Бухгалтерия ҳисоботи мустақил олиб боришга арзийдими?

вести бухгалтерию самостоятельно

Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги» Қонунига биноан раҳбар ҳисоб-китобларни мустақил олиб бориш, бухгалтерлик ҳисоботи хизматини ташкил этиш ёки  бухгалтерлик ҳисоботини олиб боришни аутсорсинг компаниясига топшириш ҳуқуқига эга.

Баъзи ҳолларда  унчалик йирик  бўлмаган ташкилотларнинг раҳбарлари бухгалтерия ҳисоботини шахсан олиб боришга қарор қиладилар.  Бундай қарор қабул қилишга арзийдими?

Аввало, бухгалтерия ҳисоботини раҳбар мустақил олиб боришга қарор қилиш сабабларини кўриб чиқишни тавсия этаман:

  • бухгалтернинг иши учун тўланадиган бўш маблағнинг йўқлиги;
  • бухгалтерия ҳисоботи соҳасида озроқ тушунчанинг  борлиги;
  • вақтинча қабул этилган чора, ундан кейин хатоларни бартараф этиш учун аудитор  таклиф этишнинг  мўлжаллаб қўйилиши.

Аудиторлик амалиётида ҳисобот раҳбарнинг ўзи томонидан олиб борилаётганига кўп марталаб гувоҳ бўлганмиз ва комил ишонч билан айтиш мумкинки, аммо буларнинг  бирортасини ҳам юқори кўрсаткичларга эришган компаниялар деб бўлмайди. Менимча, корхонанинг юқори кўрсаткичлари тўғридан-тўғри унинг ривожланиши: маркетинги, савдоси, стратегияси  учун қанчалик саъй-ҳаракатлар йўналтирилганлигига  боғлиқ. Яъни стратегик  режалаштириш ва бизнесни кенгайтириш деярли ҳар доим фақат шахсан раҳбар зиммасидаги  вазифа ҳисобланади.

Бухгалтерлик ҳисоботини олиб бориш ҳатто энг кичкина  компанияда ҳам нафақат счет фактурани тўлдириш ва ягона  солиқ тўловини ҳисоблаб чиқишдан иборат – озгина билим билан кифояланадиган иш, балки бу фаолият ҳар бир солиқни ҳисоблашнинг нозик томонларини, солиқ, меҳнат  ва маъмурий кодексларни  билишни,  бухгалтерия ўтказмалари-проводкаларини амалга ошириш,  бухгалтерия ҳисоботининг  миллий стандартларини идрок этишни тақозо қилади. Яъни бу иш нафақат ҳисоб-китобни  шунчалик юргазишни, балки ўз билимини ошириб боришга  вақт ажратишни, соҳа бўйича  ташкил этилаётган семинарларга  қатнашишни, қонунчиликдаги  ўзгаришлар мониторингини  олиб боришни  талаб қилади.

Раҳбарлар бунчалик ҳажмдаги ишларга  вақт топа оладиларми? Ишларини  бошлаётган тадбиркорларнинг кўпчилиги  бир кечаю кундуз ҳисобига  18 – 20 соатлаб ишлайдилар. Тан олиш керакки, ўз бизнесингни эндигина ташкил этаётган пайтингда  ҳар бир ишни ўз муддатида тугаллашинг қийин.  Лекин бухгалтерлик ҳисоботини олиб бориш ҳамда  солиқ, молиявий ва статистик  ҳисоботлар – диққат-эътиборни бир жойга тўплаган ҳолда иш кўришни тақозо этади. Агар ҳафтанинг  7 кунида тадбиркор  18 соатдан ишлаётган бўлса, ҳисоб-китоб ишларига  эътиборни  тўплаш ҳақида гап ҳам бўлиши ҳам мумкин эмас.

Аминмизки, бухгалтерлик ишларини ўзлари олиб бораётган кўплаб  раҳбарлар менинг  бу фикримга қўшилмасликлари мумкин. Чунки бухгалтерлик ҳисоботини  ўзлари олиб боришнинг кўпгина афзалликлари бор:

  • пул маблағлари, активлар, харажатлар назоратда бўлади;
  • барча бошланғич ҳужжатларнинг ҳаракати назоратда бўлади;
  • хисоб-китобларни олиб боришнинг, ҳисоботларни тайёрлашнинг  сифати назоратда бўлади.

Қисқаси, бундай раҳбарнинг барча ишлари назорат остида бўлади.

Очиғини айтиш керакки, шахсий бизнесни эндигина бошлаганда иқтисод қилиш ишларнинг барчасини  ўз зиммамга олдим, лекин қандайдир 3 – 4 ойдан кейин молиявий кўрсаткичларни таҳлил этиб чиқиб, ростдан ҳам анча-бунча маблағни тежаб қолганимни, аммо бундан фойда  кўрмаганимни  англаб етдим.   Чунки, фойда кўрадиган иш қилиш ўрнига ҳам  елиб-югураверганман.

Ўша дақиқанинг ўзиданоқ – нима иш қилган бўлсам, компаниянинг тараққиёти билан алоқадор бўлмаган, аутсорс бажариши  керак бўлган ишлар билан ўралашиб қолганман.

Ҳар бир раҳбар ҳисоб-китоб ишларини мустақил ўзи олиб борадими, бухгалтер жалб этадими ёки аутосорсинг  компанияси билан шартнома имзолайдими – бу йўлни ўзи танлайди. Аммо аудитор ва бизнес эгаси сифатида  шуни тавсия этишни хоҳлар эдимки,  ҳарқандай қарорни  қабул қилишдан илгари нафақат хизматнинг нархини, балки ўзингизнинг ватингизнинг қимматини ва имкониятларнинг қўлдан чиқиб кетиши сингари омилни ҳам ҳисоблаб чиқишингизни  хоҳлар эдим.

27.03.2017