Жисмоний шахсларнинг иш ҳақлари ва даромадлари бўйича 2018 йилги солиқлари

налоги 2018

2018 йилда солиқ ставкаларида унчалик жиддий ўзгаришлар бўлмади, кичик бизнес соҳасидаги жисмоний шахсларнинг иш ҳақлари ва бошқа даромадлари бўйича умумий қўшма жадвал тайёрлашга қарор қилдик.

Номи Ставкаси Маблағниннг манбаи
1.1 Кичик бизнес соҳасининг барча турдаги ташкилотлари учун ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ) Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди (МҲТФ) дан 15% Ташкилот маблағидан
1.2 Касаначилар даромадлари бўйича ЯИТ (2021 йилнинг 1 январигача) МҲТФ дан 0% Ташкилот маблағидан
1.3 Ишга янги  қабул қилинган коллеж битирувчиларининг биринчи иш йили учун ЯИТ МҲТФ дан 7,5% Ташкилот маблағидан
1.4 Ишга янги  қабул қилинган коллеж битирувчиларининг  иккинчи ва учинчи иш йили учун ЯИТ МҲТФ дан 11,25% Ташкилот маблағидан
1.5 Инновацион марказ резидентлари учун  ЯИТ (2028 йилнинг 1 январигача) МҲТФ дан 0% Ташкилот маблағидан
1.6 Хусусий тадбиркор (ХТ) нинг ходими учун ЯИТ МҲТФ дан 50% ХТ маблағидан
2.1 Пенсия жамғармасига  ажратмалар Маошдан 8% Ходим ойлик маошидан
2.2 Инновацион марказ   резидент ходимларининг Пенсия жамғармасига  ажратмалари  (2028 йилнинг 1 январигача) Маошдан 4,5% Ходим ойлик маошидан
3.1 Жисмоний шахс даромадларига  солиқлар (ЖШДС). Солиқ ставкаси ойлик маош миқдорига боғлиқ. 0%

7,5%

16,5%

22,5%

Ходим ойлик маошидан
3.2 Касаначи – жисмоний шахс  даромадларига солиқлар Маошдан 7,5% Ходим ойлик маошидан
3.3 Инновацион марказ резидент ходимлари – жисмоний шахслар даромадларига  солиқлар (2028 йилнинг 1 январигача) Маошдан 7,5% Ходим ойлик маошидан
3.4 Жисмоний шахснинг мулкини ижарага бергани учун  олган даромадларига солиқлар Ижара пулидан 7,5% Ижара  пулидан
3.5 ХТ нинг ходимлари – жисмоний шахслар учун  солиқ Қатъий белгиланган солиқдан 30% ХТ маблағидан
4 Индивидуал жамғарма тизим (ИЖТ) Маошдан 2% ЖШДС дан

Булар – ойлик маош бўйича олинадиган солиқлар ва имтиёзларнинг асосий  миқдорлари  ҳисобланади. Аммо ушбу жадвалда  кўрсатилганларидан ташқари, бошқа имтиёзлар ҳам бор.

26.03.2018