Ҳисоб-китоб сиёсатини ишлаб чиқиш ва ҳужжатларни юритиш

учетная политика

Ҳисоботларнинг яхлит жараёнини ташкил этишда ҳисоб-китоб сиёсатининг аҳамияти ғоят катта.  Мавжуд қонунчилик кўпгина ҳолларда ҳисоб-китоб  ишларини ташкил этишнинг бир неча усулларидан бирини  танлаб олишга рухсат этади, баъзида  эса  ҳатто  мустақил равишда  тегишли  қоида ишлаб чиқиш  мажбуриятини ҳам юклайди.

Энг «классик» мисол сифатида амортизацияни ҳисоблаш усулини танлашни келтириш мумкин.

Танланган усулга  нафақат ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таннархи, балки шунингдек фойдадан  солиқ ҳисобланаётгандаги солиқ тўловлари ҳам боғлиқдир.

Шу боис  ташкилотнинг ҳисоб-китоб сиёсати бирданига бир неча функцияни бажаради:

Ҳисоб-китоб сиёсати ўзида компания ичида ҳисоботларнинг ташкил этилиши ва юритилиши бўйича  қилинадиган  раҳбарликни – ташкилотнинг ҳисоб-китоб жараёнида  иштирок этаётган  барча ходимлар учун жорий этилган  қоидаларини  мужассам этади.  Бу айниқса,  мустақил ҳисоб-китоб юритадиган алоҳида бўлинмалари мавжуд бўлган ташкилотларга тегишлидир.  Бундай ҳолларда,  ҳисоб-китобнинг бир шаклга келтирилиши, яъни  унификациялаштирилиши,  кўпинча ташкилотнинг ягона самарали ҳисоб-китоб сиёсати бўлиб хизмат қилади.

Саводли тарзда шакллантирилган ҳисоб-китоб сиёсати – солиқ органлари билан бораётган баҳсларни бартараф этиш, ёки ҳеч бўлмаганда уни ўз фойдасига ҳал этиш учун  муҳим омил ҳисобланади. Ҳисоб-китоб сиёсати ҳар бир муайян ҳолатда  ҳисоботларни олиб бориш қоидаларини қай даражада  батафсил, аниқ белгилаб берса  (мавжуд қонунчилик билан  қарама-қарши ҳолатлар бўлмаса),  назорат қилувчиларнинг уларни қўлланилишининг   ҳаққонийлигига эътироз билдиришлари шунчалик мушкул бўлиши сир эмас.

Ҳисоб-китоб сиёсати – оптималлаштиришнинг ғоят кучли воситасидир. Бу ҳолда, ҳисоб-китоб сиёсати нафақат солиқ тўловларини мақбуллаштиришни, балки жуда кўп ҳолатларда  талаб этилаётган сермеҳнат жараёнларни камайтириш, топшириш сифатини ошириш ва ҳисобга олинадиган маълумотларни гуруҳлаштириш нуқтаи назаридан ҳисоблаш жараёнини  ҳам мақбуллаштиришини айтиб қўйиш ўринлидир.

Ҳисоб-китоб сиёсати – бу  ҳужжатлар мажмуи  бўлиб, у ўзида қуйидагиларни жам этади:

бухгалтерия ҳисобини замонавий талаблар асосида  ва ҳисоб-китоб ишларининг барча қонун-қоидаларига мувофиқ олиб бориш учун зарур бўладиган синтетик ва аналитик счетларни жамлаган бухгалтерия ҳисобининг иш режаларини;

хўжалик амалиётларини расмийлаштиришда қўлланиладиган, улар асосида дастлабки   ҳисоб-китоб ҳужжатларининг намунали нусхалари, шунингдек ички бухгалтерия  ҳисоботлари  ҳужжатларининг нусхалари кўзда тутилмаган, дастлабки ҳисоб-китоб  ҳужжатларининг формаларини;

мол-мулкни рўйхатлаш яъни инвентариизациялаш  қоидалари ва мол-мулклар  турларини  ҳамда мажбуриятларни баҳолаш усулларини;

ҳужжатларни юритиш қоидалари ва ҳисоб-китоб маълумотларига ишлов бериш технологиясини;

хўжалик амалиётлари, яъни операциялари, шунингдек бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш  учун зарур бўладиган  бошқа қарорларни;

солиқларни ҳисоблаш регистрларининг формалари ва уларда солиқлар ҳисоботи таҳлилий маълумотларининг акс этиш тартиби, бошланғич ҳисоб-китоб ҳужжатларининг маълумотлари.

Навбатдаги молия йили учун ҳисоб-китоб сиёсати ҳар йили тасдиқланаётганда бош бухгалтер ёки раҳбар ҳисоб-китобларни  юритиш  тартибига, шу каби ҳисоб-китоб сиёсатини барқарор этишга таъсир этадиган мавжуд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда юз берадиган ўзгаришларни кузатиб боради.

Биринчи сонли Бухгалтерия  ҳисобининг  миллий  стандартлари (БҲМС) – «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» га мувофиқ ҳисоб-китоб сиёсатини ташкил этиш учун жавобгарлик корхона раҳбарининг зиммасида бўлади.