Бухгалтерия ҳисоботи бўйича маслаҳатлар

консультации по бух учету

Хўжалик фаолияти  жараёнида ҳар қандай ташкилотда  мавжуд бухгалтерлик ва солиққа оид қонунчилик, солиқларни тўлаш  билан боғлиқ саволлар пайдо бўлади.

Одатдагидан бошқачароқ ва янги муаммолар юзага келиб қолганда  компаниянинг раҳбарлари  ва бухгалтерлари  кўпинча  маслаҳатларга эҳтиёж сезадилар, уларни ҳал этиш йўлларини  ёки  маълум манбаларни  қидиришга уларнинг вақтлари бўлмайди .

Бухгалтерия ва  солиққа оид ҳисоботлар бўйича маслаҳатлар меъёрий актларга асосланилган ҳолда оғзаки шаклда ҳам, расмий хат шаклида ҳам тақдим этилиши мумкин ва улар қуйидаги ишларда ёрдам беради:

солиқ ва бошқа тўловларни энг кам миқдорга келтиришга (солиқ тўловларини мақбуллаштиришга);

имтиёзларни самарали қўллашга;

ҳамкорлар билан тузиладиган хўжалик шартномалари  учун энг мақбул шартларни ишлаб чиқишга;

солиқ тўловлари бўйича текширувлар ўтказилаётганда масалаларни тезкорлик билан ҳал этишга;

назорат этувчи органларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари ёки қарорларига эътироз билдиришга.

Бухгалтерия ҳисоботи ва солиқ тўлаш бўйича маслаҳатлар  Сизга ўз вақтида самарали қарорлар қабул қилишга, бизнесингизни  мустаҳкамлаш ва янада тараққий эттиришга ёрдам беради.

Бухгалтерлик маслаҳатлари доимий (абонентлик хизмати) тарзида, ва шу сингари баъзи ҳолларда (зарурат туғилганда) бериб борилади.