Банк ҳисобварақларининг тўхтатиб турилиши

налоговая

Солиқ кодексининг 96 моддасига биноан баъзи ҳолларда тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари тўхтатиб турилиши мумкин.

Суд қарорига биноан:

солиқ хизмати органи солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан судга – солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинганда ёки даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш солиқ тўловчи томонидан рад этилганда мурожаат қилишга ҳақли.

Суд қарорисиз:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ҳолатлари аниқланганда;

шунингдек солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаганда;

солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаганда;

ташкилотларга  реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) кирим қилинганлиги факти тўғрисида далолат берувчи ҳужжатлар беш банк куни мобайнида расмийлаштирилмаганда.

17.04.2019