2021 йилнинг 1 январидан баъзи лицензиялар бекор қилинади

торговля

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг  24.08.2020 йилдаги 6044 – сонли Фармони  асосида фаолиятнинг баъзи турларига бериладиган лицензиялар  ва рухсат берувчи ҳужжатлар  бекор қилинади.

Т/р Лицензияланган фаолиятнинг  номлари ва рухсат  берувчи ҳужжатлар Ваколатли органнинг номи Лицензия ва  рухсат берувчи  ҳужжат ўрнига  тавсия

 этилаётган  алтернатив  тартибга  солиш механизми

I. Лицензияланадиган фаолият турлари
1 Аудиторлик фаолияти Молия вазирлиги  

Аудиторларни мажбурий сертификатлаш.

Ўз ўзини бошқариш механизмини  ривожлантириш

2 Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш фаолияти Интеллектуал мулк агентлиги Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя

қилишда жамоатчилик назоратини ривожлантириш.

Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузганлик

учун жавобгарликка тортиш.

3 Фонограммаларни тайёрлаш фаолияти Интеллектуал мулк агентлиги Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя

қилишда жамоатчилик назоратини ривожлантириш.

Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни

бузганлик учун жавобгарликка тортиш механизмини

кенг кўламда  жорий этиш .

4 Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш фаолияти Марказий банк Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқиш

фаолияти фақат “Давлат белгиси” давлат унитар

корхонаси томонидан амалга оширилиши тартибинини ўрнатиш.

5 Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялашда:

умумий фойдаланиш пунктлари, шу жумладан қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларининг умумий фойдаланиш пунктлари томонидан маълумотларни узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш;

қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан маҳаллий телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш, хизмат кўрсатиш;

қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқларидан хизмат кўрсатиш;

қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан халқаро телекоммуникациялар тармоқларидан хизмат кўрсатиш.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Телекоммуникациялар тармоқларини

лойиҳалаштириш, қуриш, улардан

фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш

фаолиятини лицензиялашнинг бошқа

йўналишлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар орқали тартибга солиш.

6 Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни лицензиялашда:

инвестиция фонди фаолияти

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Инвестиция фондини акциядорлик жамияти

шаклида ташкил этиш.

“Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида”ги,

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва

“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунлар

талабларига риоя этиш.

7 Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлашни лицензиялашда:

кўприклар ва тоннеллардан фойдаланиш фаолияти

Қурилиш вазирлиги Техник жиҳатдан тартибга солиш.

Эксплуатация назорати тадбирлари.

8 Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш Қурилиш вазирлиги Мудофаа органларининг қурилиш ташкилотига

режим объектларида фаолиятни амалга оширишига

рухсат бериш.

Эксплуатация назорати тадбирлари.

Объект режимида белгиланган қоидаларга риоя этиш.

9 Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялашда:

ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш;

ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини таъмирлаш;

ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларидан фойдаланиш

Давлат хавфсизлик хизмати Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини

тайёрлаш, ишлаб чиқариш ва реализация

қилиш фаолиятини лицензиялашнинг бошқа

йўналишлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар орқали тартибга солиш.

 

 

10 Баҳолаш фаолияти Давлат активларини бошқариш агентлиги Тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олиш.

Баҳоловчиларга малака сертификати бериш.

Ўзини-ўзи бошқариш механизмини ривожлантириш

учун баҳолаш ташкилотларининг Давлат активларини

бошқариш агентлигида аккредитациядан ўтган жамоат

бирлашмаларига аъзолигини белгилаш.

11 Риэлторлик фаолияти Давлат активларини бошқариш агентлиги Тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олиш.

Риэлторларга малака сертификати бериш.

Ўзини-ўзи бошқариш механизмини ривожлантириш

учун риэлторлик ташкилотларнинг Давлат

активларини бошқариш агентлигида

аккредитациядан ўтган жамоат бирлашмаларига

аъзолигини белгилаш.

Ягона мультилистинг тизимини (кўчмас мулк

бозорининг электрон платформасини) жорий қилиш.

12 Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият Туман (шаҳар) ҳокимликлари Тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олиш.

Савдо объектида ёнғин хавфсизлигини

таъминлаш ва қўриқлаш-сигнализация хизматига

уланиш.

Ҳарбий кийим-бошни фақат ҳарбий хизматчиларга

реализация қилиш.

13 Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш фаолияти Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Геология қидирув ишларини амалга ошириш учун

лицензия.

Гелогия қидирув ишлари якунларини ҳисобга олиш.

Фойдали қазилма кони жойлашган ер участкасига

лицензия.

Кон ажратиш далолатномаси.

14 Фармацевтика фаолияти (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно):

тиббий буюмларни ишлаб чиқариш;

тиббий буюмларни тайёрлаш;

тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш;

доривор ўсимлик хом ашёсини қадоқлаш ва улгуржи реализация қилиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Тиббий буюмларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш

фаолиятини техник тартибга солиш.

Доривор ўсимликларни рўйхатга олиш.

Маҳсулотларни сертификатлаш.

 

15 Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш фаолияти. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб

чиқиш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик

ҳақида хабарнома.

Лойиҳа-смета ҳужжатлари архитектура-шаҳарсозлик

кенгашлари ва Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бош

бошқармалари томонидан кўриб чиқиш ва келишиш.

Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин

хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимлари экспертиза

ташкилотлари   томонидан экспертизадан

ўтказиш.

16 Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялашда:

юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш фаолияти;

юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро ташиш фаолияти.

Транспорт вазирлиги Транспорт воситаларини ҳар йили мажбурий техник

кўрикдан ўтказиш.

Автотранспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин

техник кўрикдан ўтказиш.

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан

йўлларда назоратнинг амалга ошириш.

II. Рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар
17 Хорижий ишчи кучларини жалб қилишга рухсатнома. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Чет эл фуқаросига Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқини

берувчи тасдиқнома.

.

18 Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини келишиш Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги Суғурталовчининг молиявий аҳволини

соғломлаштириш чора-тадбирларига қўйилган асосий

талабларни белгилаш.

Суғурталовчининг молиявий аҳволини назорат қилиш.

19 Банкларда аудиторлик текширишларини ўтказиш ҳуқуқига сертификат Марказий банк Банкларда аудиторлик текширишларни ўтказмоқчи

бўлган аудиторлик ташкилоти штатида Марказий

банкнинг сертификатига эга камида иккита

аудиторнинг мавжуд бўлиши.

20 Объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг лойиҳаларини ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиб олиш ишларини уларнинг темир йўл транспорти соҳасида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан экспертиза хулосаси Транспорт вазирлиги Темир йўл объектлари, маҳсулотлари ва

технологияларнинг халқаро сифат стандартлари

ва темир йўлда ташишлар хавфсизлигига

мувофиқлигини таъминлаш чоралари.

Темир йўл ҳаракат таркиблари ҳамда йўлларини

таъмирлаш турлари бўйича амалда бир қатор

норматив ҳужжатлар (давлат ҳамда ташкилот

стандарлари, техник шартлар, қўлланмалар, қоидалар

ва йўриқномалар) мавжуд бўлиши.

21 Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни келишиш Транспорт вазирлиги Аккредитациядан ўтган ихтисослаштирилган

эксперт ташкилот томонидан

расмийлаштириладиган ҳаракатланадиган темир йўл

таркибининг хизмат қилиш муддатини узайтириш

тўғрисидаги техник ечимни олиш ва унга риоя қилиш.

22 Сув ресурсларидан фойдаланиш ва дренаж-оқова сувларни ташлаш билан боғлиқ янги корхоналарни қуриш ва ишлаб турганларини реконструкция қилиш лойиҳасини келишиш Сув хўжалиги вазирлиги Лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура-шаҳарсозлик

кенгашлари ва Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бош

бошқармалари томонидан кўриб чиқиш ва келишиш.

Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин

хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини

экспертизадан

ўтказиш.

Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган сув

ресурсларидан фойдаланиш ва дренаж-оқова

сувларни ташлаш билан боғлиқ янги корхоналарни

фойдаланишга қабул қилиш.

23 Бино ва иншоотларни, сув таъминоти, канализация ва оқова сувларни тозалаш тизимларини, гидротехника иншоотларини, бошқа объектларни санитария нормалари, қоидалари ва гигиена меъёрларига риоя этган ҳолда лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилишни келишиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги Лойиҳа-смета ҳужжатлари архитектура-шаҳарсозлик

кенгашлари ва Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бош

бошқармалари томонидан кўриб чиқиш ва келишиш.

Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин

хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимлари

экспертизадан ўтказиш.

24 Кабель телевидениеси тармоқларини лойиҳалаштириш қуриш ёки сотиб олиш, ўрнатиш, олиб кириш ва фойдаланиш туридаги рухсатнома Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Телекоммуникациялар тўғрисидаги қонун

ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш.

25 Тренерлик фаолиятига рухсатнома Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олиш.

Тренерлар малакасини ошириш натижалари юзасидан

тегишли малака сертификатини олиш.

26 Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ёки спорт иншооти паспорти Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган

жисмоний тарбия-соғломлаштириш ёки спорт

иншоотини фойдаланишга қабул қилиш.

Мусобақалар ўтказилишидан олдин спорт

иншоотининг белгиланган стандартларга мос

келишини текшириш.

19.09.2020