Бизнесдан қандай чиқиш мумкин

выход

Одатда, бизнесни қандай ташкил этиш,  компанияни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида  кўп ёзамиз. Аммо ҳозирга қадар бизнесни қандай ёпиш ёки бизнесдан чиқиш масаласини кўтармадик.

Бизнесдан чиқишнинг сабаблари турлича бўлиши мумкин. Уларнинг бир неча турини кўриб чиқишни  таклиф этаман.

Тугатиш

Меъёрий ҳужжат: “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш ҳақида”ги  низом, Фуқаролик кодекси.

Тугатиш  — ташкилот фаолиятини умумий мажлис қарори  ёки  суд қарори бўйича тўхтатиш.

Жамиятни тугатиш унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтказмаган ҳолда жамият фаолиятини тугатишга сабаб бўлади.  Корхонани ихтиёрий тугатиш ҳақидаги қарор унинг  таъсисчилари (иштирокчилари) томонидан қабул қилинади.

Рўйхатдан ўтказган органнинг тегишли  давлат реестрига  бу тўғрида ёзувлар қайд этилганидан кейин корхона тугатилган, тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс эса ўз фаолиятини тўхтатган ҳисобланади.

Компаниядаги ҳиссасини сотиш

Меъёрий ҳужжат: “Масъулияти чекланган ҳамда  қўшимча масъулиятли  жамиятлар тўғрисида”ги Қонун.

Жамият иштирокчиси (компания таъсисчиларининг биттаси)  жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушинии сотиши ёки бошқа йўллар билан  бериши мумкин.  Бу ҳолда иштирокчи улушини сотади ёки унинг бир қисмидан  воз кечади. Бундай битимни тузиш учун, агар жамият уставида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамиятнинг ёки жамият бошқа иштирокчиларининг розилиги талаб қилинмайди.

Бундай келишув учун, агар жамият Низомида бошқа ҳолат кўзда тутилмаган бўлса.  жамиятнинг ва бошқа иштирокчиларнинг розилиги талаб этилмайди.

Жамият аъзоси сифатида ўз улушини бошқа таъсисчиларга, шунингдек учинчи шахсларга сотиши  мумкин.

Эътибор беринг, низомда улушни сотиш ёки ундан учинчи шахс фойдасига  воз кечиш алоҳида таъқиқлаб қўйилиши ҳам мумкин.

Жамият иштирокчилари улушни  учинчи шахсга таклиф қилинадиган баҳо бўйича ўз улушлари миқдорларига мутаносиб равишда сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга. Агар жамиятнинг бошқа иштирокчилари улушни сотиб олишда ўзларининг имтиёзли ҳуқуқларидан фойдаланмаган бўлсалар, жамият ўзининг иштирокчиси томонидан сотилаётган улушни  сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.

Ўз улушини учинчи шахсга сотиш ниятида бўлган жамият иштирокчиси улуши сотиладиган  баҳони ва бошқа шартларни кўрсатган ҳолда бу ҳақда жамиятнинг қолган иштирокчиларини ва жамиятнинг ўзини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

Банкротлик

Меъёрий ҳужжат: “Банкротлик тўғрисида”ги  Қонун.

Банкротлик (иқтисодий ночорлик) –  қарздорнинг пул  ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича  мажбуриятларини  бажаришга қодир эмаслигининг иқтисодий  суд томонидан тан олинишидир.

кредиторлар – қарздор  уларнинг олдида  пул мажбуриятлари бўйича ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича  мажбуриятларини бажариши зарур бўлган  юридик ёки жисмоний шахс.

Мажбурий тўловлар – давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар.

Банкротлик тўғрисидаги иш банкротлик аломатлари мавжуд бўлганда, агар:

 қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар энг кам иш ҳақи миқдорининг камида беш юз каррасини ташкил этадиган бўлса,

 қарздор якка тартибдаги тадбиркорга ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан эса энг кам иш ҳақи миқдорининг камида ўттиз каррасини ташкил этадиган бўлса.

Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат этиш ҳуқуқига:

Пул мажбуриятларини бажармаганлиги натижасидаги қарздорлик билан  кредитор ва прокурор;

Мажбурий тўловлар мажбуриятини бажармаганлиги натижасидаги қарздорлик билан  қарздор, прокурор, давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлар.

Қўшилиш

Меъёрий ҳужжат: “Масъулияти чекланган ҳамда  қўшимча масъулиятли  жамиятлар тўғрисида”ги  Қонун.

Қўшилиш – унга иккита ёки бир неча жамиятнинг  ҳуқуқ ва мажбуриятларини бериш билан янги жамият тузиш ва  охиргисини тугатиш.

Ҳар бир жамият иштирокчилари қўшилиш натижасида ташкил этиладиган жамиятнинг шартномаси ва низомини, шунингдек топшириш  тўғрисидаги далолатномани тасдиқлаш тўғрисида  қарор қабул қилади.

Жамиятлар қўшилганда  уларнинг ҳар бирининг  ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш тўғрисидаги далолатномага биноан  қўшилган жамият зиммасига ўтади.

Бирлашув

Меъёрий ҳужжат: “Масъулияти чекланган ҳамда  қўшимча масъулиятли  жамиятлар тўғрисида”ги  Қонун.

Бирлашув — бир ёки бир неча жамиятларнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини  бошқа жамиятга берган ҳолда тугатилиши.

Ҳар бир жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши бирлашиш  ҳақидаги шартномани  тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади, шунингдек қўшилаётган жамият иштирокчиларининг  умумий йиғилиши ҳам топшириш тўғрисидаги  далолатномани  тасдиқлаш тўғрисида қарор чиқаради.

Бир жамият иккинчиси билан бирлашганда қўшилган жамиятнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш тўғрисидаги  далолатномага биноан охиргисига ўтади.

04.07.2018