Давлат ташкилотларига бошқарув кадрларини танлаб олиш тизими

кадровый резерв

Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида 3 йилда бир марта истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича “Тараққиёт” республика танловини  ўтказиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.

Конкурс нима учун ташкил этилмоқда

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари  тизими  учун истиқболли  кадрларга талаб кучайиб бормоқда. Яъни давлат ташкилотлари учун кадрлар заҳираси зарур.

 

Конкурсга кимлар қатнашишлари мумкин

Танловда таянч олий маълумотга ва тегишли соҳада раҳбарлик лавозимида камида уч йил иш тажрибасига эга, 30 ёшдан 45 ёшгача бўлган (45 ёш ҳам қўшилган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин;

Қатнашиш шартлари ва натижалари

давлат ташкилотларида меҳнат қилаётган иштирокчиларнинг танловда иштирок этиш даврида уларнинг эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади;

танлов ғолибларига энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида, финал босқичининг қолган иштирокчиларига эса – энг кам иш ҳақининг 25 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти тўланади. Бунда танлов финал босқичининг қолган иштирокчилари тегишли соҳанинг бошқарув кадрлари захирасига киритилади;

танлов ғолиблари Академия ҳамда Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази базасида тегишли соҳага оид вазирликлар, идоралар, йирик компаниялар раҳбарлари, маҳаллий ва хорижий юқори малакали мутахассислар ҳамда олимлар иштирокида ўтказиладиган, ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида танловнинг тегишли номинациялари юзасидан стажировка ўташни ўз ичига оладиган “Бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича Президент дастури”га мувофиқ уч ойлик курсларда ўқийдилар;

танлов ғолиблари “Бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича Президент дастури”га мувофиқ уч ойлик курсларни ўтагандан кейин тегишли йўналишлар бўйича давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларига тайинланади;

танлов ғолибларини тегишли раҳбарлик лавозимларига тайинлаш юзасидан чора-тадбирлар кўрилади, шунингдек, финал босқичи иштирокчилари бошқарув кадрлари захирасига киритилади.

 Конкурс учун рўйхатдан қандай ўтилади

Икки ой мобайнида талабгорларни  рўйхатга олиш, уларнинг анкеталарини тайёрлаш, тест ва  бошқа танлов синовлари ўтказиш, шунингдек уларнинг натижаларини тақдим этиш имкониятлари  бўлган  танловнинг махсус веб-портали яратилади.

04.07.2018