ШАҲЛО АБЗАЛОВА (“ТОШКЕНТ” РАДИОСИ) БИЛАН СУҲБАТ: ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ

№2 электр ком узб

Шаҳло: Электрон тижорат деганда нимани тушунасиз?

Евгения: Электрон тижорат  – товарларни, хизматларни ахборот  тизимидан фойдаланилган ҳолда тузилган шартномалар асосида  сотиб олиш ва сатишни амалга ошириш ҳисобланади.

Шаҳло: Электрон тижоратнинг қонунчилик асослари тараққиёти  қай аҳволда?

Евгения: Қонуннинг  биринчи таҳрири 2004 йилда кўриб чиқилган эди, кейин 2015 йилда яна янги таҳрири пайдо бўлди. Шунингдек, 2016 йилнинг июнида электрон  тижоратни амалга оширишнинг  Қоидалари  пайдо бўлди.

Шаҳло: Агар электрон тижорат билан шуғилланишга қарор қилган бўлса тадбиркор ишни нимадан бошлаши керак?

Евгения:  Аввало, меъёрий ҳужжатлар ва терминларни ўрганишдан бошлаш керак деб ўйлайман. Масалан, Электрон тижоратни амалга ошириш   қоидаларида  терминларнинг  асосий  мазмуни аниқлаб берилади:

акцепт оферта, яъни шартномани қабул этиш ҳақидаги таклиф йўлланган шахснинг жавоби;

информацион  ўртакаш электрон тижоратда электрон ҳужжатлар ва электрон ахборотлар айланиши  билан алоқадор хизматлар кўрсатувчи юридик шахс. Одатда бу вазифани бажарувчи  банк ёки тўлов тизими бўлиб чиқади.

оферта Кўпинча сайтларда “оферта шартларига розиман” деган белги қўйиш керак бўлган кичик дарча бор, биз одатдагидек, белгини ўқиб ўтирмасдан ҳам қўйиб юборамиз, ўша жойда барча шартлар баён этилган бўлади, яъни унда товарни ёки хизматни сотувчи ўзининг моли ёки хизматини тавсия этади, яъни  шартноманинг барча  муҳим шартларини  ўзида акс эттирган, битта шахсга, бир неча аниқ шахсга  ёки ноаниқ шахслар доирасига юборилган, офферентнинг  хоҳиш-истаклари намоён бўлган бу таклиф асосида  ҳарқандай мурожаат этувчи билан ҳарқандай шартларда  битм имзолаш мумкин бўлади.

электрон савдо майдончаси   бу – одатдаги сайт, шу жумладан сотувчи ва сотиб олувчининг ўзаро мулоқотини таъминлайдиган интернет-дўкон;

электрон ахборот – электрон шаклда пайдо бўлган ва  жўнатувчисининг кимлигини билиб олишга имкон берадиган ахборот;

электрон шартнома товарлар (иш ва хизматлар)ни олди-соттисига ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда тузилган шартнома;

электрон ҳужжат – электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва уни идентификациялаш, мукамаллаштириш имконини берадиган электрон ҳужжатнинг бошқа реквизитлари ҳам  мавжуд бўлган электрон шаклда  акс этган ахборот.

Шаҳло: электорон ҳужжат қандай кучга эга?

Евгения: Электрон тижорат  ҳақидаги  Қонунга  биноан электрон тижоратда ўз жўнатувчисининг ким эканлигидан дарак берадиган электрон шаклда пайдо бўлган  электрон ҳужжатлар, шунингдек ахборот шахсан  қўл билан имзо чекилган қоғоздаги  ҳужжатга  тенглаштирилади ва ундан келишувни амалга ошириш учун асос сифатида фоййдаланилиши мумкин.

Шун ҳам таъкидлаб ўтишни хоҳлар эдимки, электрон тижоратда шартнома фақат уни ахборот тизимидан фойдаланилган ҳолда тузилгандагина сохта деб топилиши  мумкин эмас.

Шунингдек, оферта электрон тижоратда ҳам электрон ҳужжат сифатида шаклланиши мумкин.

Электрон тижорат иштирокчисига оферта, яъни шартлари  қабул қилинганлиги  тўғрисидаги  жавоб  электрон ҳужжат ёки электрон хабар  ёхуд офертада мавжуд бўлган  шартларни бажариш ҳаракатларини амалга ошириш (масалан, плюс, галочка ва бошқа белгилар қўйиш) билан жавоб берилиши мумкин.

Шаҳло: Шартномани тузишда  қандай ўзига хос жиҳатлар бор?

Евгения: Энг муҳими, электрон тижоратда шартнома шартлари  қонунчилик талаблари билан мос келиши  керак.

Электрон тижоратда шартномага    ҳамма кириши мумкин бўлган ахборот ресурсига жойлаштирилган электрон ҳужжатга  ҳавола қилиш йўли билан  алоҳида шартлар ҳам киритилиши мумкин. Бундай ҳолатларда электрон ҳужжатни жойлаштирган электрон тижорат иштирокчиси қонунчилик ёки шартнома асосида белгиланган муддат мобайнида у билан эркин танишиш  имкониятини бериши, бу муддат ўтиб кетган тақдирда – ушбу электрон ҳужжат сақланишини таъминлаши  зарур.

Электрон тижоратда  шартнома акцепт, яъни розилик билдиришни амалга ошириш йўли билан ҳам қуйидагича тузилиши мумкин:

  • электрон ҳужжат кўринишида;
  • электрон ахборот кўринишида;
  • офертада мавжуд бўлган шартларни бажариш борасидаги ҳаракатларни амалга ошириш йўли билан;

Электрон тижоратда  шартнома оферта  акцепти  даврида  ҳал этилган ҳисобланади.

Электрон тижоратда шартномани бажариш  билан боғлиқ ҳужжатлар электрон  ҳужжат кўринишида ёки қоғозда расмийлаштирилиши мумкин.

Яъни кўриб турганимиздек, шартнома тузиш имкониятлари бисёр ва электрон тижоратнинг  ҳар бир иштирокчиси мустақил  равишда айни ўзига ёққан йўлни танлаб олавериши мумкин.

Шаҳло: Менинг англаганим шу бўлдики, электрон савдо-сотиқда оферта ғоят муҳим давр ҳисобланади, уни  қандай қилиб  тўғри тузиш керак?

Евгения: Ҳа, ростдан ҳам  оферта шартлари бутун келишув  шартларинга аниқлик киритади. Оферт ўзида қуйидагиларни акс эттириши керак:

  • оферта қилаётган электрон тижорат иштирокчисининг тўлиқ номини;
  • оферта қилаётган электрон тижорат қатнашчисининг почта ва электрон манзилини;
  • қонунчиликда белгилаб қўйилган ҳолларда, лицензия мавжудлиги ёки рухсат этувчи йўналишдаги ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар (лицензия  ёки рухсат этувчи йўналишдаги  ҳужжатларнинг рақами, амал қилиш муддати, лицензия  ёки рухсат этувчи йўналишдаги  ҳужжатларни бериш учун вакил қилинган ташкилотнинг  номи);
  • электрон тижоратда шартномалар тузиш тартиби;
  • электрон тижорат шартномаларига, унинг шартлари билан  келишилаётганжараёнида  ўзгартиришлар ва қўшимчалар  киритиш имкониятлари ва тартиблари;
  • акцептни йўллаш ва чақириб олиш тартиблари;
  • товарлар (ишлар ва хизматлар)ни етказиб бериш ва улар учун тўловларнинг шартлари, шунингдек уларга тавсия этиладиган баҳолар (тарифлар);
  • шартномага қўшиладиган шартларни ҳамма кира олиши мумкин бўлган ахборот  ресурсида  жойлаштирилган электрон  ҳужжатга ҳавола қилиш йўли билан кўрсатиш.

Электрон тижоратда оферта қонунчилик билан мувофиқ ҳолда бундан бошқа ахборотларни ҳам ўзида мужассам этиши мумкин.

Шаҳло: Менимча, шахсий маълумотлари: манзили, телефон рақамлари, пластик карточкаларининг  рақамлари ва бошқаларни тарқатиш кўпчиликнинг энсасини қотиради. Ушбу масала қандай тартибга солинади?

Евгения:Электрон тижорат ҳақида”ги  Қонунга биноан Электрон тижоратда шахсий маълумотлардан шартнома мақсадларидан ўзга мақсадларда фойдаланиш, шу сингари, томонларнинг келишуви  ва (ёки) қонунчилик томонидан бошқа ҳолатлар  кўзда тутилмаган бўлса. уларни учинчи шахсларга бериш таъқиқланади. Шахсий маълумотларни унинг эгасининг рухсатисиз оферта  ва (ёки) реклама учун ишлатиш, жумладан электрон ҳужжатлар ёки электрон  ахборотлар йўли билан  оммавий тартибда тарқатишга йўл қўйилмайди.

Яъни агар шартномада сотувчи сизга янги товар тўғрисида SMS юбориш йўли билан хабар бериши мумкинлиги кўрсатилган бўлса бу  – хато ҳисобланмайди, лекин бундай ҳолат кўрсатилмаган бўлсаю, у ҳарқалай сизга  қўнғироқ қилса,  бу – аниқ хатолик  ҳисобланади. Шу боис ҳам сиз нималарга розилик бераётганингизни яхши билишингиз  учун шартнома ва офертани диққат-эътибор билан ўқиб олишингиз зарур.

ШаҳлоТоварларни  етказиб бериш, айниқса  интернет дўконлардан қандай амалга оширилади?

Евгения: Агар шартнома товарни етказиб бериш шарти билан  тузилган бўлса, сотувчи уни шартномада кўрсатилган муддатда сотиб олувчи томонидан  кўрсатилган  жойга олиб бориб бериши шарт.

Товарни сотиб олувчи томонидан кўрсатилган жойга олиб бориб бериш учун сотувчи:

  • молни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига юк ташишга лицензия олмасдан ўз автомобили билан ўзи олиб бориб бериши;
  • юк ташувчи компаниялар хизматидан фойдаланиши ёки шахсий ташувчиларни ёллаши мумкин.

Шаҳло: Энг ҳаяжонли вазифа –тўлов масаласи қандай ҳал этилади?  

Евгения: электрон тижоратда тўловлар фақат қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

  • тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб терминалини қўллаш воситвсида банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда;
  • банк пластик карточкасидан шахсий  кабинет ёки чакана  тўловлар тизими (онлайн-тўлов) воситасида;
  • пул маблағини банкдаги ҳисоб рақамидан кўчириш воситасида.

Шуни таъкидлаш керакки, ҳисобкитобларни нақд пул воситасида амалга ошириш таъқиқланади.

28.03.2017