Электрон меҳнат шартномалари

трудовой договор

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори асосида комплекс яратилади.

Комплекс нима учун керак

иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларини электрон рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш;

иш берувчиларнинг тузилмаси (штатлар жадвали), шу жумладан, мавжуд ва яратиладиган иш ўринлари, меҳнат шароитлари, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари тўғрисидаги электрон маълумотлар базасини шакллантириш;

ходимнинг меҳнат стажини ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотлар, ҳисобланган иш ҳақи ва жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадларига ҳисобланган солиқлар, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси ҳисобига тўловлар ҳақидаги ахборотга асосланган электрон меҳнат дафтарчасида жисмоний шахсларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ва юритиш;

меҳнат ресурсларининг, хусусан, меҳнат ресурслари тоифалари, ишга лаёқатли, иқтисодий фаол ва нофаол аҳоли қатламлари, шу жумладан, пенсия ёшидаги ишлаётган шахслар ва ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида ҳар куни янгиланадиган балансини шакллантириш;

меҳнат муносабатлари ва меҳнат муҳофазаси, ишга жойлаштириш дастурлари бўйича ўтказиладиган текширувлар, шунингдек, экспертизадан ўтказиш натижаларини мониторинг қилиш;

хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетадиган фуқароларни онлайн рўйхатдан ўтказиш имконияти, хорижда ишга жойлаштирилган фуқаролар ҳақида маълумотлар базасини яратиш;

меҳнат бозорининг, ҳудудлар, жинс ва ёш омиллари, соҳалар ва мутахассисликлар кесимида ишчи кучига бўлган талаб ва таклифнинг ривожланиш тенденциялари прогнозини шакллантириш.

Иш берувчилар учун қандай ўзгаришлар бўлади

2020 йил 1 январдан бошлаб янги меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, уларни тугатиш ҳолатларини “ЯММТ” ИДАКда мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилади.

 2020 йил 1 январдан бошлаб, рўйхатдан ўтказиладиган меҳнат шартномаларидаги маълумотлар асосида “ЯММТ” ИДАКда автоматик тарзда шакллантириладиган ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи электрон меҳнат дафтари жорий этилади;

2020 йил 1 январга қадар тузилган амалдаги меҳнат шартномалари 2020 йил 1 сентябрдан кечиктирмасдан “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказилиши шарт.

Эътибор беринг:

“ЯММТ” ИДАКдан фойдаланиш барча юридик ва жисмоний шахслар учун бепул ҳисобланади.

Ходимнинг меҳнат стажи, шу жумладан, пенсия тайинлашда ходим томонидан амалга ошириладиган меҳнат фаолияти даврига асосан:

2020 йил 1 январдан сўнг – “ЯММТ” ИДАКда мавжуд маълумотлар асосида (қонун ҳужжатларида белгиланган алоҳида ҳоллардан ташқари);

2020 йил 1 январга қадар – “ЯММТ” ИДАК жорий қилингунгача ўрнатилган тартибда белгиланади.

02.12.2019