Электрон тижорат янгиликлари

электронная коммерция

Электрон тўловларнинг тараққиёти бутун электрон тижоратнинг равнақ топишига жиддий туртки берди.

Биз бизнесни электрон тижорат асосида олиб бориш қоидалари ҳақида ёздик ва ушбу мавзуни радио орқали Шаҳло Абзалова билан муҳокама ҳам этдик.  

Эслатиб қўяман, электрон тижорат товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, шартнома асосида сотиш ва сотиб олишни амалга оширишдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.02.2018 йилдаги  5349 сонли “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида:

2018 йил 1 июндан тадбиркорлик субъектларига товарлар, ишлар (хизматлар) экспорт қилинганлиги учун экспорт шартномаси тузмасдан ва банк комиссияси ундирилмасдан, Интернет тармоғидаги электрон савдо майдончалари орқали, товарлар, ишлар (хизматлар) экспортини амалга ошириш ҳуқуқи берилди;

Эътибор беринг, тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон тижоратдан фойдаланиш орқали сотиладиган товарлар айланмаси уларнинг ҳажмидан қатъи назар, чакана савдо ҳисобланади.

Шуни эслатиб ўтаманки, электрон тижоратни амалга ошириш Қоидаларига мувофиқ “Товарлар (ишлар, хизматлар)ни электрон коммерция шаклида реализация қилишнинг соддалаштиришга йўналтирилган алоҳида меъёрлари” мавжуд.

Баъзи меъёрлар қуйидаги соддалаштиришларни тақозо этади:

Товарларни чакана савдоси билан шуғилланадилан жисмоний шахсларга, шунингдек юридик шахсларга кўтара ва кичик партияларда электрон шаклда реализация қилишда шартномага илова сифатида стационар савдо нуқтаси борлиги ва касса-назорат машинасининг рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотнома талаб этилмайди.

Товарларни юридик шахсларга электрон шаклда стационар савдо нуқталари ва касса назорат машиналарисиз чакана ва кўтара реализация қилишга, шунингдек хусусий тадбиркорлар томонидан чакана реализация қилишни амалга оширишга рухсат этилади.

Нон ва нон-булка маҳсулотларини электрон  тижорат шаклида сотишда махсус ускуналар (санчқи, пичоқлар, кесадиган тахтачалар, пештахталарни ва токчаларни нон ушоқларидан  тозалайдиган чўткалар ва бошқалар) талаб этилмайди.

Товарларни электрон тижорат шаклида реализация қилишда иш жойидан четда бўлган тарозилар ва бошқа ўлчов ускуналаридан фойдаланишга рухсат этилади.

Электрон  тижорат шаклида реализация қилишда картошка ва мева-сабзавот маҳсулотларини полкаларга, жавон ва столга, шунингдек совутгичларга, лотокларга, кассетларга, саватларга, яшикларга, шунингдек яна бошқа ускуна ва жойларга қўйиш талаб этилмайди.

06.05.2018