Бошловчи тадбиркорнинг Иш дафтари

рабочая тетрадь

Бошловчи тадбиркорнинг иш дафтари

Ҳар бир инсон учун илк бизнес  – имконсизлик чегераларини кесиб  ўтиш дегани. Мана шунинг учун ҳам бу жараённи оқилона ва  тўғри бошлаш ғоят муҳимдир. Чунки бу фаолиятнинг натижалари келгусида нафақат сизнинг  фаровонлигингизга, балки фаолиятни танлашингизга бевосита  таъсир этиши мумкин.

Қанчалаб одамлар ўзининг ишлари ҳақида орзу қилади, ўйлайди, лекин ана шу ишларни нимадан бошлашни билмайди.

Бу йили биз айнан ўз орзуларини амалга оширишга   биринчи қадамни ташлашга тайёр бўлганлар учун Иш дафтари (ИД) тайёрладик!

Бошловчи тадбиркорнинг  Иш дафтарибу нима?

иш дафтариИД  –  бу  ёзувлар учун блокнот.  Унда сиз ҳар куни бажаришингиз зарур бўлган вазифа берилади ва унинг  натижаси қайд этиб борилади.  Бажарилган  вазифалар якуни бўйича  Сиз ўзингизнинг бизнесингизни  бошлаб юборишга тайёрлик даражангизни баҳолашингиз мумкин.

Биз блокнот учун  А5 шаклини танладик,  чунки у ўзингиз билан доимий олиб юриш учун қулай. Гоҳида кутилмаганда хаёлингизга  жуда яхши ғоя ёки  фикр келиб қолиши мумкин, худди шу дамда уни ёзиб қўядиган нарса топилмайди…

Биз бошловчи тадбиркор зиммасига  ахборотлар юклаш ва уларнинг ҳар бири ўз ритмида ҳаракат қилиши учун ИД да кичкинагина кундалик топшириқлар саҳифасини  ташкил этдик. Аминмизки, бизнинг  ИД дан фойдаланаверсангиз бир ҳафтадан сўнг сиз куч-қудратингиз ва ғояларингизни жиловлай олмай қоласиз!

ИД да қандай ахборотлар ўз аксини топади?

Бизнес учун ғояни қандай топиш керак;

Ғоя қандай танқидий таҳлил этилади ва баҳоланади;

Устозни қандай топиш мумкин ва у қандай ёрдам бериши мумкин;

Қандай  жамоа  йиғиш керак  ва уларни қаерлардан топиш керак;

Компанияни қандай бошқариш керак;

Лойиҳани молиялаш ҳажмини қандай ҳисоблаб чиқиш керак;

Инвесторни қандай топиш керак.

Нега биз  ИД ташкил этишга қарор қилдик?

Бизнинг асосий бизнесимиз – бухгалтерлик аутсорсинги. Биз бошқа компаниялар  учун ҳисоб-китобларни олиб бориш хизматини  тақдим этамиз.  Булар, асосан бизнеснинг  кичик ва ўрта секторидаги компаниялардир.

Биз бошловчи тадбиркорлар билан жуда кўп иш олиб борамиз: уларга  бизнесни ташкил этишташкилий-ҳуқуқий шаклни танлаш ва солиқ тўлаш масалаларида маслаҳатлар берамиз. Ҳар доим иш пайтида бизнинг эътиборимизни кўплаб бошловчи тадбиркорлар ҳуқуқ, солиқ тўлаш ва ўз манфаатларини ҳимоя этиш соҳаларида  етарли билимларга  эга эмасликлари тортмоқда.

Масалан, жарималарнинг катта қисми тадбиркорларнинг  ҳисоботни ўз вақтида топширмаганликлари  ёки солиқ тўламаганликлари туфайли пайдо бўлади. Яна жуда кўп ҳолларда тадбиркорлар керакли ахборотларни  қаердан олишни билмайдилар.

Бизнинг жамоа “Yaran Consulting”нинг мақсадларидан бири-бизнесни ташкил этишда бошловчи тадбиркорларга  ёрдам беришни  танлади. Мана, бешинчи йил биз шу йўналишда фаол иш олиб бормоқдамиз:

Мастер класслар ўтказмоқдамиз;

Жамоатчилик ташкилотлари фаолиятида эксперт сифатида қатнашмоқдамиз;

Ижтимоий жиҳатдан муҳим лойиҳаларда ментор сифатида иштирок этмоқдамиз.

Бу йил биз бошловчи тадбиркорлар учун Иш дафтари ташкил этдик.

Дафтардан фойдаланиш қоидалари:

Дафтар икки қисмга бўлинган. Биринчи қисмда вазифалар қайд этилади, иккинчи қисм – бўш варақлар, амалий вазифаларни бажариш учун ажратилган.

Топшириқларни  ҳар куни бажаринг. Агар  қандайдир вазифа қийин  бўлса ёки  уни бажариш бир кундан ортиқ вақтни оладиган бўлса бир зум ҳам ташвишга тушиб ўтирманг. Фақат давом эттираверинг.

ИД ни қандай олиш мумкин?

ИД икки тилда: ўзбек ва рус тилларида мавжуд.

Шунга эътиборингизни қаратмоқчимизки, Иш дафтарини пул тўлаш билан харид қилишингиз мумкин. ИД ни қоғоз шаклида олишингиз учун бизнинг  сайтга  буюртма жўнатинг.

 Аминмизки, сиз билан ўртоқлашаётган бизнинг тажрибаларимиз сизга ўз имкониятларингизни ҳушёр баҳолашга ва ўз  кучингизга ишончингизни  оширишга  ёрдам беради, Иш дафтари эса ўз  қудратингизни ишга солиш учун  тенгсиз кўмакчингиз бўлади!

Сизга сабр ва ютуқларп тилаймиз!

Эҳтиром билан, Yaran Consulting” жамоаси.

18.06.2018