Интеллектуал мулк турлари

интеллектуальная собственность

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2019 йил  феврал ойидаги “Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида  интеллектуал мулк ҳимояси  бўйича тадбирлар амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган эди. Биз унинг турлари бўйича кичкинагина  шарҳ тайёрладик.

Интеллектуал мулкка нималар киради

Интеллектуал мулк мевалари:

фан, адабиёт ва санъат асарлари;

ижро,  фонограммалар, эфир ва кабел орқали ташкил қилинган  томошалар;

электрон  ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) учун  дастурлар ва маълумотлар базаси;

ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари;

селекция ютуқлари;

ошкора қилинмаган ахборот, шу жумладан  ишлаб чиқариш махфийликлари (ноу-хау).

Фуқаролик обороти, товарлар, ишлар ва хизматлар иштирокчиларини индивидуаллаштириш омиллари:

Фирма номлари;

Товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);

Товар келиб чиққан  жой номи;

Интеллектуал  фаолиятнинг бошқа натижалари ва ушбу кодекс ёки бошқа қонунлар асосида кўзда тутилган фуқаролик обороти,  товарлар, ишлар ва хизматлар.

Фирма номлари

Фирма номлари – юридик шахснинг индивидуал номи – давлат рўйхатидан  ўтган пайтидан бошлаб тижорат ташкилотининг мутлақ ҳуқуқига айланади.

Юридик шахс фирма номидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа юридик  шахсга тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Товар белгиси

Товар белгиси – бу бир юридик ва жисмоний шахслар товарлари ва хизматларини (бундан буён матнда товарлар деб юритилади) бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг шу турдаги товарларидан фарқлаш учун хизмат қиладиган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белгилардир.

Товар белгисини Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказиш зарур.

Франшизинг

 Мулк эгаси – комплекс лицензиар  шартнома асосида  бошқа шахсга — комплекс  лицензиарга  мукофот тариқасида мутлақ ҳуқуқлар  мажмуасини   тақдим этади.

Шартномада  лицензион комплексдан фойдаланиш, ишбилармонлик обрў-эътибори ва лицензиарнинг муайян миқёсдаги (жумладан, минимал ва максимал фойдаланиш ҳажми белгиланган ҳолда) тижорат тажрибасини  фаолиятнинг муайян соҳалари (лицензиардан олинган ёки  лицензиант томонидан ишлаб чиқилган товарларни  сотиш, хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш, савдо фаолиятини  амалга ошириш ва бошқалар)га мувофиқ  ҳудудини кўрсатиб ёки кўрсатмасдан қўллаш  кўзда тутилади.

Ихтиро қилиш ҳуқуқи

Ихтиро қилиш ҳуқуқи, фойдали модел ва патент берилган тақдирда саноат намунаси  сақлаб қолинади.

Ихтирога патент олиш ҳуқуқи, ишчи томонидан уни ўз хизмат вазифасини бажариш жараёнида ёки иш берувчининг  аниқ топшириғи (хизмат ихтироси) асосида яратилган фойдали модел, саноат нусхаси,  агар бу ҳолат улар ўртасидаги шартномада  кўзда тутилган бўлса, иш берувчиники ҳисобланади.

Ошкора қилинмаган ахборотни  муҳофаза этиш ҳуқуқи

Учинчи шахсларга маълум бўлмаган, тижорат сири ҳисобланган   (ошкор қилинмаган) ахборот, қачонки бундай маълумот амалий ва кучли тижорий қимматга эга бўлган тақдирда, унинг учинчи шахсга номаълумлиги аҳамият касб этса, у билан қонуний асосда  эркин танишиш имкони бўлмаганда ва ахборот эгаси унинг махфийлигини таъминлаш чораларини кўриб турган ҳолларда муҳофаза этилади.

Ошкор этилмаган ахборотдан ноқонуний фойдаланиш ҳуқуқи  бу маълумотни қандайдир расмиятчиликка (уни давлат рўйхатидан ўтказиш, гувоҳнома олиш ва бошқ.) тааллуқлигидан қатъий назар  юзага келади.

19.08.2019