2020 йил учун юридик шахсларга фойда солиғи

налог на прибыль

Янги солиқ кодекси чиқиши билан ҳар бир солиқда, жумладан фойда солиғида  ҳам бирмунча ўзгаришлар бўлди.

Фойда  солиғи тўловчилар

Фойда солиғи тўловчилари сифатида  қуйидагилар тан олинади:

юридик шахслар   — Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари;

юридик шахслар  — Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари, шунингдек юридик шахс ташкил этмасдан Ўзбекистон Республикасида доимий муассасалар орқали фаолият юритаётган чет эл тизимлари;

юридик шахслар — Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан даромад олаётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари;

солиқ тўловчилар жипслашган гуруҳларининг  масъул иштирокчилари ҳисобланган  юридик шахслар;

солиқ даврида товарлар (хизматлар) реализациясидан олган даромадлари бир миллиард сўмдан ошган ёки фойда  солиғини тўлашга ўз хоҳиши билан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар;

оддий шерикчиликнинг — фаолияти бўйича оддий шерикчилик  шартномаси (биргаликдаги фаолият  тўғрисидаги шартнома) доирасида ҳаракат қилувчи ишончли вакили.

Эътибор беринг:

Шунингдек, агент функциясини амалга оширувчи  жисмоний шахс ҳам  доимий муассаса сифатида тан олинган фойда  солиғи тўловчиси бўлиши мумкин.  Бу ҳол агар  жисмоний шахс  Ўзбекистон Республикасида  чет эл юридик шахси номидан ҳаракат қилганда ва одатда контрактлар тузганда ёки эгалик (хизмат кўрсатиш) ҳуқуқини  бериш ёхуд  ана шу чет эл юридик шахси  номидан  фойдаланиш ҳуқуқини  тақдим этиш бўйича контрактлар  тузишда бош ролни ўйнаган шароитда  юз бериши мумкин.

Агар  жисмоний шахс мустақил агент бўлган, яъни комиссия шартномаси (топшириғи) асосида  ёки мана шундай бошқа  шартнома асосида ҳаракат қилган ҳолда ва ўша чет эл юридик шахси номидан унга  контрактларни имзолаш ваколати берилмаса, у ҳолда жисмоний шахс доимий муассасага айланмайди.

Солиқ  базаси

Шундай атама киритилади – солиқ солиш мақсадлари  учун ҳисоб-китоб сиёсати. Солиқ ҳисоб-китоб сиёсатида корхонанинг даромади нима-ю харажати нима эканлиги қайд этилади.

Асосий эътиборни харажатларни тавсифлашга қаратишни  тавсия  этамиз.

Солиқ кодексига мувофиқ асосий харажатлар сифатида  иқтисодий жиҳатдан асосланган чиқимлар  тушинилади, уларнинг баҳоси пул шаклида ифода этилган.

Иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган харажатлар  сифатида  қуйидаги  шартлардан  ҳеч бўлмаганда  биттасига  мос келадигани тушунилади:

даромад олишга йўналтирилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида  тайёрланганлиги;

шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаб қолиш ёки  ривожлантириш учун зарурлиги ёки хизмат қилиши ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси очиқ-ойдин асосланганлиги;

қонунчилик қоидаларидан келиб чиққанлиги.

Ҳужжатлар асосида  тасдиқланган харажатлар сифатида ҳужжатлар  билан тасдиқ этилган қуйидагича  расмийлаштирилган чиқимлар  тушунилади:

Ўзбекистон Республикаси  қонунчилигига мос келадиган;

тегишли харажатлар унинг ҳудудида  амалга оширилган чет мамлакатда қўлланиладиган тартибга мослиги;

бошқа шаклда, жумладан хизмат сафари ҳақидаги буйруқ, транспортда юриш ҳужжатлари, шартномага биноан кўрсатилган ёрдам ҳисоботлари билан.

Янги  Солиқ кодексида  бирқанча категориядаги  солиқ тўловчиларга  солиқ солишнинг ўзига  хос хусусиятлари бирмунча батафсил таърифлаб берилган.  Солиқ кодексининг 42  – 51 боблари билан танишишни тавсия этамиз.

Солиқ ставкалари

Солиқ ставкалари  қуйидаги миқдорда  белгиланади:

 

 

 

Солиқ тўловчилар

 

 

Солиқ  ставкалари,

фоизларда

 

1 Банклар 20
2 Солиқ тўловчилар:

цемент (клинкер) ишлаб чиқаришни амалга оширувчилар

полиэтилен доначалари ишлаб чиқаришни амалга оширувчилар;

асосий фаолият тури уяли алоқа хизмати кўрсатишдан иборат бўлганлар

20
3 Ушбу  Кодекснинг 57- моддасида  кўзда тутилган талабларга  жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар ва  балиқчилик хўжалиги ташкилоти, улар томонидан ўз корхоналарида  ишлаб чиқилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари реализациясидан олинган  фойда бўйича 0
4 Ижтимоий соҳада фаолиятларини амалга оширувчи солиқ тўловчилар 0
5 Қўшимча  манбалардан даромад олаётган бюджет ташкилотлари 0
6 Товар (хизмат)ларни экспортга реализация қилишдан олинадиган фойда 0
7 Бозорлар ва савдо комплексларига хизмат кўрсатишдан олинган даромад 20
8 Товарлар (хизматлар) билан электрон савдони амалга оширувчи электрон тижорат субъектларининг  Миллий реестрга қўшилган  солиқ тўловчилар 7,5
9 Ягона иштирокчилари ногиронлиги бор  шахслар ҳисобланган жамоатчилик бирлашмалари бўлган  солиқ тўловчилар ва уларнинг умумий сонида  ногиронлиги бўлган шахслар камида 50 фоизни ташкил этади ҳамда  ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди меҳнатга ҳақ тўлаш умумий фондига нисбатан  камида 50  фоизини ташкил қилади 0
10 Ўзбекистон  Республикаси Халқ банкининг фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларида тўпланган  маблағлардан фойдаланишдан олган даромадлари 0
11  Дивиденд кўринишидаги даромадлар 5

12

 1 — 11 пунктларда  қайд этилганидан бошқа солиқ тўловчилар

15

Эътибор беринг:

Юқоридаги 2 пунктда кўрсатилган солиқ тўловчилар  фаолиятнинг барча турлари бўйича белгиланган солиқ ставкасини қўллайди.

3 пунктда  кўрсатилган солиқ тўловчилар агар уларнинг ўз ерларида етиштирган  қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  реализациясидан олинган даромадлари  жами даромадларнинг 90 фоизидан ортиғини ташкил этса  фаолиятнинг барча турлари бўйича  0 фоиз миқдорида солиқ ставкаси қўллашга ҳақли.

8 пунктда кўрсатилган  солиқ тўловчилар агар фаолиятнинг мазкур   турини амалга ошириш   билан даромад жорий ҳисобот (солиқ) даврида  жами даромадларнинг  камида 90 фоизини ташкил этганда  7,5 фоиз миқдорида солиқ ставкасини қўллашга ҳақли.

Кейинги  қисмда кўсатилган, ишловчилари умумий сонининг уч фоизидан кўпроғини ногиронлар ташкил этган юридик шахслар учун юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси қуйидаги тарзда: ушбу қисмда белгиланган нормадан ортиқ ишга жойлаштирилган ногиронларнинг ҳар бир фоизига юридик шахслар учун юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси бир фоиз камайтирилади.

6 пунктда кўзда тутилган 0 фоиздаги солиқ ставкаси  товарлар (хизматлар) экспортидан олинган даромад жами даромадларнинг  15 фоизидан ортиғини ташкил этган солиқ тўловчиларга  қўлланилади.

20.01.2020