2020 йил: Юридик шахслар учун айланмадан солиқ

налог с оборота

Айланмадан олинадиган   солиқ  – илгариги ягона солиқ тўлови, ЯСТ.

Нафақат солиқнинг номи, балки баъзи жиҳатлар ҳам ўзгариб кетди.

Айланмадан  солиқ тўловчи

Айланмадан  солиқ тўловчилар, илгаридагидек қуйидагилар ҳисобланади:

Ўзбекистон  Республикасининг солиқ  даври давомидаги жами даромади 1 млрд сўмдан ошмайдиган юридик шахслари;

солиқ    даври давомида товарлар  (хизматлар) реализациясидан   олган  даромадлари юз миллион сўмдан ошадиган, аммо  1 млрд сўрдан кам бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар.

Эндиликда айланмадан олинадиган солиқ қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

Ўзбекистон Республикаси божхона чегаралари  орқали товар олиб келиш (импорт)ни амалга оширувчи  юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга;

акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи ва (ёки) фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи юридик шахсларга;

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, башарти уларда 50 гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса;

бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахсларга;

лотореяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларга;

оддий ҳамкорлик шерикчилиги (товарищества) шартномаси доирасида амалга оширилган фаолият бўйича – зиммасига оддий шерикчиликнинг ишини юритиш юкланган оддий шерикчилик иштирокчиси— ваколатли шахсга;

бўш турган бинолар, нотурар иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдорларига, шунингдек мавжуд қонунчилик томонидан улардан фойдаланишнинг самарасизлиги борасида хулоса  чиқарилган фойдаланилмаётган  ишлаб чиқариш майдонларига;

марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни бажарувчи юридик шахсларга.

 Эътибор беринг:

Айланмадан  солиқ тўлаш татбиқ этилмаган шахслар 2020 йилнинг  1 январидан қўшимча қиймат солиғи  ва фойда солиғи тўловчилар сифатида тан олинади.  Бундай шахслар 2020 йилнинг  1 февралига  қадар ушбу солиқни тўлашга  ўтишлари тўғрисида солиқ органларини хабардор қилишлари шарт.

Юқорида  кўрсатилган муддатда  хабарнома жўнатилмаган тақдирда, солиқ органлари солиқ тўловчини бир вақтнинг  ўзида  қўшимча қиймат солиғи тўловчи сифатидаги  махсус  регистрация қилинадиган рўйхатга олиш билан бирга,  ўз-ўзидан қўшимча қиймат солиғи  ва фойда  солиғи тўловчи сифатида ҳисобга  қўйиб қўяди.

Янги ташкил қилинган  юридик шахслар давлат рўйхатидан  ўтаётганларида солиқ тўлашнинг танланган тартибини кўрсатиш  йўли билан давлат рўйхатидан  ўтган кундан бошлаб айланмадан солиқ тўлашни танлашга  ҳақлидирлар.

Агар сиз ўтган йил мобайнида юридик шахсни  рўйхатга  қўйган бўлсангиз ва   рўйхатга олинган кундан бошлаб  календар йили охирига қадар  товарлар (хизматлар) реализациясидан  олинган даромад  йил охиригача ҳисобланган кунларга бўлиниб, 365 га  кўпайтирилганда  1 млрд сўмдан ортиқ суммани  ташкил  этганда сиз рўйхатга олинганингиздан кейинги йилдан, яъни  янги йил бошидан   қўшимча қиймат солиғи ва фойда  солиғини тўлашга  ўтасиз.

Солиқ базаси

Солиқ базаси жами даромад ҳисобланади.  Жами даромад таркибини батафсилроқ Солиқ кодексининг 43- бобидан билиб олишингиз мумкин.

Солиқ базасидан  қуйидагилар чиқариб ташланади:

ҳисобот йилида аниқланган илгариги йиллардаги даромадлар. Бу сингари даромадлар қайси даврда  пайдо бўлган бўлса, ўша йиллардаги  қонунчиликда мавжуд солиқлар  бўйича   қайта ҳисобланиб, солиққа тортилиши керак бўлади.

Экспортга  чиқарилган  товарлар (хизматлар) реализациясидан олинган даромадлар, агар  товарлар (хизматлар) экспорти жами даромаднинг 15 фоиздан ортиғини ташкил этганда.

Солиқ базаси  қуйидагиларга  камайтирилади:

брокерлик ташкилотларига  —  келишув суммасидан биржага  ўтказиб берилган   комиссион йиғим миқдорига;

комиссия шартномаси,  топшириғига бўйича  воситачилик  хизматлари кўрсатаётган  юридик шахсларга, – товар импорт қилинганда  реализация этилган   товар ҳиссасидаги божхона тўловлари  миқдорига;

сайёҳлик фаолияти субъектлари учун ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солиш базаси сайёҳлик хизматларини онлайн бронлаш ва сотиш бўйича дастурий маҳсулотлар ҳамда ахборот тизимларини жорий этишга йўналтирилган маблағлар суммасига;

Айланмадан олинадиган  солиқ ставкалари

Мулк ижарасининг   30 фоиздан –  8 фоизга камайишидан  бошқа солиқларнинг  ставкаларида  жиддий ўзгаришлар бўлмади.  Барча ставкаларни  шу ердан  кўриш мумкин

20.01.2020