2020 йил-солиққа оид қонунбузарликлар учун жарималар

штраф

Солиқ органида ҳисобга қўйиш ва  солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузганлик учун тарифлар. Кодексининг  219-220 моддалари

 

Ҳуқуқбузарликлар Жарима
Қўшилган қиймат солиғининг солиқ тўловчиси сифатида солиқ органларида ҳисобга қўйишнинг белгиланган тартиби солиқ тўловчи томонидан бузилганда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳисобга қўйиш санасидан ҳақиқатда ҳисобга қўйилган санагача бўлган даврда олган даромадининг беш фоизи миқдорида, лекин беш миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда
 Солиқ кодексининг 131-моддасида назарда тутилган ҳолларда солиқ солиш объекти бўйича солиқ органларида ҳисобга қўйиш муддатлари бузилганда ўттиз кундан кўп бўлмаганда, – бир миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади;

ўттиз кундан кўп бўлганда, – икки миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

.

Чет эл юридик шахси томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий муассасасини ташкил этишга олиб келувчи фаолиятнинг солиқ органида ҳисобга қўймасдан амалга оширилиши                         бундай фаолиятни амалга ошириш бошлангандан ҳақиқатда ҳисобга қўйилган санагача бўлган даврда олинган даромаддан ўн фоиз миқдорида, лекин ўн миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда
Жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш бундай фаолиятдан олинган даромадларнинг ўн фоизи миқдорида, лекин бир миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда
Солиқ ҳисоботини солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тақдим этмаслик  солиқ ҳисоботи асосида тўланиши (қўшимча тўланиши) лозим бўлган солиқ суммасини белгиланган муддатда тўланмаган ҳар бир кечиктирилган кун учун бир фоиз миқдорида, лекин кўрсатилган сумманинг ўн фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида

  

221-модда. Назорат-касса техникасини ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартибини бузганлик учун жарималар, Солиқ кодексининг  221 моддаси

 

Ҳуқуқбузарлик Жарима
Назорат-касса техникасининг ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларининг қўлланилиши мажбурий бўлгани ҳолда, уларни қўлламасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонларни, чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик, шунингдек ҳисоб-китоб терминаллари орқали тўловларни қабул қилишни рад этганлик беш миллион сўм миқдорида
Солиқ органларида рўйхатга олинмаган назорат-касса техникасини қўллаган ёки сотиб олувчига квитанциялар, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни берган ҳолда савдони амалга оширганлик ва (ёки) хизматлар кўрсатганлик етти миллион сўм миқдорида
Бошқа шахслар номига расмийлаштирилган ҳисоб-китоб терминалларидан солиқ тўловчи томонидан фойдаланилиши йигирма миллион сўм миқдорида
Техник талабларга мувофиқ бўлмаган ёки хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса техникаларидан фойдаланганлик йигирма миллион сўм миқдорида

Солиқ базасини яшириш  (камайтириб кўрсатиш), солиқни  тўламаслик учун жарималар, Солиқ кодексининг 222 – 227 моддалари

Ҳуқуқбузарлик Жарима
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан даромадлар ва (ёки) харажатларни ҳисобга олиш (даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш китоби) қоидаларини бузиш беш юз минг сўм миқдорида
Солиқ базасини  яшириш   (камайтириб кўрсатиш) Яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг йигирма фоизи миқдорида. Ҳамда яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасига мувофиқ солиқларни ҳисоблаш амалга оширилади.
Солиқни (йиғимни) нотўғри ҳисоблаб чиқариш ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) натижасида солиқ (йиғим) суммасини тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик тўланмаган солиқ (йиғим) суммасининг йигирма фоизи миқдорида
Назорат қилинадиган битимларда солиқ солиш мақсадида мустақил шахслар ўртасидаги битимларнинг тижорат ва (ёки) молиявий шартлари билан солиштириб бўлмайдиган тижорат ва (ёки) молиявий шартлар қўлланилиши натижасида солиқ суммаларини солиқ тўловчи томонидан тўламаганлик ёки тўлиқ тўламаганлик тўланмаган солиқ суммасининг қирқ фоизи миқдорида
Қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган товарларни (хизматларни) реализация қилишда, шунингдек қўшилган қиймат солиғини тўловчилар бўлмаган маҳсулот етказиб берувчилар томонидан товарларни (хизматларни) реализация қилишда қўшилган қиймат солиғини ҳисобварақ-фактурада акс эттирганлик маҳсулот етказиб берувчиларга ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи суммасининг йигирма фоизи миқдорида. Бунда маҳсулот етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган солиқ суммасини бюджетга тўлаши шарт.
Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг юридик ёки жисмоний шахс бўлган назорат қилувчи шахслари томонидан мазкур компания фойдасининг улуши солиқ базасига киритилмаганлиги натижасида солиқ суммаларини тўламаганлик ёки тўлиқ тўламаганлик назорат қилинадиган чет эл компаниясининг солиқ базасига киритилиши лозим бўлган фойдасига нисбатан тегишинча фойда солиғи бўйича ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тўланмаган солиқ суммасининг йигирма фоизи миқдорида, лекин ўн миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда
14.01.2020