Экспорт қилувчилар учун имтиёзлар

экспорт

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг  “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарорига биноан  экспорт қилувчиларга  2019 йил  1 январдан солиқ имтиёзлари  жорий этилади.

Қандай имтиёзлар берилади

Товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда қисми юзасидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи камайтирилади;

Товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган қисми юзасидан ягона солиқ тўлови камайтирилади.

Эътибор берингушбу  имтиёзлар  хомашё товарларини экспорт қилишга, шунингдек, халқаро ташишлар (автотранспортдан ташқари) ҳамда узатиш қувурлари ва газ қувурлари орқали етказиб бериш хизматларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Имтиёзлар бериш шартлари

Имтиёзлар юридик шахсларга мўлжалланган;

Экспорт улуши умумий тушумда, шу жумладан  комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган тушумда 15 фоиздан юқори бўлиши керак.

 Эътибор беринг, қуйидаги ҳолларда имтиёзни қўллаш  сифатидаги  маблағлар  бюджетга ундирилади:

товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти фактини қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда;

товарлар экспорт режимига чиқарилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида валюта тушуми таъминланмаганда.

24.12.2018