Бизнес мулкдорининг пуллари қаёққа сарф бўлмоқда? 3 қисм.

plant-4242667_960_720

Бизнеснинг ҳар бир мулкдори: менинг пулларим қаёққа кетаяпти, деган саволга қайта-қайта, дуч келади, деб ўйлайман.

Компания кенгаяяпти, муваффақият қозанмоқда, оборотлар 2 – 5  баробарга ошиб бормоқда. Лекин бу ҳолда мулкдор ўша бир неча йил илгариги вақтдаги каби пулни ишлаб топмоқда, холос.

Аудиторлик амалиётида бундай ҳолатлар тез-тез учраб туради. Бу сингари ҳолат юзага келишининг асосий сабабини шундай номлаш мумкин:

Компаниянинг реал фойдасига мувофиқ  даромадлар ва харажатларнинг  тўғри ҳисоб-китоби йўқ;

Ҳар бир маҳсулот ёки хизмат кесими бўйича таҳлил йўқ;

Пул оқимининг ҳисоб-китоби ва назорати йўқ, дивидендларни тўлаб беришга пул етишмайди.

Пул оқимининг ҳисоб-китоби ва назорати йўқ, дивидендларни тўлаб беришга пул етишмайди.

Раҳбарлар  бухгалтерларнинг дивидендлар ҳисоблаб қўйилгани, аммо уларни тўлашга  пул йўқлиги тўғрисидаги баҳоналарини  кўп эшитган, деган фикрдаман.

Қанақасига бундай бўлиши мумкин? Мен биринчи қисмда таъкидлаганим сингари фойданинг  барқарорлиги, пулнинг бўлиб туриши  кафолатини бермайди. Пулнинг доим мавжуд бўлиши учун уни режалаштириш ва назорат қилиш керак. Пулнинг муҳим хусусиятларидан бири: агар ундан мақсадли фойдаланиш режалаштирилмаса – пул қаёққадир сарф бўлиб кетаверади.

Пул оқимини бошқариш учун, одатда икки  таблицадан фойдаланадилар:

Бир йил учун пул оқимлари режаси;

Тўлов тақвими.

Пул оқими режаси

Пул оқими режасини нафақат бир йилга, балки йилнинг  чораги учун ёки бир ойга ҳам тузиш мумкин.

Номи  Январь  Февраль  Март  Апрель  Май
Келиб тушадиган жами пуллар:            300            120              80            110            150
Харажат қилинган  жами пуллар:              60              36              44            852              36
Бир ойлик пул оқими            240              84              36 —         742            114
Кўпайиб жамланадиган пул оқими            240            324            360 —         382 —         268

Пул оқимларининг объектив режасини шакллантириш учун бошқарувчи ходимга  компаниянинг турли  бўлимларидан маълумотлар  талаб этилади.

Масалан,

Уларни келажакдан прогнозлаш учун бухгалтерия хизматидан  ўтган йиллардаги тўловлар бўйича маълумотлар;

Сотув бўлимидан сотиш бўйича режалар ва дебиторлик қарзларини сўндириш   статистикаси;

Сотиб олиш бўлимидан харид қилиш бўйича режа, ҳар бир бўлимнинг буюртмалари.

Барча ахборотларни олиб бўлгач пул оқими режасини  тузишга киришиш мумкин.

Масалан, сизда  шундай режа пайдо бўлди, дейлик.

Номи  Январь  Февраль  Март  Апрель  Май
Барча оқимлар:            300              120                80              110              150  
Мижозлардан келиб тушган пуллар            300            100              50            100            100
Дебиторлик қарзларини  сўндириш бўйича оқимлар              —              20              30              10              50
Барча ўтказилган пуллар:              60                36                44              852                36  
Маҳсулот тайёрланадиган материаллар учун тўловлар              15                5                5              15                5
Ишчилар маоши  + солиқлар              10              10              20              10              10
Офис ижараси                7                7                7                7                7
Солиқлар              12                4                2                4                4
Маъмурият маоши + солиқлар              10                6                6              10                6
Товарларни ташиш                3                1                1                3                1
Реклама                3                3                3                3                3
Жиҳозлар сотиб олиш              —              —              —            800              —
Ойлик пул оқими            240                84                36   —         742              114  
Кўпайиб жамланадиган пул оқими              240              324              360   —         382   —         268  

Қандай маълумотлар олиш мумкин:

Пул массаси қайси ойларда етишмайди. Табиийки, ё кредит олиш керак, ёки сотиладиган маҳсулотларни ўтказиш зарур ёхуд дебиторлик қарздорликларини  зудлик билан йиғиш лозим;

Пул воситаси  қайси ойларда кўпайиб кетади. Балки ундан арзонроқ хом ашё сотиб олиш учун фойдаланилади ёки пул  қимматли  қоғозларга сарфланади;

Тадбирни режалаштириш: дивидендлар тўлови, қимматбаҳо жиҳозлар сотиб олиш ва бошқалар.

Эътибор беринг,  агар сиз  пул оқимининг янада кескин режаларини тузган бўлсангиз, бари бир у ҳам жиддий назорат талаб этади.

  Январь
Номи  Режа  Амалда Сабаблар
Барча оқимлар:            300              260  
Мижозлардан келиб тушган пуллар            300            250 ишлаб чиқариш амалга оширилмади
 Дебиторлик қарзларини  сўндириш бўйича оқимлар              —              10  юристларга  далиллаш тизими ўзгартирилди
Барча ўтказилган пуллар:              60                55  
Маҳсулот тайёрланадиган материаллар учун тўловлар              15              10 етарли миқдорда хом ашё сотиб олмадик
Ишчилар маоши  + солиқлар              10              12  байрам
Офис ижараси                7                8  ижара солиғи  ошганлиги муносабати билан нарх кўтарилиб кетди
Солиқлар              12              10  сотиш ҳажми камайиб кетди
Маъмурият маоши + солиқлар              10              10
Товарларни ташиш                3                2
Реклама                3                3
Жиҳозлар сотиб олиш              —              —
Ойлик пул оқими            240              205  
Кўпайиб жамланадиган пул оқими            240              205  

Яъни доимий тарзда режанинг бажарилишини, бажарилмаганликнинг сабабларини  таҳлил этиб бориш  керак.

Тўлов тақвими

 Моҳиятан пул оқимининг мини нусхасидан иборат, ва яна ҳам батафсилроқ тўлов тақвими.

Келиб тушган пуллар оқими 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Мижоз 1 0 100
Мижоз  2 0 50
Мижоз  3 0 10 10 10 10
Жами 0 110 0 0 10 0 0 50 0 10 0 10
Харажат қилинган пуллар оқими 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Алоқа учун тўловлар 0 5
Хом ашё учун тўловлар 0 200
Ойлик маошлар тўлови 0
Жами 0 0 0 0 5 0 0 0 0 0 200 0
Бир кунлик пул оқими 0 110 0 0 5 0 0 50 0 10 -200 10
Кўпайиб жамланадиган пул оқими 0 110 110 0 5 5 0 50 50 10 -190 -190

Тўлов календарида нималар акс этиши мумкин:

Тўловлар бўйича дедлайнлар;

Пул воситалари етишмаган кунлар. Шунда мижозлардан бир ҳафта илгари тўлашни илтимос қилиш;

Кейинги ойлар тўлов тақвимига ўзгартиришлар киритиш.

Режалаштириш ва таҳлил – бошқаришнинг асосий воситалари.

Ушбу мавзудаги  учта  чиқиш билангина мавжуд омилларнинг ҳаммасини қамраб олиб бўлмайди, албатта.  Аммо пул оқимлари  режаларининг фақат  биттасини қўллашнинг ўзи муайян натижани пайқаб  олиш имконини беради ва бу ҳол яна ўзга  бошқарув омилларини қўллашга даъват этади.

05.07.2019