Аҳолининг ижтимоий ночор қатлами билан ишлайдиган корхоналарга имтиёз ва преференциялар

льготы

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг “Аҳолининг  ижтимоий ночор қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида баъзи корхоналарга имтиёз ва преференциялар берилди.

Қандай имтиёз ва преференциялар берилади

2018 йил 1 августдан харидор томонидан инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан давлат мулки объектларини “ноль” харид қийматида сотиш бўйича ўтказиладиган танлов савдолари натижаларига кўра танлов савдоларининг бошқа иштирокчилари билан унинг таклифлари ўртасида тенг шароитлар юзага келган ҳолларда битимни тузиш бўйича устуворлик ҳуқуқи берилди;

2018 йил 1 августдан давлат мулки объекти учун ижара тўлови ушбу объектга нисбатан энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланди.

Имтиёзли кредитларни бериш:

айланма маблағини тўлдириш учун – уч ойлик имтиёзли давр билан 18 ойгача

муддатга асбоб-ускуналар ва сарфлаш материаллари харид қилиш учун – олти ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга кредитлар ажратиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ушбу бандда назарда тутилган кредитлар бўйича фоизларни тўлаш учун компенсация ҳамда мажбуриятлар таъминоти юзасидан кафиллик беришни таъминлайди.

2018 йил 1 августдан бошлаб штатдаги ходимларининг 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан ташкил топган ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари корхоналари жами ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 4,7 фоиз миқдорида белгиланди.

Имтиёз ва преференциялар қандай ташкилотларга берилади

Ҳисобот йили якуни бўйича умумий пул тушуми ҳажмининг  30 фоиздан кам бўлмаган қисми протез ортопедия буюмлари, ногиронлиги бўлган шахсларга инвентарлар ишлаб чиқариш, шунингдек уларга  ортопедия протезлаш хизматлари кўрсатиш, протез-ортопедия буюмларни ва инвентарларни таъмирлаш ҳамда уларга  хизмат кўрсатишдан тушадиган  тадбиркорлик субъектларга.

Ҳисобот йили якуни бўйича умумий пул тушуми ҳажмининг  30 фоиздан кам бўлмаган қисми брайл  алифбосидаги  китоблар ва бошқа босма маҳсулотлар, имконияти чекланган болаларга  ўқув ва бадиий адабиётлар, аудио китоблар, шунингдек имо-ишоралар тилини қўллаган ҳолдаги видеоматериаллар тайёрлашдан тушадиган  тадбиркорлик субъектларига.

Меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган  ходимларнинг  камида 30 фоизи ногиронлиги бўлган шахслар, якка-ёлғизлар, қарамоғида ўн олти ёшга етмаган ёки ногиронлиги мавжуд болалар бўлганлар, жазони ўташ муассасаларидан озод этилганлар, одам савдоси қурбонлари, ўқишни тугаллаганига уч йилдан ошмаган умумий ўрта ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар  билим юртларининг битирувчилари, 30 ёшга тўлмаган “Меҳрибонлик” уйларининг  битирувчилари  бўлган тадбиркорлик субъектлари.

04.07.2018