Бухгалтерлик аутсорсингига утишгача ўйлаб кўриш керак бўлган  5 омил ҳақида  

аутсорсинг

Биз бухгалтерлик аутсорсинги  ўтишга  арзийдими ёки йўқлиги, хизматлар провайдерини  қандай тўғри  танлаш ҳақида ёзган эдик.

Агар ҳарқалай сиз  аутсорсга ўтишга қарор қилган бўлсангиз, унга ўтишга қадар бир неча масалаларни мушоҳада этиб кўриш керак.

Ўтиш қанчалик фойдали

Бухгалтерлик аутсорсингига ўтиш қанчага тушишини ҳисоблаб чиқишни тавсия этамиз:

Бухгалтерлик  хизматини олиб боришга: ойлик маошга, ойлик маош бўйича ажратмаларга, иш ўрнини жиҳозлашга айни пайтда сарфланаётган харажатларни ҳисоблаб чиқиш;

Хизмат провайдери тўлаб келаётган молиявий таваккалчилик: солиқ, ҳисоботларини ўз вақтида тўламаганлик учун жарима ва пениялар ҳажмини  ҳисоблаб чиқиш.

Қўшимча хизматлар

Ишни бошлашдан илгари компания раҳбари  ва координатор бухгалтерликдан ташқари яна қандай қўшимча хизматлар талаб этилишини тасдиқлаб олиши ва  бухгалтерлик хизмати деганда  қандай ишларни тасаввурига  келтиришини аниқлаб олиши керак.

Баъзида айнан мана шу масалада мижоз билан аутсорсинг қилувчи ўртасида тушунмовчилик пайдо бўлади. Масалан, компаниядагилар бухгалтерия хизматлари доирасига ҳуқуқий хизмат ҳам киради, деб ўйлайдилар, аутсорсер эса хизматнинг бу турини қилмайди ёки уни алоҳида ҳақ тўлангандагина  амалга оширади. Натижада, ҳамкорликдан икки томон ҳам норози бўлади.

Аутсорсингга  ўтишга қадар, ҳатто берадиган маслаҳатларнинг соатларини ҳам қўшган тарзда сизнинг кўрсатилиши кутилаётган  хизматларнинг тўлиқ рўйхатини тузишни тавсия этамиз.

Лойиҳа координатори

Ўтиш жараёнини бошлашга қадар аутсорсерлар билан мулоқот олиб борадиган ходимни белгилаб олиш керак. Компания  аутсорсерлар олдига  қандай вазифа қўяётганини, қандай натижа кутаётганини, ишнинг  қандай тизими, ўтиш муддати  мақбул эканлигини координатор яхши билиши керак. Координатор бу маълумотларнинг барчасини провайдерга етказади  ва шартнома тузади. Шартнома  қанчалик батафсил, аниқ тузилса ҳар бир томон  ўзини шунчалик бемалол ва бехавотир ҳис этади.

Инвентаризация ўтказиш ва ҳужжатларни рўйхатга олиш

Ҳужжатларни  аутсорсерга беришдан илгари  уни тўлиқ рўйхатнини тайёрлашни тавсия этамиз.

Бу – олиб борилган ҳисоб-китоблар тизимини баҳолаш ва ҳужжатларни сақлаш, қандай ҳужжатлар тайёр ҳолда борлингини аниқлаш ва қандайларини  тўплаш зарурлигини билиш, шунингдек баъзи ҳужжатлар етмай қолганда уни ким йўқотгани борасидаги баҳсларга барҳам бериш имконини яратади.

Ўзгаришларга тайёр бўлиш

Ҳар қандай ўзгаришлар кўпгина ташвиш-тараддудларни келтириб чиқаради. Ходимлар нуқул илгари қандай эдию, ҳозир қандайлигини солиштириш билан овора бўладилар.

Муҳими, ортиқча  шовқин-сурон кўтармаслик!

Ҳисоб-китобларнинг янги тизими сиз учун ноқулай туюлаётган бўлса, бу  талабнинг мақсадга мувофиқ эмаслигини провайдер билан хоҳлаган пайтда  муҳокама этиш мумкин.

Аутсорсерлар бухгалтерия ҳисобида ҳисоб-китобларни олий стандартларга мувофиқ олиб боришга  ихтисослашадилар.  Бу эса пировардида  сизнинг компаниянгиз бухгалтерия ҳисоби ҳолатида яхши натижалар беради ва ҳарқандай текширишларнинг осон ва силлиқ ўтишига кўмаклашади.

02.08.2018