Электрон рақамли имзо (ЭРИ)

цифровая подпись

Электрон рақамли имзо – давлат идоралари билан ўзаро муносабатни ўрнатишда жисмоний ёки юридик шахсга электрон хатти-ҳаракатларини тасдиқлаш учун зарур бўладиган, масъул давлат органи томонидан тақдим этилган, электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо.

Электрон тўловлар, солиқ ҳисоботларини электрон  кўринишда бериш  ва бошқа  электрон қулайликлар компания ишлари жараёнида зарур бўладиган  кўплаб операцияларни амалга ошириш ишларини соддалаштирган ҳолда вақтни  жуда ҳам тежаш имконини беради.

Бироқ шуни унутмаслик керакки, электрон калитлар (банк мижоз, ЭРИ)га эгалик қилувчилар сони чеклаб қўйилган бўлиши, ҳар қандай одам ҳам ундан фойдалана олмаслиги  зарур.  Масалан, сизнинг электрон рақмали имзоингиз калитига эга бўлган  ҳарқандай одам birdarcha.uz   сайтидаги  интерфаол хизматлар орқали  сизнинг номингизга  компанияни рўйхатга  қўйиши мумкин ёки… “портал”га шикоят  жўнатиши мумкин.

Электрон рақамли имзонинг турли хиллари

“Электрон  рақамли имзо тўғрисида”ги қонунга биноан  шахснинг рақамлардан иборат электрон имзоси ва унинг кучи шахснинг қўлда қоғозга  чекилган имзосига тенглаштирилади.

Бу бир вақтнинг ўзида  қуйидаги шартларга амал қилганда мақсадга эришилади:

электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланган бўлса;

электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланган пайтда ёки имзолаш пайтини белгиловчи далиллар бўлганда электрон ҳужжат имзоланаётган пайтда электрон рақамли имзо калитининг сертификати амал қилиб турган бўлса;

электрон рақамли имзодан электрон рақамли имзо калитининг сертификатида кўрсатилган мақсадларда фойдаланилаётган бўлса.

Қоғоздаги, муҳр билан тасдиқланган ва қонунчиликка мувофиқ  ёки томонларнинг келишувига биноан электрон шаклга ўтказилган ҳужжат, рўйхатга олиш марказининг вакил қилинган  шахсининг электрон рақамли имзоси  ёки электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити эгасининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши мумкин.

Электрон  рақамли имзонинг ёпиқ калити эгасининг вазифаси:

Электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси:

электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланиш устидан назоратни таъминлаши;

электрон рақамли имзо калити сертификатини берган рўйхатга олиш марказига электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланиш режими бузилганлиги ёки бузилиши эҳтимоли борлиги тўғрисида хабар қилиши ва электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришни ёхуд мазкур сертификатни бекор қилишни талаб қилиши;

ўзи вакил бўлган юридик шахснинг қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши тўғрисида рўйхатга олиш марказига хабар қилиши шарт.

 

Эҳтиёт бўлинг ва ўзингизнинг шахсий маълумотларингизни бегоналарга ишонманг!

24.03.2018