2020 йил: Хусусий тадбиркорлар учун ЖШДС

Налоги ИП

Якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) учун жисмоний шахс даромадлари  солиғи (кейинги ўринларда ЖШДС) умумий даромади йилига 100 млн сўмгача бўлган  ЯТТлар учун мўлжалланган.  ЖШДС танловига икки кўринишдаги солиқ: қатъий белгиланган миқдорда ва  декларация асосида  тавсия этилади.

Умумий даромад нима

Умумий даромадга  қуйидагилар киради:

товарлар  ва хизматлар реализациясидан олинадиган даромадлар;

меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадлар;

мол-мулк даромадлари;

моддий фойда кўринишидаги даромадлар;

бошқа даромадлар.

Умумий даромадларни  янада батафсилроқ  ўрганиш учун Солиқ кодексининг 371-377 моддалари билан танишишни тавсия этамиз.

Қатъий белгиланган  миқдордаги ЖШДС

Солиқ миқдори “Ўзбекистон Республикаси Давлаб бюджети  тўғрисида”ги  Қонунда белгилаб берилади.  2020 йил учун солиққлар миқдорини шу ердан билиб олиш мумкин.

Қатъий белгиланган миқдордаги ЖШДС тўлови:

Ҳар ойда, ўтаётган ойнинг 15 санасигача;

Янги рўйхатдан ўтган ЯТТлар учун тўловлар рўйхатдан ўтганидан кейинги ойдан бошланади.

Агар фаолият тури бир нечта бўлса – ЖШДС қатъий белгиланган миқдорда, ҳар бир тур учун алоҳида тўланади.

ЖШДС бўйича ҳисобот

ЯТТ фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ҳисобга қўйилган  солиқ ташкилотига йилнинг ҳар чораги  якунлари  бўйича, ҳисобот топширилаётган  чоракдан кейинги ойнинг  ўнинчи санасидан кечикмай  тақдим этилади.

ЖШДС асосидаги декларация

Йиллик умумий даромад тўғрисида  декларация асосида солиқ тўловчи  ЯТТ даромад ва харажатлар билан боғлиқ барча  ҳисоб-китобларни олиб бориши зарур.

ЯТТ даромадлар ичидан тадбиркорлик фаолиятини  амалга ошириш билан боғлиқ, ҳақиқатан  ишлатилган ва ҳужжатлар асосида тасдиқланган харажатларни ажратиб олиш ҳуқуқига эга.

Солиқ ставкаси  – 12%.

Солиқ тўлови

Декларация асосидаги ЖШДС ҳар ойда, ўтиб бораётган ойнинг ўн бешинчи санасигача, даромад олинган ой учун илгари тақдим этилган декларация асосида тўланади.

Йил ўтганидан кейин солиқнинг  йиллик миқдори олинган йиллик асосий даромадда  акс этади. Бу маблағ билан йил мобайнида  тўлаб келинган  маблағ ўртасидаги  фарқ солиқ тўловчидан ундирилади  ёки кейинги ойнинг  1 июнига қадар унга қайтарилади.

Ҳисоб-китоб олиб бориш

Декларация асосида ЖШДС тўлаб борадиган  ЯТТ илгаридан  тақдим этиладиган декларация ва умумий даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиши зарур. Илгаридан  тақдим этиладиган декларация доимий яшаш жойидаги солиқ ташкилотига  жорий йилнинг 1 февралига  қадар топширилиши  керак.

Олинган ҳақиқий даромад тўғрисида йиллик декларация ҳисоб-китоб қилинаётган йилдан кейинги йилнинг  1 апрелига қадар доимий яшаш жойидаги  солиқ ташкилотига тақдим этилади.

Янги рўйхатга олинган ЯТТ  ой охирига қадар, унда давлат рўйхатидан ўтиш акс этган   илгаридан  тақдими этиладиган  декларация топширади.

Эътибор беринг:

Агар шу йили  илк бор ЯТТ фаолияти очаётган бўлсангиз, сиз қатъий белгиланган миқдордаги ЖШДСни ёки рўйхатга олинаётган пайтда декларация асосидаги ЖШДСни танлашингиз зарур;

Агар  фаолият юритаётган ЯТТ бўлсангиз, сиз доимий яшаб турган жойингиздаги  солиқ ташкилотини танлаган солиқ тартиби   тўғрисида жорий йилнинг 25 январидан кечикмай хабардор қилишингиз зарур;

Агар сиз солиқ турини  мустақил равишда  танламаган бўлсангиз, у ҳолда  сиз ўз-ўзидан йиллик умумий даромад  тўғрисида ЖШДС тўловчисига айланасиз;

Агар сиз товарлар импортини амалга оширмаётган бўлсангиз, у ҳолда умумий даромаднинг миқдоридан қатъий назар   ўз-ўзидан фойда солиғи   ва  ҚҚС тўловчисига айланасиз.

20.01.2020