Битирувчиларни ишга қабул қилишдаги имтиёзлар

Мана, бир ойдан кейин коллежлар, лицейлар ва университетлардаги имтиҳонлар тугайди. Балки кўплаб компаниялар битирувчилар маълумотномаларини аллақачон ола бошладилар, раҳбарлар эса уларнинг ишга қабул этиш ҳақида ўйлай бошладилар.

Битирувчиларни ишга қабул этишнинг фойдаси тўғрисида баъзи маълумотлар:

Битирувчилар кичик бизнес корхоналарига қабул қилинганда, банд ходимларнинг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида белгиланган чекланган нормативдан кўпи билан 50 фоиз оширилган ҳолларда, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлар уларда сақланиб қолади. Лекин эътибор бериш керакки, бунга ходимлар сонининг оширилишига битирувчиларининг ўқишни якунлаган кунидан бошлаб 3 йилдан ортиқ вақт ўтмаган тақдирдагина йўл қўйилади.

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ишга жойлашган битирувчилар таълим муассасасини битирган кунидан тортиб уч йил эмас, балки бир йил давомида меҳнат ҳақларидан даромадлари бўйича ягона ижтимоий тўловнинг ўрнатилган ставкаси 50 фоизга, меҳнат фаолиятларининг иккинчи ва учинчи йиллари давомида 25 фоизга камайтирилади.

Касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари коллежни тамомлагандан кейин ўн икки ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда улар хусусий тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган кунидан бошлаб олти ойга  қатъий белгиланган солиқдан озод  қилинадилар.

Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтилган пайтдан бошлаб ўн икки ой ичида фаолият тугатилган ёки фаолият уч ва ундан кўп ойга тўхтатилган тақдирда, қатъий белгиланган солиқ фаолият амалга оширилган бутун давр учун тўланади.

Яна бир молиявий эмас, балки бошқарувга оид далил: баъзида  кимдир узундан узоқ давр мобайнида нотўғри ишлаб юрмаслиги учун ходимни бошқа ишга  ўргатгандан  уни тўғри ишлашга  ўргатган осонроқ.

02.04.2018