Енгил саноат корхоналарига  имтиёз ва преференциялар

легкая промышленность

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг “Енгил саноатни  янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори асосида енгил саноат корхоналарига  имтиёз ва преференциялар  тақдим этилди.

2023 йил 1 январга қадар ҳисобот даври натижалари бўйича ялпи тушумнинг умумий ҳажмида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларининг экспорти 60 фоиздан кам бўлмаган экспорт улушига эга бўлган корхоналар мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади. Имтиёз 2020 йил 1 январдан кучга киради;

тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарининг фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базаси 7 йил давомида тенг улушларда замонавий тозалаш ва канализация иншоотларини қуриш бўйича харажатлар суммасига камайтирилади. Имтиёз  тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари учун 2020 йил 1 январдан бошлаб кучга киради;

чорва молларини сўйиш бўйича замонавий автоматлаштирилган мажмуаларни ишга тушираётган ташкилотлар ва терини қайта ишловчи корхоналар 2023 йил 1 январга қадар ер солиғи тўлашдан озод этилади. Имтиёз 2020 йил 1 январдан кучга киради;

2020 йилнинг  1 январидан бошлаб “Ўзтўқимачиликсаноат” ва “Ўзчармсаноат” уюшмаларининг хорижий консультантлари, шунингдек, тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарида меҳнат фаолиятини юритаётган хорижий мутахассислар Ўзбекистондаги даромад манбалари бўйича ЖШДСни унинг белгиланган ставкасидан 50% миқдорида тўлайдилар.

04.11.2019