявий ҳисобот тузишда, кўпинча бу икки счетга киритилиши мумкин бўлган баъзи харажатлар  айни ўша пайтда қандайдир сабабларга  кўра бефойда бўлиб кўринади. Масалан, доим  илгарида  соф фойдага боғлиқ бўлган    дивидендларни тақсимлаш ёки раҳбарият бонусининг миқдори сингари харажатлар туради.

Пул маблағларини, қимматликларни ва қатъий ҳисобда турадиган бланкларни инвентаризация қилиш  – айни пайтда  сақланиб турган пул маблағларини текшириш, қайта ҳисоблаб чиқиш. Шунингдек, бинонинг касса: панжаралар, сейф ва бошқалар билан жиҳозланганлигини текшириш.

Тўловларни инвентаризация қилиш  – дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларни тўғри акс эттирилишини  текшириш. Масалан,  етказиб берувчиларга  ростдан ҳам бўнак  тақдим этилганми, ҳақиқатан  ҳам ходимларга  ойлик маошлари берилганми, муддати ўтган  дебиторлик қарздорлиги учун  даъво аризаси топширилганми.

Эътибор беринг, инвентаризация пайтида камомад ва шу каби ортиқча ашёлар ҳам чиқиши мумкин. Яъни инвентаризация мобайнида бухгалтерия ҳисоботида ҳисобга олинмаган активлар ҳам учраб қолади.

 Қандай ҳолларда  инвентаризация ўтказиш керак

Бухгалтерия ҳисоботининг №19 Миллий стандартига биноан ҳар бир активнинг  ўз  инвентаризациялаш муддати  бор;

Корхона ҳисобот сиёсатида бошқа ўтказиш муддатларини ҳам тайинлаши –  инвентаризацияни тез-тез ўтказиш ёки қўшимча ички текшириш киритиши мумкин.

Бошқарув таркибини — директор, бош  бухгалтер, омбор мудирини  ўзгартириш.

29.08.2019