Бизнесни ташкил этиш бўйича маслаҳатлар

открытие бизнеса

Шахсий тадбиркор сифатида иш юритишнинг афзалликлари –  маҳоратингизни кенгайтириш ва  режаларингизни амалга ошириш борасидаги чекловларнинг йўқлигида ва кўпчилик иш берувчилар интиладиган қатъий назоратнинг бўлмаслигидадир. Шунинг учун ҳам кўпчилик  ўз ишини очишга, ва шу орқали барча  муаммоларни шундай ҳал этишга интилади.

Лекин, Сизнинг ўзингиз  қайси йўналишда тараққий этишни хоҳлаётганингизни  билишингиз – бу ишнинг ярми, холос.

Фаолиятни мавжуд қонунчилик асосида олиб бориш учун Сиз кўпгина  саволларнинг жавобини  билишингиз керак: ўз корхонангиз ташкилий-ҳуқуқий шаклини қандай танлашингиз керак? МЧЖ, ҚК (қўшма корхона) очиш керакми ёки ХК (хусусий корхона)? Уларнинг фаолиятлари нималар билан фарқ қилади?

Корхонани очиш учун  қандай ҳужжатлар зарур? Агар  Сиз МЧЖ ёки ХК очишда  мутахассис  ёрдамидан фойдаланмасангиз  ва барчасини  ўзингиз ташкил этишга қарор қилган бўлсангиз, у ҳолда барча ҳужжатларни мустақил тарзда тайёрлашингиз, давлат божларини тўлашингиз,  муайян формаларни тўлдиришгингиз,  уларни рўйхатга оладиган  ташкилотга  топширишингиз, тайёр ҳужжатни олишингиз  керак бўлади.

ҳар қандай бизнес-лойиҳанинг  асосий мақсади – даромад топишдан иборат, албатта.  Шунинг учун ҳам солиқларни тўлаш ва бухгалтерияни юритиш масалалари  мижозларимиз томонидан бериладиган энг кўп саволларнинг асосий мавзуи ҳисобланади.  Масалан, “соддалаштириш” нима, у кимларга тўғри келади?  Янги очилган ташкилотнинг ҳисоб рақамини банкдан қандай очиш мумкин ва қайси банкни танлаган яхши? Солиқ тўловларни қандай ҳал этиш мумкин: ташкилотингизни  муайян муддат ўтганидан кейин жавобгарликка  жалб этилмаслиги учун қаерга, нималарни тўлаш зарур? Қандай ҳисоботларни топшириш керак ва улар қайси органларга тақдим этилади? Ҳисоботларни қандай тузиш керак? Бундай хизматларни амалга ошириши мумкин бўлган  “ишончли” бухгалтерларни  қаёқдан топиш мумкин?

компаниянгизнинг ҳар қандай  фаолияти шартномалардан мустаҳкам ўрин олган бўлиши керак – бу Сизга бизнесингизни ҳарқандай нохуш баҳслар ва ҳатто суд муҳокамаларидан ҳимоя қилишга  ёрдам беради. Лекин шартномаларни қандай пухта тузиш мумкин?  Вақти келиб, муҳокама этилган бўлиб қолса суд сизнинг томонида бўлиши учун  унда нималар кўрсатиб ўтилиши керак? Ўзингизни лоқайд ва масъулиятсиз ҳамкорлардан ҳимоялаш учун нималар қилиш керак?

фаолиятингизни олиб бориш учун балки Сизга қандайдир  бино керак бўлади? Лекин уни қаердан топиш мумкин?  Шартлари  нафақат ижара берувчига, балки сизга ҳам маъқул бўлган ижара шартномаси қандай тузилади? Балки Сиз бинони шахсийлаштириб олишни хоҳларсиз?  Бундай келишувни пухта расмийлаштиришнинг йўллари қандай?

Шундай қилиб, бизнесингизни ташкил этишнинг бошланғич босқичида, хаёлингизни кўпдан-кўп саволлар қамраб олади ва уларнинг миқёси, албатта биз келтириб ўтган мисоллар доираси билан чекланиб қолмайди. Учрашувларда ўз ташкилотингизни очиш соҳасидаги саволларни беришингиз мумкин, малакали мутахассислардан уларга жавоб оласиз.

Учрашувдаги маслаҳатлар Сизга бизнесингизни мустақил очишга қарор қилганингиздагина эмас, балки  МЧЖ ёки ХК очиш борасида  мутахассисларга мурожаат этганингизда ҳам фойдали бўлади. Чунки дастлабки ҳужжатларни  расмийлаштиришдан ташқари  сизни илгарида  амалий фаолият кутмоқда, бу жараёнда, табиийки турли саволлар пайдо бўлиши мумкин.

Консультациялардан ўтганингиздан кейин Сизинг зиммангизда олинган маслаҳатларни ва баён этилган маълумотларни амалиётда қўллаш вазифаси қолади.