Айланма маблағдан ЯТТ учун солиқлар 2020 йилдаги ўзгаришлар

налог с оборота для ИП

Агар  якка тартибдаги тадбиркорнинг солиқ тўлаш муддати мобайнидаги даромади товарлар (хизматлар) реализацияси  натижасида 100 миллион  сўмдан ошса, аммо бир миллиард сўмдан кам бўлса  — у айланмадан солиқ  тўловчи сифатида  тан олинади.

Бу ҳолда, айланмадан  олинадиган  солиқ  товарлар олиб келаётган (импорт қилаётган) ЯТТга нисбатан  қўлланилмайди.

Эътибор беринг:

Даромади 100 млн сўмдан –  1 млрд сумгача бўлган ЯТТлар айланмадан солиқ тўлаш ўрнига қўшимча қиймат солиғи ва фойда  солиғи тўлашни танлашга  ҳақлидирлар.

ЯТТлар солиқ тўлови тартибини танлаш учун товарлар (хизматлар) реализацияси  натижасида  даромадлари юз миллион сўмдан ошган муддатдан  бошлаб беш кундан кечикмай ҳисобда турган  солиқ ташкилотига форма бўйича хабар юборишлари керак.  Хабар жўнатмаган ҳолда  ЯТТ солиқни айланмадан  тўлайди.

Агар сиз ўтган йил мобайнида  рўйхатга олинган, фаолият юритаётган ЯТТ бўлсангиз ва  тўлиқ бўлмаган календар йилидаги   умумий даромадингизни рўйхатга олинган кундан эътиборан йил охиригача ҳисобланган кунларга бўлиб, 365 га  кўпайтирганда  1 млрд сўмдан ортиқ суммани  ташкил  этса сиз фойда солиғини ва қўшимча қиймат солиғини тўлашга ўтасиз.

Айланмадан олинадиган солиқ ставкалари

Айланмадан олинадиган солиқ миқдори Солиқ кодексида кўрсатилган. Уларни шу ердан билиб олиш мумкин.

Солиқ солинадиган база

Солиқ базаси жами  даромад ҳисобланади:

товарлар (хизматлар) реализациясидан  олинган даромад;

асосий маблағлардан ва  бошқа жойлардан чиққан даромад;

беғараз олинган мулклар (олинган хизматлар) ва бошқалар.

Солиқларни ҳисоблаб чиқишда  ЯТТнинг   тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ бўлмаган, жисмоний шахслар тўлаши керак бўлган  солиқлари, шахсий (оилавий) мулкини сотишдан олган  даромадлари ҳисобга олинмайди.

Солиқ базаларини  яна ҳам батафсил ўрганиш учун Солиқ  кодексининг 43- боби  билан танишишингизни тавсия этамиз.

Айланмадан солиқ тўлаш

Йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот  чорагидан кейинги ойнинг   15- санасигача,  ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай.

Ҳисоб-китоб олиб бориш

Солиқ ҳисоботлари ҳисобда турган  солиқ органига қуйидаги муддатларда  тақдим этилади:

Йил чораги ҳисоботлари ҳисобот давридан кейинги ойнинг   15-санасигача;

Йиллик ҳисобот  — ўтган солиқ муддатидан кейинги йилнинг   15 февралидан кечикмай.

20.01.2020