Бизнес мулкдорининг пуллари қаёққа сарф бўлмоқда? 1 қисм

прибыль компании

Бизнеснинг  ҳар бир мулкдорименинг  пулларим қаёққа кетаяпти, деган саволга  қайта-қайта, дуч келади,  деб ўйлайман.

Компания кенгаяпти,  муваффақият қозанмоқда,  оборотлар 2-5 баробарга ошиб бормоқда. Лекин  бу ҳолда  мулкдор ўша бир неча йил илгариги вақтдаги каби пулни ишлаб топмоқда.

Аудиторлик амалиётида бундай ҳолатлар тез-тез учраб туради. Бу сингари  ҳолат юзага келишининг асосий сабабини шундай  номлаш мумкин:

Даромадлар ва харажатлар, шу каби компаниянинг реал фойдаси  тўғри ҳисобланмайди;

Ҳар бир маҳсулот ёки хизмат кесими бўйича таҳлил йўқ;

Пул оқимининг ҳисоб-китоби ва назорати йўқ, дивидендларни тўлаб беришга  пул етишмайди.

Компания даромад ва харажатларининг  тўғри ҳисоб-китоби

Терминлардаги  чалкашликлар

Маслаҳатларда ва учрашувларда мен кўпинча бошқарувчиларимизнинг ҳисоб-китобни  билмасликларини таъкидлайман, бундан кўпчилик ҳатто кулади. Ростдан ҳам, бизнинг кўпчилигимиз  кўпайтирув жадвалини, қўшиш ва айириш қоидаларини билмаймиз. Лекин, даромадлар ва харажатлар қай даражада тўғри ҳисобланаётганлигини муҳокама этаётганимизда бизда терминлар мазмуни борасида аниқ ва ягона тўхтам йўқ эканлиги маълум бўлиб қолади.

Масалан, хом ашё ва материаллар учун тўлов харажат ҳисобланадими?

Биринчидан, пул компаниядан аллақачон кетган, иккинчи томондан хом ашё ва  материаллар омборхонада турибди. Сиз уларни сотиб, яна пулини олишингиз мумкин. Демак, хом ашё заҳираларини сотиб олиш харажат ҳисобланмайди.

Биз компания фаолияти молиявий натижаларини ҳисоб-китоб қилаётганда  фақат амалга оширилган даромад ва харажатларни ҳисобга олишимиз зарур бўлади.

Демак,  ҳисобланган даромадлар ва харажатлар нима?  Булар муайян давр мобайнида амалга оширилган даромадлар ва харажатлардир.

Масалан:

биз омборхонадаги хом ашёни айнан қачон ишлаб чиқаришга сафарбар этдик,  коммунал хизматлардан  қачон фойдаландик ва бошқалар;

биз товаримизни  мижозга айнан қачон жўнатдик ва мулкдорлик ҳуқуқи у тамонга ўтди.

Баъзан даромад ва харажатлар пул маблағининг келиб тушиши ва чиқиб кетиши билан чалкаштирилади. Яъни мижознинг илгаридан қилган тўловининг келиб тушишини даромад, хизмат ва товар учун тўловни – харажатга  қўшиб юборадилар.

Аммо аслини олганда, мижознинг илгаридан ўтказган тўлови – ҳали ишлатилмаган  пул, балки мижоз келиб уни қайтариб олишни ҳам талаб этиши мумкин, тўланган маблағ учун хизмат кейинги бир неча ой мобайнида  кўрсатилиши ҳам мумкин.

Ҳисобга олинмаган харажатлар

Ҳисоб-китобларингизда  барча  харажатлар  ҳисобга олинганми?

Кўпинча  биз турли  сабабларга кўра барча харажатларни  ҳисобга қўшмаймиз:

Улар эсдан чиқиб кетади. Баъзида мулкдор кетаётган харажатлар борасида ўйлаб ҳам кўрмайди. Масалан, мулкдор  компания учун ишлар экан – у ўзига  ходим сифатида   маош тўламайди. Аммо мана шу ишни ёлланган бошқарувчи қилганида  компания харажатлари албатта  кўпайган бўлар эди.  Ёки, дейлик мулкдор тушликдан кейин мижозлар билан учрашса шунингдек, у харажатлар учун компенсация олмайди.  Мулкдор учун  шахсий  пулининг компания пуллари  билан фарқи деярли йўқ, аслида  уларни фарқлаш фикри кўпчиликнинг хаёлига  ҳам келмайди.

Бу жуда оз пуллар ва шу боис, унчалик муҳим ҳам эмас. Биз бизнес ҳақида  ўйлаганимизда асосан миллионларни, баъзилар эса  миллиардларни назарда тутамиз.  Очиғи, бир қути  чойга кетган  10 – 20 минг сўм ростдан ҳам муҳим бўлиб кўринмайди. Аммо сиз ана шундай майда харажатларни ҳисоблаб, йилнинг  12 ойига кўпайтирсангиз  – пайдо бўлган пулнинг миқдоридан ҳайратга тушасиз.

Эсдан чиқариб қўямизми ёки  вақт йўқми. Замонавий  турмушнинг юрак зарбига мослашишга улгурадиган   бўлсангиз ростдан ҳам бетиним ҳаракат қилишингиз, елиб-югуришингиз зарур бўлади.  Бу ҳолда ҳар доим ҳам ёзиб, ҳисоблаб юриш учун вақт етишмайди.  Шундай бўлса ҳам бу ишни қилиш керак, акс ҳолда сиз ўз фойдангизнинг ҳисобига  ета  олмай юраверасиз.

Бошқарувчи-мулкдорларга биз тавсия этамиз

1. Қилган барча турдаги харажатларингизни ёзиб боринг. Буни  бир марта қилиш шарт эмас, барча операцияларни эслаб, ҳақиқатан  ёзиб чиқиш  учун балки сизга  бир неча кун керак бўлиши мумкин.

2. Пул массаси ҳаракатидан даромад ва харажатларни, яъни пулнинг келиши ва кетиши оқимини ажратинг.

3. Харажатларни ҳисоб-китоблар учун ўзингизга қулай бўладиган кўринишда  тизимланг.  Масалан,  доимий ва даврий, ўзгарувчан ва доимий.

4. Даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш учун жадвал тузинг ёки тайёр ечим сотиб олинг.

5. Ёзиб қўйиш учун ҳар куни 15-20 минут ажратишни одат қилиб олинг. Масалан, бу ишни сизга ҳеч ким халақит бермайдиган эрта тонгда қилинг. Ёки кун мобайнида даромадлар ва харажатлар ҳақида  телеграмга, ўзингизга   ёзувлар  жўнатинг, кечқурун эса уларни тизимланг.

26.06.2019