2020 йил: Якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш

налоги ИП

2020 йилдан якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ)га  солинадиган солиқ миқдорида муҳим  ўзгаришлар содир бўлди. Солиқнинг асосий тури   ЯТТнинг  умумий  даромадига  қараб  ҳисобланади.

 ЯТТнинг  ялпи даромади 100 млн сўмдан кам бўлганда

Умумий  даромади  100 млн сўмгача  бўлган ЯТТ қуйидаги солиқларни тўлайди:

Танлов бўйича: қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахс даромадлари  солиғи (кейинги ўринларда ЖШДС), тақдим этилган декларация асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ёки фойда солиғи (ва ҚҚС).

Ижтимоий солиқ;

Агар тадбиркорлик фаолиятида  сувдан фойдаланилаётган бўлса, сув ресурсларидан  фойдаланиганлик  солиғи.

Агар ихтиёрида  кўчмас мулкдан иборат мол-мулки бўлса, жисмоний шахс мол-мулки  солиғи;

Ўз мулки, эгалик, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқидаги  ер участкалари бўлган жисмоний шахслардан  ер солиғи.

Эътибор беринг:

Агар сиз бу йил илк бор ЯТТ очаётган бўлсангиз рўйхатга қўйишда солиққа тортишнинг  биринчи пунктини  танлашингиз керак;

Агар  сиз фаолият юритаётган ЯТТ бўлсангиз, у ҳолда танлаган  солиқ тўлови тартибидан  доимий турар жойингиздаги солиқ ташкилотини жорий йилнинг 25  январидан кечикмай огоҳлантиришингиз керак.

Агар сиз солиқ тартибини мустақил танламаган бўлсангиз, у ҳолда ўз-ўзидан декларация асосида йиллик умумий  даромаддан ЖШДС тўловчисига айланасиз.

Агар сиз товарлар импортини амалга ошираётган бўлсангиз, у ҳолда умумий даромад миқдоридан  қатъий назар  ўз-ўзидан даромад солиғи  ва ҚҚС тўлашга ўтасиз.

ЯТТнинг  ялпи даромади 100 млн сўмдан –   1 млрд сўмгача   бўлганда

Умумий  даромад 100 млн сўмдан ортиқ,  1 сўмдан кам  бўлганда  ЯТТ қуйидаги солиқларни  тўлайди.

Танлов бўйича: Айланма  маблағдан солиқ ёки  Фойда солиғи (ва ҚҚС);

Ижтимоий  солиқ

Тадбиркорлик  фаолиятида агар сувдан фойдаланилган бўлса, сув ресурсларидан  фойдаланганлик солиғи;

Агар эгалигида кўчмас мулки мавжуд бўлса, жисмоний шахс мол-мулки солиғи;

Ўз мулки, эгалик, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқидаги  ер участкалари бўлган жисмоний шахслардан  ер солиғи.

Эътибор беринг:

Агар сиз ўтган йил мобайнида  рўйхатга олинган, фаолият юритаётган ЯТТ бўлсангиз ва  тўлиқ бўлмаган календар йили  учун  умумий даромадингизни рўйхатга олинган кундан эътиборан йил охиригача ҳисобланган кунларга бўлиб, 365 га  кўпайтирилганда даромад   1 млрд сўмдан ортиқ суммани  ташкил  этганда сиз фойда солиғини ва қўшимча қиймат солиғини тўлашга ўтасиз.

100 млн сўмлик маррадан  ўтганидан кейин ЯТТ солиқнинг  ҳисобида турадиган органига товарлар (хизматлар) реализациясидан даромад юз миллион сўмдан ошганидан бошлаб  беш кундан кечикмасдан солиқ ҳисоблаш тартибини (айланмадан олинадиган  солиқни  ёки фойда солиғини) танлагани  тўғрисидаги   хабарни форма бўйича жўнатади.

Агар хабардор этилмаса ЯТТ ўз-ўзидан айланмадан  солиқ тўловчи бўлиб қолаверади.

ЯТТ нинг  умумий даромади   1 млрд сўм  бўлганда

Умумий даромади  1 млрд сўмдан ошганда хусусий тадбиркор қуйидаги солиқларни  тўлайди:

Фойда солиғи;

Қўшимча қиймат солиғи;

Ижтимоий солиқ;

Тадбиркорлик  фаолиятида агар сувдан фойдаланилган бўлса, сув ресурсларидан  фойдаланганлик солиғи;

Агар эгалигида кўчмас мулки мавжуд бўлса, жисмоний шахс мол-мулк солиғи;

Ўз мулки, эгалик, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқидаги  ер участкалари бўлган жисмоний шахслардан  ер солиғи.

20.01.2020