Бухгалтерлик компаниясини қандай тўғри танлаш керак

бухгалтерская компания

Бухгалтерияни аутсорсингга ўтказишни нафақат кичик ва ўрта бизнес, балки жаҳон саноат ва савдо лидерлари ҳам маъқул кўрадилар.

Масалан, “IKEA” компанияси ўз кадрлар заҳираларини чакана савдога йўналтирган ҳолда бухгалтерия ҳисобини олиб бориш ва молиявий ҳисоботларни тузишга 2,5 минг чет ташкилотдан фойдаланади.

Биз бухгалтерлик компаниялари хизматларидан фойдаланиш афзал эканлиги тўғрисида кўп ёздик. Бу – иш ҳақи ва ажратмалар, иш жойларини жиҳозлаш: ташкилий техника, интернет, канцелярия буюмлари бўйича харажатларни камайтириш демакдир.

Фақат бир савол қолди: бухгалтерия ҳисобини олиб бориш бўйича компанияни  танлашда қайси кўрсаткичларга таяниш керак?

Мижозлар ва ҳамкорларнинг тавсиялари

Бухгалтерия хизматлари сифатини ҳар доим ҳам биринчи мартаданоқ баҳолаш қийин, шунинг учун бу ҳолда аутсорсинг компанияси илгаридан хизмат қилиб келаётган мижозларининг фикрлари розилик бериш учун жиддий аргумент ҳисобланади.

Бухгалтерлик хизмати  кўрсатиш шартномасининг лойиҳаси

Танишиб чиқиш учун шартнома лойиҳасини сўраб олинг. Келишув тузилгунига қадар шартларни таҳлил этиб кўринг. Ҳақақий профессионал компания шартнома шартларига нафақат ўз вақтида ишга ҳақ тўлашни, балки ўзларининг мажбуриятлари ва жавобгарликларини ҳам киритадилар.

Шартномада қуйидагиларга эътибор бериш керак:

Компания қайси турдаги хизматларни тавсия этишига;

Бошланғич ҳужжатларни тузиш бўйича буюртмачи ва бажарувчининг мажбуриятларига;

Ҳисоботларни топшириш муддатлари кечиктирилиши учун, пухта тайёрланмаган ҳисоботлар учун ким жавоб беришига. Шу жумладан, пеня ва жарималарнинг ўрнини тўлдиришга.

Ҳисоб ишида хатодан ҳеч ким, шу жумладан штатдаги  бухгалтер ҳам кафолатланмаган, фақат унинг ўзи зарарнинг тўлиқ ҳажмини бутунлай бошқа молиявий имкониятлари бўлган аутсорсинг компанияси сингари  қоплашига  ишониш қийин.

Махфийликни сақлаш

Бухгалтерлик хизматлари бутун бир рўйхатни ташкил этадиган талабларга жавоб бериши керак. Уларнинг энг муҳимларидан бири – махфийликни сақлаш ҳисобланади.

Мижоздан келадиган ахборотнинг махфийлиги шарти (тижорат ёки ишга оид махфийлик) шартномада кўрсатилган бўлиши ёки қўшимча  келишув сифатида расмийлаштирилиши керак.

Аутсорингчи сиздан қоғоз ёки электрон  шаклда олинган маълумотлар ўзгаришсиз тарзда сақланишини, у билан фақат вакил қилинган шахсгина танишиши мумкинлигини  кафолатлаши керак. Ваколат берилган шахслар  рўйхати, одатда мижознинг раҳбарияти билан келишилади.

Назорат қилувчи органларда манфаатларни ҳимоя этиш

Солиқ, молиявий, статистик ва бошқа ҳисоботлар жўнатилганидан кейин назорат қилувчи органларда турли масалалар пайдо бўлиши мумкин.

Масалан, солиқ инспекциясининг камерал текширувидан сўнг кўпинча топширилган ҳисобот бўйича тушунтириш бериш керак бўлади.

Кўп йилдан буён ишлаб келаётган бухгалтерлик компанияси солиқ инспекциясининг сўровларига қандай жавоб беришни ва текшириш қандай ўтишини яхши билади.

Бухгалтерлик компанияси билан шартнома тузишда, унинг ана шундай пайтларда сизнинг манфаатларингизни ҳимоя қилиши тўғрисида келишиб олишингиз керак.

Солиқ тўловларини мақбуллаштириш

Ҳар бир солиқ тўловчи солиқ юкини камайтиришнинг қонуний усулларини қўллаш  ҳуқуқига эга.

Бухгалтерия хизматларининг яхши аутсорсингчиси:

қонунчиликдаги сизнинг бизнесингизга тааллуқли ўзгаришлар тўғрисида сизга хабар беради;

фаолиятнинг янги йўналиши ёки ностандарт операциялар пайдо бўлганда маслаҳатлар беради;

солиқ тўловларининг мақбул тартибини танлашда сизга ёрдамини тавсия этади.

Яхши бухгалтерлик компанияси мутахассислари солиқ қонунчилигининг барча нозик жиҳатларини яхши билиши ва ўзининг фикрларини меъёрий-ҳуқуқий актлар асосида тасдиқлаши керак.

Бухгалтерлик компанияси ходимининг профессионал тайёргарлиги

Яхши компания ходимларининг малакасига катта эътибор билан қараши, уларнинг профессионал дипломлари, сертификатлари, гувоҳномалари борлигини, актуал ҳуқуқий базага киришга имконияти мавжудлигини тасдиқлаши керак. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, штатда бухгалтер бўлганида унинг малакасини оширишга кўпинча бизнеснинг эгаси харажатлар қилишига тўғри келади.

Ҳамкорлар тармоғи

Ҳамкорлар тармоғи  – бу ўзаро боғлиқ хизматлар  кўрсатадиган компаниялардир. Масалан, бухгалтерлик компаниясининг ҳамкорлари таркибида юристлар, ташқи иқтисодий фаолият, реклама агентлиги мутахассислари бўлиши муҳимдир.

Профессионал компания ҳамкорлар тармоғини мижозларнинг қидириш ва танлашга  ортиқча вақт сарфлаб юрмасликлари учун ташкил этади. Шунингдек, ҳамкорлар тармоғи тақдим этилаётган хизматларнинг сифатини кафолатлайди.

Бухгалтерлик компанияси истиқболга эга бўлган, биргаликда узоқ муддат ишлаш йўлини танлайди, шунинг учун ҳам сиз ўзингизни қизиқтираётган ҳамкорлик борасидаги саволларни беришдан асло тортинманг. Сизлар бир-бирларингизни қанчалик тушунишингизни, компания сизга  ёрдам беришга тайёрлигини баҳоланг.

Бизнесдаги  яхши ҳамкорбиргаликда муваффақиятли ривожланиш гаровидир!

06.05.2018