Бухгалтерлик ҳисоботини тиклаш

восстановление бухгалтерского учета

Одатда,  бухгалтерлик ҳисоби  юритилмаганда ёки бухгалтерия ҳужжатлари  йўқолганда ташкилотлардан ҳисоботлар тикланиши талаб этилади. Бундай хизматларга, айниқса йиллик балансни  тайёрлаш зарур бўладиган  йил охирида талаб кўпайиб кетади.

Бухгалтерлик ҳисобини тиклашдан мақсад – корхонанинг барча ҳужжатларини мавжуд қонунчилик талабларига мувофиқ тартибга солишдир.

Бухгалтерлик  ҳисобини тиклаш борасида  буюртма олинганда биз, аввало Мижозни аниқланган  солиқ  ва молиявий ҳисоботларни  қайта топшириш борасида огоҳлантирамиз.    Ҳисоботларни қайта топшириш ўтиб кетган муддатларда қонунчиликнинг бузилиши билан боғлиқ номақбул молиявий камчиликларни камайтириш учун керак бўлади.

Бухгалтерлик  ҳисобини тиклаш бухгалтерия  ҳужжатлари: ўтказмалар, ҳисоб регистрлари, турли  ҳисоботларни тузиб чиқишдан иборат. Баъзи ҳолларда,  шунингдек бошқа жойга кўчиб ўтилганда, бухгалтер алмашганда, умуман  бухгалтерия ҳисоби корхонанинг муайян муддатдаги фаолияти учун талаб даражасида  юритилмаган ҳолатларда  бошланғич ҳужжатларни ҳам тиклаш  керак бўлади.

Бухгалтерлик  ҳисобини тиклаш қуйидаги босқичларда амалга оширилади

Бухгалтерия  ҳисоб-китоблари  ҳолатини аниқлаш.  Бу босқичда четдан мутахассислар жалб этиш зарурати белгилаб олинади. Масалан, ишлаб чиқариш бўйича таннархни аниқлаб чиқиш учун эксперт ёки етишмаётган ҳужжатларни  тўплаш учун  курьерлик хизмати жалб этиш;

Тиклаш тадбирларини  амалга ошириш бўйича  ишларнинг ҳажмини буюртмачи билан режалаштириш ва келишиб олиш;

Бошланғич ҳужжатларни тўплаш ва  тиклаш. Бу босқичда, шунингдек ҳисоботлар асосий контрагентлар – келишувга киришган томонлар  билан солиштириб ҳам чиқилади;

Бухгалтерлик  ва солиқ ҳисоботлари регистрларини тузатиб чиқиш ёки қайтадан тайёрлаш. Яъни мавжуд бошланғич ҳужжатларга ишлов бериш, бухгалтерлик  проводкаларини тузиш;

Мижоз билан  солиқлар ва йиғимларнинг ҳажми, аниқланган қарздорликлар ҳамда  пенияларни тўлаш тўғрисида келишиб олиш;

Аниқланган солиқ  декларацияларини, суғурта тўловлари ҳисоботларини бюджетдан ташқари фондда ва молиявий ҳисоботларда шакллантириш;

Аниқланган  декларацияларни  ва ҳисоботларни солиқ инспекциясига ва бюджетдан ташқари фондга  тақдим этиш.