Ёки ҳарқалай, аутсорсинг?

бухгалтер или бухгалтерская компания

Амалиёт кўрсатиб турибдики, ҳисобот ва солиқ тўловлари қоидаси тез-тез ўзгариб турадиган  шароитда яхши бухгалтерни  топишнинг ўзи мушкул иш.

Ҳар ҳафтада  бизнинг аудиторлик (эътибор беринг, рекуртинг эмас) компаниямизга  профессионал бухгалтер топиб беришни илтимос қилиб камида 5 – 6 корхона мурожаат этади. Яъни маҳоратли бухгалтерга талаб анчагина юқори.

Одатда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида, раҳбарлар ходимлар масаласини ўзлари мустақил равишда ҳал этадилар. Шу боис, штатда HR-менеджер бўлмайди. Натижада  компанияни бошқариш ва ривожлантириш билан шуғилланиш ўрнига раҳбар ўзининг куч-қудратию маблағларини малакали кадрларни қидириш учун сарфлашга мажбур бўлади.

Бу ҳолда шуни таъкидлаб ўтиш керакки, раҳбарларнинг кўпчилиги яхши бошқарувчи, ўз соҳасидаги яхши мутахассис бўлиши мумкин, бироқ уларда, очиғини айтадиган бўлсак бухгалтернинг профессионализми моҳиятини баҳолаш учун етарли даражадаги савия бўлавермайди.

Шунинг учун ҳам ишга мазмунида билим ва маҳорат ҳақида лом-мим дейилмаган чиройли тавсифномага эга “мутахассислар” жойлашиб олишган бўлиши мумкин.

Шундай савол ҳам пайдо бўлади: Аслида кичкина ва бухгалтерлик ишлари унчалик кўп бўлмаган  ташкилот учун яхши бухгалтер қидириб юриш мақсадга мувофиқмикан?

Бундай пайтларда биз бухгалтерия ҳисоби бошқа жойда олиб бориладиган хизмат –  бухгалтерлик аутсорсингини  таклиф этамиз!

Бухгалтерлик аутсорсинги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида кенг кўламда қўлланила бошланди.

Бу қулай ва фойдали бўлиб, ўз доирасига бухгалтерия ҳисоби ва солиқ тўловлари ҳисоботини, бухгалтерия ҳужжатларини расмийлаштириш, кадрлар ҳужжатлари ҳисоботини юритиш,  кундалик масалалар, яъни ҳисоботларни тайёрлаш ва топшириш, солиқ органларидаги ишларни ҳал этиш бўйича маслаҳатлар бериш  кабиларни қамраб олади.

Раҳбар аутсорсинг хизмати билан шартнома тузиб нафақат ўзини бухгалтер қидириш сингари  бош оғриғидан халос этади, балки қуйидаги имкониятларни ҳам қўлга киритади:

Харажатларни  камайтириш

Қуйидаги ташвишлардан озод бўласиз:

бухгалтерга иш жойи ташкил этиш (кабинет, компьютер, бухгалтерия дастурлари, стол, канцелярия анжомлари, ташкилий техника ва бошқалар);

бош бухгалтерга ойлик маош, меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан солиқлар тўлаш;

бухгалтернинг малакасини ошириш учун (семинарлар, курслар, адабиётлар, вақтли матбуот, ахборот тизими, мутахассислар маслаҳатларига) тўловлар;

бухгалтерия ҳисоби, солиқ тўлаш ва кадрлар иши бўйича маслаҳат хизмати (аудиторлар) учун тўловлар;

қўшиб ҳисобланадиган солиқлар ва жарималарга тортилиш таваккалчилигини камайтириш мақсадида вақти-вақти билан ўтказиладиган солиқ аудити.

Жавобгарлик

Баъзида миллионлаб маблағларга айланадиган хатоси учун бош бухгалтер зиммасида қандай жавобгарлик бор? Унинг жавобгарлиги фақат Меҳнат кодекси доирасида, камдан кам ҳолларда эса Жиноий кодекс бўйича бўлади. Хўш, бухгалтерия ҳисобини тиклаш учун тўловларга кетадиган харажатлар-чи? Бухгалтерлик (аудиторлик) фирмаси ўз ишининг натижалари  учун фуқаролик жавобгарлигини тўлиқ зиммасига олади. Бундай ишлар миқёси имзоланган шартномада ҳам акс этади.

 Инсон фактори салбий таъсирини минималлаштириш

Биз ҳаммамиз ҳар хил, турлича характерга эга, оилавий ва шахсий муаммолари, турли-туман  дарду ташвишлари бўлган инсонлармиз. Шундай экан бош бухгалтер ҳам одам. У ҳам меҳнат таътилига чиқиши, касал бўлиб қолиши ёки телефон қўнғироғига шунчаки жавоб бермаслиги мумкин. Аутсорсингга ўтилганда эса инсон фактори мутлақо минималлашади.

Яхши бухгалтер излайдими ёки аутсорсинг бўйича бухгалтерлик компаниясини жалб этадими — буни ҳар бир раҳбарнинг ўзи ҳал этади.

Лекин борган сари тадбиркорлар бухгалтерлик хизмати бозоридаги профессионаллар фойдасига қарор қилмоқдалар, сезилиб қолаётган кадрлар тақчиллигини ҳисобга олган ҳолда бухгалтерлик аутсорсинги яна ҳам оммавийлашаётгани айни ҳақиқатдир.

Бизнесингиз равнақига  профессионаллар билан эришинг!

07.03.2018