Банк хизмати соҳасидаги ўзгаришлар

банк

Президентимизнинг “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори банк соҳасидаги муаммоларни  ҳал этиш борасида қатор йўлларини белгилаб берди.

Қарорнинг хронологик тартиби қуйидагича:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тузилмасида банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, молиявий очиқликни ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлик даражасини ошириш асосий вазифалари бўлган Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ташкил этилди.

Кредит ташкилотларига қуйидагилар тақиқланди:

микроқарз шартномалари, шунингдек, ломбардлар томонидан тузилган кредит шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорида фоизлар ҳисоблаш, комиссия ва неустойка (штраф, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш;

кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар (микроқарзлар) муддатидан илгари узилганлиги учун неустойка ундириш тақиқланади.

2018 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахслар томонидан халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани тижорат банклари томонидан белгиланган лимитлар доирасида нақд шаклда ечиб олиш механизмини жорий этади. Ечиб олинадиган сумма лимит атрофидаги даражада бўлади, лимитларни тижорат банклари белгилайди;

Марказий банк 2018 йил 1 апрелга қадар тижорат банклари билан биргаликда хорижий валютанинг олди-сотди операциялари амалга оширилишини ва халқаро тўлов карталаридан пул маблағларининг хорижий ёки миллий валютадаги муддатли омонатларга ўтказилишини таъминловчи жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларини масофадан туриб бошқариш тизимини жорий этади;

Марказий банк банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

Тижорат банклари 2018 йил 1 июлдан:

дастлабки рухсатларсиз ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз мижозларга бевосита хизмат кўрсатиш ҳудудига тўсқинликсиз кириш;

мижозларни дастлабки қабул қилиш маъмурият ходимларидан кўрсатилаётган банк хизматлари тўғрисида дастлабки маслаҳатларни олиш учун шароитларни ҳозирлайди;

тижорат банклари 2018 йилнинг 1 июлига қадар кредит (микроқарз) бериш тўғрисида қарор қабул қилишнинг босқичма-босқич жараёнини ва кредит (микроқарз) бериш тўғрисида хабардор қилиш ёки уни беришни асослантирилган ҳолда рад этиш тартибини кўрсатган ҳолда кредит буюртмаларини шаффофлик асосида рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш учун шарт-шароитлар яратади.

Марказий банк 2018 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон банклари ассоциацияси ва тижорат банклари билан биргаликда маҳаллий тўлов тизимларини норезидентларнинг тўлов карталарини барча тўлов терминаллари тармоғи орқали қабул қилиш имконини берадиган асосий халқаро тўлов тизимлари билан интеграциялаш жараёнини тугаллайди;

Марказий банк 2018 йил 1 ноябрга қадар тижорат банклари билан биргаликда, айниқса, туристлар кўпроқ борадиган жойларда куну тун ишлайдиган автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари ташкил этилишини таъминлайди.

04.05.2018