2020 йилнинг июлидан  ўзини ўзи банд қилганлар учун имкониятларни кенгайтириш

надомники

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўзини ўзи банд қила олган тадбиркорлар учун фаолият турлари кенгайтирилди, шунингдек рўйхатдан ўтиш шартлари  енгиллаштирилди.

Ўзини ўзи банд қилганларни рўйхатга олиш

2020 йил 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код) берган ҳолда махсус мобил илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади ҳамда вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини бериш тартиби бекор қилинади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 2020 йил 1 июлга қадар ўзини ўзи банд қилган шахсларни масофадан туриб рўйхатга олиш учун қуйидаги имкониятларни яратадиган мобил иловани ишлаб чиқиб жорий этади:

ўз ўзини банд этган шахсларни соддалаштирилган  рўйхатдан  ўтказишни ташкил қилиш;

буюртмаларни қабул қилиш ва кўрсатилган хизматлар (товарлар) учун тўловларни амалга ошириш;

юридик шахсларга хизматлар кўрсатишда (товарларни сотишда) электрон ҳисоб-китоб фактураларни тақдим қилиш;

мобиль илова ёрдамида ихтиёрий асосда даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш ҳамда ушбу маълумотлардан кейинчалик, шу жумладан, кредит олиш ва (ёки) солиқларни ҳисобдан чиқариш мақсадида фойдаланиш;

ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг товарларини (ишларини, хизматларини) реклама қилиш;

кўрсатилаётган хизматлар (товарлар) сифатини баҳолаш ва истеъмолчилар томонидан фикр-мулоҳазалар қолдириш.

Ўз ўзини банд этганларни солиққа тортиш

1 июлдан ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайдилар.

Эътибор беринг,  бу солиқни  ихтиёрий тарзда кўпроқ тўлаш ҳам мумкин. Ажратилган ушбу сумма ҳажми келгусида ҳисобланадиган  пенсия миқдорига  таъсир этади. Пенсия  якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда  ҳисобланади;

Фаолият турлари

Интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатувчи (ишлар бажарувчи) ўзини ўзи банд қилган шахсларга (фрилансинг) қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) учун чет элдаги жисмоний ва юридик шахслар – норезидентлардан хорижий валютадаги тўловларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига тегишли маълумотларни киритмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг банкларидаги ҳисобрақамларига қабул қилиш;

контракт тузмасдан, келишув тўғрисидаги оммавий таклифни (оферта) қабул қилиш ёки электрон ёзишмалар алмашиш ёхуд ҳисоб-китоб фактураларни (инвойс), шу жумладан, электрон шаклда тақдим қилиш йўли билан чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш).

Рухсат этилган фаолиятлар рўйхати 24 дан 67 тага кенгайтирилди

1. Уйда репетиторлик қилиш — болалар ва катталар билан таълим фанлари бўйича якка тартибда ва гуруҳ бўлиб машғулотлар ўтказиш
2. Болаларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар
3. Беморлар ва ўзгалар парваришига муҳтож кекса шахсларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар
4. Уй хўжалигини юритиш ва уй ишларини бажариш, шу жумладан, турар жойларни тозалаш, овқат пишириш бўйича уй хўжаликларига хизмат кўрсатиш
5. Хизмат биноларини тозалаш, жисмоний  шахс ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш
6. Уйда мебелларни таъмирлаш ва йиғиш
7. Жисмоний шахслар учун мураккаб бўлмаган умумий қурилиш, таъмирлаш-қурилиш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари)
8. Жисмоний шахслар учун сантехника ускунасини майда таъмирлаш ва ўрнатиш
9. Жисмоний шахслар учун квартира ичида (шахсий қурилиш ишларида — уй ичида) электр монтаж ишлари (электр хавфсизлиги бўйича рухсат бўлганда)
10. Деҳқон ва фуқароларнинг томорқа участкаларида ер чопиш ва рекультивация ишлари
11. Фермер хўжаликлари эгалари буюртмаси бўйича қишлоқ хўжалиги ишлари (қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ва ҳайвонларга қараб туриш, қишлоқ хўжалиги экинларини йиғиш ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлари)
12. Фуқароларнинг дала-ҳовли ва томорқа участкалари ландшафтини тузиш ишлари
13. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини экиш ва парвариш қилишда, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини йиғиб олишда деҳқон ва томорқа участкалари эгаларига ёрдам бериш
14. Чорва молларини ўтлатиш, уларга қараб туриш
15. Жисмоний шахсларга компьютерларни таъмирлаш ва созлаш, лицензияланган дастурий таъминот ўрнатиш
16. Буюртмачининг уйида  маиший техникани ўрнатиш ва  таъмирлаш ишларини бажариш
17. Жисмоний шахсларнинг шахсий автомобилларини майда таъмирлаш, уларга аксессуарлар ва автосигнализация ўрнатиш, ғилофлар ва пол қопламаларини тикиш
18. Жисмоний шахсларнинг   автомобилларини  ювиш, автомобиллар кузовларини силлиқлаш
19. Механизация воситаларини қўлламай бажариладиган юк ортиш-юк тушириш ишлари
20. Макулатура, пластик идиш, темир-терсак ва қўшимча хом ашё тўплаш
21. Халқ табобати (лицензияси бўлганда)
22. Бош хизматкор ва консьерж хизматларини кўрсатиш
23. Жисмоний шахсларга товарларни  шахсий транспортдан фойдаланиб етказиб бериш (юк ташиш бундан мустасно)
24. Бозорлар ва савдо комплексларида майда  юкларни аравачада ташиш
25. Илгари фойдаланилган товарларни сотиб олиш ва сотиш
26. Велосипедларни таъмирлаш
27. Ёғоч меъморчилиги (болалар майдончалари ва парк зоналари учун ёғочдан ясалган қурилмалар, ҳайкаллар)
28. Рассомлик
29. Металл таъмирлаш ишлари (уйда амалга ошириладиган маиший металл буюмларини таъмирлаш (калитларнинг дубликатларини тайёрлаш, соябонларни таъмирлаш, бошқа маиший металл буюмларини оддий таъмирлаш)
30. Уйда бодроқ, фрезерда музқаймоқ тайёрлаш ва сотиш
31. Деҳқон бозорларида  қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш
32. Газета, журналлар ва  китоб маҳсулотлари билан  чакана савдо қилиш
33. Сартарошлик хизматлари,  маникюр, педикюр
34. Косметология ва бошқа шунга  ўхшаш хизматлар
35. Уйда кир ювиш ва дазмоллаш хизматлари
36. Тикув, мўйна, чарм ва трикотаж буюмларни, бош кийимларни ва тўқимачилик галантереяси буюмларини таъмирлаш, аҳолининг якка тартибдаги буюртмаси бўйича тикув ва трикотаж буюмларини, бош кийимларини ва тўқимачилик галантереяси буюмларини тикиш
37. Газламаларга гул солиш (газламалар ва кийим ашёларини қўлда бўяш, газламаларга, шу жумладан трафаретли босма ва қўлда расм чизиш усули билан расмлар солиш)
38. Аҳолининг  алоҳида  буюртмаси  асосида пойабзал тикиш, оёк кийимларини  таъмирлаш, бўяш ва тозалаш
39. Якка тартибда дераза ва эшик пардаларини тикиш ва таъмирлаш, каштачилик
40. Галантерия буюмлари тайёрлаш ва уларни  таъмирлаш
41.  Бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш
42. Калитлар ясаш
43. Ўлчов воситаларини тайёрлаш ва ижарага  бериш
44. Гулчамбарлар (шу жумладан, мотам гулчамбарлари), сунъий гуллар, икебана, гул маржонларини тайёрлаш
45. Панжаралар, ёдгорликлар, металл  чамбараклар  тайёрлаш ва уларни таъмирлаш
46. Кесадиган  буюмлар ва жиҳозларни чархлаш
47. Аквариум  балиқлари, декоратив  паррандалар ва бошқа  жониворларни  кўпайтириш ва сотиш
48. Мусиқа асбобларини  таъмирлаш ва созлаш
49. Видеога ва  суратга олиш хизматлари
50.  Уй шароитида қадоқловчи жиҳозлардан  фойдаланмаган ҳолда миллий ширинликлар, баққоллик маҳсулотлари тайёрлаш  ва сотиш
51. Ёпилган миллий нон ҳамда   патир тайёрлаш ва сотиш
52. Салатлар ва тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ўтириш жойлари ташкил этмасдан ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш ва сотиш
53. Уйда қуйиб сотиш учун салқин ичимликлар, айрон, гўжа ҳамда қурт тайёрлаш ва сотиш.
54. Тўгараклар ташкил этиш ва юритиш
55. Тулумни шишириш хизматлари (таксидермик ишлар).
56. Гуллар ва декоратив дарахтлар етиштириш ва сотиш (шу жумладан бонсай санъати)
57. Реклама буклетларини тарқатиш, уйда операторлар томонидан буюртмалар қабул қилиш.
58. Муқовалаш ишлари
59. Намойишларда кийимлар моделини намойиш қилиш, расмли журналларда, реклама фильмлари ва видео клипларда суратга тушиш
60. Экскурсияни ташкил этиш ва ўтказиш хизматлари
61. Матнни яратиш ва ишлов бериш (копирайтер, рерайтер, SЕО-копирайтер, SЕО-рерайтер, мусаҳҳиҳ, контент-менежер, муҳаррир, е-mail орқали хатларни жўнатиш бўйича мутахассис, спичрайтер, транскрибер ва бошқалар
62. Мультимедиа, дизайн ва санъат материалларини яратиш ва ишлов бериш (веб-дизайнер, графика дизайнери, компьютер ўйинлари дизайнери, интерьер дизайнери, ландшафт дизайнери, либослар дизайнери, ретушер, фотоколлажчи, вектор графикаси муҳаррири, архитектор, визуаллаштирувчи дизайнер, маълумот дизайнери, интерфейс дизайнери, техник дизайнер, моушн-дизайнер, баннер ясовчи, нашриёт дизайнери, флешер, 3D-дизайнер, видео муҳаррир, видеооператор, бастакор, овоз режиссёри, аранжировкачи, сухандон, фото муҳаррир ва бошқалар)
63. Дастурий таъминот, ахборот тизимлари, мобил иловалар ва веб-сайтларни ишлаб чиқиш ва техник қўллаб-қувватлаш (дастурчи, дастурий таъминотни синовчи мутахассис, веб-саҳифаларни саҳифаловчи, веб-таҳлилчи, веб-сайтларни оптимизациялаш бўйича мутахассис)
64. Таржима қилиш хизматлари (бадиий адабиётни таржима қилиш, техник таржима, веб-сайтлар, фильмлар, компьютер ва мобил иловалар, тақдимотлар, видео, аудио ва рекламалар таржимаси)
65. Ижтимоий тармоқлардаги фаолият (PR-менеджер, интернет-маркетолог, ижтимоий тармоқларда товарлар (ишлар, хизматлар) уни илгари суриш ва реклама қилиш (SMM), ижтимоий тармоқ саҳифалари администратори, аккаунт-менежер, маркетолог, линк-менежер, таргетолог, контекст-реклама бўйича мутахассис, директолог, медиа режалаштирувчи, SMO мутахассиси)
66. Кадрлар танлаш соҳасидаги фаолият (интернет-лойиҳалар билан ишловчи менежер, фрилансерлар гуруҳи раҳбари, НR-менежер, рекрутер, шахсий ассистент)
67. Онлайн консультация бериш (онлайн-консультант, онлайн-тренер, молиявий маслаҳатчи, вебинар олиб борувчи).

 

23.06.2020