Ҳисоботларни тайёрлаш 

налоговая отчетность

Тарихимиз ривожланган ва муваффақият қозонган бизнесни нотўғри тузилган солиқ ҳисоботи барбод этганлиги тўғрисидаги мисоллардан жуда кўпига гувоҳ бўлган.

Ўз вақтида топширилмаган ҳисоботлар учун жарималар қўлланилади, ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда тўланмаган солиқлар учун жарималар ва пениялар жорий этилган.  Шуни эсдан чиқармаслик керакки,  ўз вақтида тўланмаган солиқларни тўлаш муддати бирмунча узоқ вақтларга  чўзилиб  кетганда ҳисобланган  солиқнинг  ҳажми  бир неча баробарга  кўпайиб кетиши мумкин.

Ҳисоботларни тайёрлаш ва тузиш, бошланғич бухгалтерлик ҳужжатларини юритиш жараёни Сизнинг компаниянгизда қай тарзда  ташкил этилганидан  қатъий назар –  сизнинг бизнесингизнинг барқарорлиги, охир оқибатда шубҳасиз шу жараёнга боғлиқлигини яхши  англаб олишингиз керак.

Малакали бухгалтерлик ҳамкорлиги шароитида бундай муаммолар пайдо бўлмайди.  Лекин ҳозирча корхонангизда  мутахассис  бухгалтер йўқ экан, бизнинг компания нафақат  солиқлар, молиявий ва статистик ҳисоботларингизни тузиб беради, балки солиқ тўловларини  мақбуллаштириш,  ҳисоб-китобларни тузиб чиқиш усулларини танлаш борасида  маслаҳатлар беради, шунингдек доимий тарзда  солиқларни тўлаш ва ҳисоботларни  топшириш  ҳақида эслатиб туради.