Бухгалтерлик ҳисоботини юритиш

бухгалтерские услуги

Халқаро амалиётда  кўпинча эккаунтингни бизнеснинг тили деб аташади.

Инвестиция киритувчилар учун тижорат ташкилотининг молиявий аҳволи ва истиқболи  тўғрисидаги маълумотлар керак бўлади. Банк ходимлари  ва бошқа кредит берувчилар кредит бераркан ёки кредит муддатини узайтирар эканлар, бизнеснинг ишончлилигига молиявий ҳисоботлар асосида ишонч ҳосил қиладилар. Корхоналар раҳбарлари муҳим бошқарув қарорларини қабул қилишда эккаунтинг маълумотларига  таянадилар.

Корхонадаги тўғри йўлга қўйилган ва яхши ташкил этилган  бухгалтерия  ҳисоб-китоблари – бу биринчи навбатда, иқтисодий жиҳатдан асосланган ҳолда  қабул қилинган бошқарув қарорларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек молиявий таваккалчиликларнинг ишончли ҳимоячиси.

Бироқ,  кўплаб кичик корхоналар бугунги кунда бухгалтерлик ҳисоб-китобларини юритиш соҳасида қуйидаги муаммоларни бошларидан кечирмоқдалар:

Ҳисоб-китоб ишларини ташкил этишда зарур тажрибанинг етишмаслиги;

Бухгалтерия хизмати тайёргарлик даражасининг пастлиги;

Назорат қилувчи органлар томонидан белшиланган жарималар учун йўқотишлар.

Эътиборсизлик – ҳисоб-китоб ишларини ташкил этиш ва юритиш ишларини нотўғри йўлга қўйиш билан баробар бўлиб — бу баъзида  корхона учун  бир мунча оғир оқибатлар келтириб чиқаради.

Ушбу масалани ҳал этишнинг бирмунча самарали воситаси бугунги кунда – бухгалтерия ҳисобини четда олиб боришдир.

Бизнинг Компания  бухгалтерлик ҳисобини олиб бориш ва юритиш бўйича хизматларни таклиф этади. Корхоналар билан шартнома тузиб, биз  бухгалтерлик ҳисобини юритиш ҳамда солиқларни тўлаш, шунингдек  бухгалтерлик, солиқ тўловлари  ва статистик  ҳисоботларни  тегишли идораларга ўз вақтида  тақдим этиш борасидаги мажбуриятларни зиммамизга оламиз.

Барча ишлар Компаниямиз  ҳудудида  ва унинг жиҳазлари орқали амалга оширилади, бу эса мижозга корхона штатида  бухгалтерлик мансабини ва унинг учун иш жойини асраб ўтирмаслик имконини беради.  Мижоз фақат хўжалик ишлаб чиқариш амалиётлари тўғирисида компаниямизни ўз вақтида  хабардор қилади  ва тайёрлаш  учун бошланғич ҳужжатларни  тақдим этади.

Биз  ҳисоб-китоблар ва ҳисоботларнинг тўғрилигига  кафолот  берамиз  ҳамда мижозга бизнинг айбимиз билан етказилган зарар учун жавобгарликни тўлиқ зиммамизга оламиз.. Шундай қилиб, Мижоз Компания зиммасига нафақат  ўз бухгалтерияси  фаолиятини,  балки молиявий  таваккалчилигининг  муҳим қисмини ҳам юклайди.

Бизнинг хизматларни ишга машина  ҳайдовчини қабул этиш билан таққослаш мумкин

Масалан: сизнинг автоуловингиз бор, уни ўзингиз ҳайдай оласиз, аммо ҳайдовчи ёллаган тақдирда қуйидагиларга эришасиз:

Қулайлик ва кофморт – машинани сизнинг ўзингиз бошқаришингиз керак бўлмайди, автоуловда кетаётган пайтда  сиз қандайдир бошқа ишлар билан шуғилланишиниз мумкин;

Самарадорлик – ҳайдовчи билан автоуловингиз кечга қадар нафақт сизни, балки ҳар хил ишлар юзасидан  ходимларингизни ҳам олиб юриши мумкин;

Тежамкорлик – автоуловни сақлаш (жорий таъмирлаш, ювиш ва тозалаш) ишларининг барчасини  ҳайдовчи ўз зиммасига олади.

Таваккалчилик даражасини камайтириш – ҳайдовчи йўл ҳаракати хавфсизлигини  таъминлайди, шунингдек қандайдир  йўл ҳаракати тасодифларининг хавф-хатарлар  таваккалчилигини  камайтиради.

Бизнинг хизматларимиздан фойдалан ҳолда Мижозларимиз қуйидаги натижаларни қўлга киритадилар:

Молиявий ва солиққа оид ҳисоботлар мукаммаллиги ва аниқлигига ишонч ҳосил қилиш;

Солиқларни тўлаш борасидаги одатдагиларга ўхшамаган ва янгича амалиётлар учраганда улар бўйича маслаҳатлар олиш;

Дастурий таъминотни қўллаш ҳисобига раҳбариятга ахборотларни тезкорлик билан тақдим этиш;

Ҳисоб-китоб сиёсати ва ҳужжатларни юритиш ишларининг йўлга қўйилиши  ички назорат тизимини кучайтиради, бизнес жараёнларини тартибга солади ва стандартлаштиради;

Солиқ ва молия ҳисоботларини  мунтазам равишда  мақбуллаштира бориш;

Назорат органлари  томонидан қилинадиган  жарималарни кескин камайтириш ва бартараф этиш.

Бажарилган ишларни Компаниянинг мустақил ходимлари томонидан ҳар йили  аудиторлик текширувидан  ўтказиш.

Бизнесингиз борасидаги ғамхўрликни бизга ишониб топширинг!