Хусусий тадбиркорлар учун имтиёзли микрокредитлар

микрокредит

Бандлик дастурларини амалга ошириш доирасида бизнесни ташкил этишга  кўмаклашадиган микрокредитлар берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.03.2017 йилдаги ПҚ 2844 сонли Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарорига биноан янги рўйхатга олинган хусусий тадбиркорларга  ҳамда юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар берилади.

Кредит ва қарз таъминотининг миқдори

фаолиятини амалга ошириш учун олинган товарларни гаров сифатида ҳисобга олган ҳолда энг кам иш ҳақининг 20 баробаригача миқдорда микрокредитлар ажратилади;

фуқароларнинг  ўзини ўзи бошқариш  органларининг кафиллиги асосида энг кам иш ҳақининг 60 баробаригача миқдорида;

узоқ ва бориш қийин, меҳнат ресурслари ортиқча бўлган ҳудудларда рўйхатга олинган  тадбиркорлик субъектларига энг кам иш ҳақининг 100 баробаригача миқдорда кредитлар ажратади. Бундай  туманлар  бутун Ўзбекистон  Республикаси бўйича  47 та эканлиги белгилаб қўйилган.

Солиқ имтиёзлари

Шуни эслатиб ўтаманки, 2021 йилнинг 1 январигача янги рўйхатга олинган тадбиркорлар  микрокредитларни расмийлаштиришда қатъий белгиланган солиқдан 6 ойга озод этиладилар.

Эътибор беринг, ушбу имтиёзлардан фойдаланадиган қатъий белгиланган солиқ тўловчилар улар давлат рўйхатига олинган кундан эътиборан ўн икки ой ичида тугатилса ёки уч ёхуд ундан кўп ой муддатга фаолиятини тўхтатса, фаолият кўрсатган бутун даври учун қатъий белгиланган солиқларни тўлаши белгилаб қўйилди.

Қатъий белгиланган солиқ хусусий тадбиркорга қуйидаги фаолиятларини амалга ошириш шарти билан берилади:

Сартарошлик хизматлари, маникюр, педикюр, косметолог хизматлари ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар.

Тикув, мўйна, чарм ва трикотаж буюмларни, бош кийимларни, тўқимачилик галантереясидан тикилган буюмларни таъмирлаш ва тикиш, шу жумладан дераза ва эшик пардалари тикиш, трикотаж буюмларни тўқиш.

Ҳайвонлар терилари, мўйна, тўқимачилик, чарм буюмлар ва бошқа буюмларни ошлаш ва бўяш.

Якка буюртмалар бўйича пойабзал тайёрлаш ва тикиш, пойабзални таъмирлаш, бўяш ва тозалаш.

Атторлик буюмларини тайёрлаш ва таъмирлаш.

Бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш.

Калитлар тайёрлаш.

Инвентарни (хўжалик, спорт, балиқчилик ва ҳоказо инвентарь) таъмирлаш ва тайёрлаш.

Кесувчи буюмлар ва асбобларни чархлаш.

Мебелни йиғиш ва таъмирлаш, мебелларни безаш.

Оптика, соатларни таъмирлаш ва металл, пластмасса, керамика, чинни, тош, картондан тайёрланган буюмларга ўймакорлик ишлари (рельефли ёзувлар ва тасвирлар тушириш).

Радиоэлектрон аппаратлар, маиший машиналар, маиший приборлар, офис машиналари ва ҳисоблаш техникасини таъмирлаш, ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

Санитария-техника хизматлари ва пайвандлаш ишлари.

Шиша ва ойналарни қирқиш, шишага бадиий ишлов бериш.

Миллий ширинликлар, пишлоқ маҳсулотлари ва қурт, нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари, поп-корн, фрезерда муз­қаймоқ, салатлар ва тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек, уй шароитларида ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда ўтириш жойлари ташкил этмасдан доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш.

Дизайн бўйича хизматлар (графика, интерьер, мебель ва ҳоказолар), шунингдек, чизмачилик-графика ишлари, рассомлик санъати.

Аквариум балиқлари, декоратив қушлар ва бош­қа ҳайвонларни кўпайтириш ва сотиш.

Пахта (илгари истеъмолда бўлган) ва жун тозалаш ҳамда титиш хизматлари.

Бошқа имтиёзли микрокредитлар:

Эксперементал микрокредитлаш

Касаначилар учун займлар.

Давлат буюртмалари учун микрокредит

Ҳунармандлар учун микрокредитлар

Ёрдамчи хўжалик учун  микрокредит

06.05.2018